Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёрим, ё Аллоҳ

Ёрим, ё Аллоҳ
10 Nisan 2019 - 9:47 'да юкланди ва 468 марта ўқилди.

 

 

ЁРИМ, Ё АЛЛОҲ

Жон жўшқина келди, ёндим ёрилдим,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.
Бебош бўлиб суйдим, ўйсиз айрилдим,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Сўзлашардим, сирлашардим ёр билан,
Юрагида ёр хаёли бор билан,
Эвоҳ, мени айирдилар зор билан,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Кўнгил хушдир, ёдга солиб кезганда,
Ёдимга солмасам, ичим тўзонда,
Мени ғамга қўйма, жоним фармонда,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Ихлос ила ёр мени дер, мен ёр(н)и,
Қон бўлди жигари, кетди қарори,
Ул, унда “оҳ” чекар, мен мунда зори,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Бордир пинҳон-пинҳон ширин сўзимиз,
Ўтган ишга ҳайрон қолдик ўзимиз,
Бир-бирга боқмоқдан тўймас кўзимиз,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Қўлим калта эрур арзим айтмоққа,
Ишимда ривож йўқ, тўкиб-солмоққа,
Дилбар дарди қўймас мени ётмоққа,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Махдумқули, дунё кўҳна дўкондир,
Севишмоқлик, бу дастуру замондир,
Гуноҳим кўп бўлса, караминг кондир,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano