Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳақсиз, ҳуқуқсиз ишлашда давом…

Ҳақсиз, ҳуқуқсиз ишлашда давом…
10 Nisan 2019 - 10:00 'да юкланди ва 734 марта ўқилди.

Кеча қизиқ бир нарса ўқиб қолдим. Россия президенти Владимир Путинни Қирғизистонга ташрифи муносабати билан Қирғиз фуқароларига «Мигратциённая амнистия» эълон қилинибди. Энди ҳужжатсиз, миграция қонунларини бузган ҳолда рус диёрларида юрган қирғиз фуқаролари бемалол Россия федератсиясидан чиқиб кетишлари ва яна ортга қайтишлари мумкин экан. Уларга «Запрет» қўйилмаслигига ва аввал қилган барча хатолари кечирилишига келишиб олишибди.

Қирғиз давлати 760 000 (етти юз олтмиш минг) четда юрган фуқароларини ўйлаб шу ишга қўл урган бўлса керак. Миграция билан боғлиқ муаммолар ва ҳужжат ишлари сабаб Россиядан чиқиб кета олмаятган, чиқиб кетса «запретга» тушиб, ортга қайта олмаслигидан қўрқиб, итни кунида яшаб, ҳужжатсиз, меҳнатини ярим пулига ишлаб, мелисалардан қочиб юрган фуқаролари учун бир-оз қайғурибди.

Россия қонунчилигидан хабардорлар жуда яхши билади. Прописка, патент, кирди-чиқди деган бош оғриқлар сабаб ҳар ўнтадан олтита одамда муаммо юзага келади.

Шундоқ ҳам қирғизлар ўзбекларга нисбатан яхши шароитларда ишлашади. Сабаби, қирғизлар патент олмайди. Фақатгина прописка қилдиради, тамом. Шунда ҳам кўп қирғизлар қалбаки пропискалардан фойдаланади. Қирғизлар ишлаган жойда ўзбеклар ишлай олмайди. Қирғизларга иш топиш бир мунча осон, яшаш анчагина арзонга тушади.

Юқоридаги миграция амнистясини ўқиб, икки йил олдин президент Мирзиёевни Россияга илк ташрифи ёдимга тушиб кетди. Ўша даврда барча гастрабайтер “чорний”лар президентни интиқлик билан кутган. Одамлар орасида “президент келиб, патентни йўқ қилар экан. Шунга келишиб олишибди”, деган гап тарқалди. Ҳамма президентни кутди. Аммо матбуотда бирор марта ҳам мигрантлар ҳақида гап сўз бўлмади. Фақатгина фалон миллиардлик шартномалар, ислоҳотлар, келишувлар ҳақида бонг урилди. Халқни ҳафсаласи пир бўлди.

Оломон нима ҳам қила оларди?! Яна эшак каби ҳуқуқсиз, ҳақсиз ишлашда давом этади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай эллик олти киши Қозоғистон чўлида ёниб кетди. Тириклайин ёнди. Эллик олтита ёнган жасад, ўлган виждонларни бир-оз тирилтирди. Матбуот бонг урди. Президент комиссия тузиб, ҳалокат содир этилган жойга жўнатди. Жасадлар олиб келинди. Ҳалок бўлганлар оиласига моддий ёрдам берилди.

Президент чипталар нархини туширишга буйруқ берди. Бир муддат чипталар арзонлагандай бўлди. Бир муддат мигрантларга муносабат ўзгаргандай булди. Ёшлар иттифоқи Москвага бориб, ваъдаларни бериб, гўё халқ билан учрашгандай таассурот уйғотди. Аввалги президент даврида “дангаса” мақомида бўлганлар, озгина бўлсада эътиборга тушди.

Ўлган жасадни машинага солиб, президентга мурожаат қилган бир инсонга ёрдам берилди. Жасади Ўзбекистонга келтирилди. Жуда серҳимматмиз…

Ёниб кетганлар иши бостирилгандан кейин, барчани эсидан чиқди. Мигрантлар яна ўгайни боласидай муносабат кўра бошлади.

Қирғизлар 760 000 халқига эътибор берганда, биз нима учун 3 000 000 (уч миллион) халқимизга панжа орасидан қараймиз? Бизни болаларимизни меҳнати, пули ҳалол-у, гўшти эшакники каби ҳаромми?

Локомотив вагонларни тортиши учун энергия керак бўлади. Энергия – электрми, кўмирми, буғми, керосинми – аҳамиятсиз. Уни ҳаракатга келтирадиган омил керак. Бизни локомотив (давлат ота бўлса, демак, у – локомотивдир) ҳаракат қилиши учун уни печкасида яна қанча одам ёниши керак? Ҳаракат қилиши учун одам ўлиб туриши керакми? Ёки биз фақат ўликларга яхшилик қиламизми?

Ҳақ-ҳуқуқсиз қул бўлиб сотилиб кетаётган болаларимиз, акаларимиз, укаларимиз, энг аламлиси номуси бузилаётган сингилларимизга раҳмимиз келмайдими? Дунёни у бурчагидаги одамларга таъзия изҳор қиламиз. Қайсидир ҳайвонга ачинамиз. Аммо ўз фарзандимизга панжа орасидан қараймиз.

Бу ишга масъул раҳбаларни боласи, отаси, онаси, ака-укаси бордир. Мен уларга боланг ўлсин, отанг ўлсин, деб дуоибад қилишим мумкин. Аммо тарбиям бунга йўл қўймайди. Лекин ит каби хаёт кечириб, ажал оғзига кириб пул топаётган миллионлаб мусофирларни дуоси албатта ижобат бўлади.

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мдмщпщпщп ;

    э бизни амалдорлар Узбекистонни ривожлантирмокчи эмас,мана Мирзиёев хам бошида тадбиркорга ким тегса мени душманим булади деб айтувди хозирчи уни акси буляпди,хурсанд булиб утирувдик энди иш уринлари купаяди деб,аксинча тадбиркорларни кийратишяпди,богларни бузишяпди,ахвол Каримов давридан анча ёмонлашган,Мирзиёев хар бир районда текстил фабрикалар курамиз энди пахтани сотмаймиз деганди,кани уша фабрика,бу порахур угрилар канча миллиард пулни европа банкларига ташиди ана энди бизни пулимизга улар маза киляпди,Мирзиёев акли булганида хамма бойларга пулини легаллаштириб олишига рухсат берарди хар холда ярми булсахам Узбекистонга фойдаси тегарди,бу бойларни болалари айримлариники европада яшаяпди келажакда гей,лесби булади ёки жинсини узгартириб бир балога ишлатилади бу пуллар,бу ахмок амалдорлар авлодимга деб Узбекистонни пулини угирлаб четга ташияпди ахир билмайдику келажакда авлоди Европада кандай булишини,Узбекистонда бундай талончилик сиёсати давом килаверса халк дарбадар булиб Россияга ишлашга кетаверади,афсус булар халкни хор килди.келажакда барибир бу даврга бахо берилади

    10/04/2019 10:51
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano