Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Санам

Санам
08 Nisan 2019 - 10:22 'да юкланди ва 339 марта ўқилди.

 

 

САНАМ

Бўлмади бизга насибинг, истадим куздан сени,
Дединг: “Ўтсин қиш, топарман тоза наврўздан сени”.
Сайладим, тутдим, санам, етмиш минг қиз – ҳурдан сени,
Нечун белингни қучмадим, топиб боғ, туздан сени,
Истарам, Ҳақдан, қовуштиргай менга тездан сени.

Ҳеч бир жойда сўзим ўтмас, мен каби оввора йўқ,
Элим-куним раҳм айламас, мен каби бечора йўқ,
Юрагим юз пора, ёлғиз, ҳеч танимда яра йўқ,
Сен ғарибсан, мен фақирман, сену менда чора йўқ,
Севгилим, тақдири Ҳақдир айирган биздан сени.

Севгилим, сен кунда бир бор ёдингга солсанг мени,
Кунда юз қатла тиларман яратган Ҳақдан сени,
Бошқа кун сен ўтга солсанг, мен фароғат бандани,
Ҳақ кўтарсин орадан, шояд, рақиб шармандани,
Қил ғараз биздан яна инжитсалар сўздан сени.

Боғига кирсам саҳар, булбул бўлиб солсам ўйин,
Ғафлатда қолса рақиб, бирдам солишсак қўл-бўйин,
Ҳақдан ўзга чора йўқдир, не қилай, мен найлайин,
Инжа бел, ширин забон, каптартўпиқсан, ғозбўйин,
Сақласин Тангри паноҳида ёмон кўздан сени.

Хайрингни душман кўрар, дўстинг чекар жабру жафонг,
Ёрга дилдорлик бўларми, сурмайин завқу сафонг,
Солсалар Болқон тоғи, менга бўлолмас ҳамоҳанг,
Айтадир Махдумқули, аҳдинг ёлғон, йўқдир вафонг,
Бевафолар хўп совутмишлар, санам, биздан сени.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano