Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Куз

Куз
09 Nisan 2019 - 11:56 'да юкланди ва 374 марта ўқилди.

 

 

КУЗ

Куз қуёши заррин юзини
Дала – тузга ўгириб олди.
Ўзанига чекилди сувлар,
Хонбалиқлар қирғоқда қолди.

Надандир бу ўта хомушлик,
Борлиқ йўқлик сари дўнибди.
Не боғларки, қумриларнинг,
Булбулларнинг саси сўнибди?!

Навоийни кўрган чинорлар
Ўтиб кетган кундан сўйлайди.
Ундириб унмаган одамлар
Ўроғини қўлдан қўймайди.

Нодонга тош, донога эса
Хўрлик берар бу қиср ҳаёт.
Фаслларнинг онаси кузак,
Мискинларнинг қалбидир, ҳайҳот.

Ғамгин еллар майин сирлашиб,
Ишқ дамларин эслашар гўё.
Хотиралар айёмин босиб,
Қайга шошар ялонғоч дунё.
1989 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano