Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин опанинг тиб китоби менга касалликдан тузалишнинг тўғри йўлини кўрсатди

Ойдин опанинг тиб китоби менга касалликдан тузалишнинг тўғри йўлини кўрсатди
11 Nisan 2019 - 0:31 'да юкланди ва 273 марта ўқилди.

Мен Ойдин опанинг “Ҳақиқий тиббиёт” китобини ўқиб инсон саломатлигига оид ҳақиқиқатни англаганман. Мен англаган ҳақиқатнинг номи иммун тизимидир!

Шунингдек, опанинг китобидан замонавий кимёлашган озиқ-овқатлар ва дорихона дорилари зарарини билиб олганман.

“Ҳақиқий тиббиёт” китобини бетобликда, сурункали бетоб пайтим ўқиганман. Асли бу китобни қўлга олгунча Ибн Сино, Розий, Юсуфий каби машҳур ўтмиш табибларидан тортиб Сурхондарёнинг олис қишлоғида яшайдиган Менгназар табибнинг тавсияларигача ўқиб улгиргандим.

Касалим ҳеч тузалай демасди. Уч йилча шифокорга қатнаб нажот топмадим, икки марта шифохонада ҳам ётиб чиқдим – фойда бўлмади.

Тушкун, аламзада ва агрессив эдим. Узоқ касал бўлиш, ҳаётдан четга чиқиб қолиш юрагимни эзиб юборганди.

Яқин дўстларим қанақа касал бўлганимни ва нақадар машаққат чекканимни бир қадар билишади.

Касалим камлик қилгандек, кичик синфларда ўқийган ўғил-қизимнинг иммунитети пасайиб шамоллаш билан боғлиқ касалларга кўп чалинарди.

Московда қулоқ ва миямнинг ўртасида икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказишган. Худога шукр, асосий касалим ўшанда тузалган. Лекин, Тошкентга қайтгач, операция ўрнида кули яллиғланиш бошланиб кетган. Шу яллиғланиш уч йилча жонимга азоб берган. Унинг оғриғини сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Гўё кимдир қулоқ томонимдан миямнинг ичига пўлат сим тиққандек бўларди. Ҳозир ўша оғриқларимни эслашга ҳам юрагим бетламайди.

Операция ўрнида бошланган йирингли яллиғланиш осонгина мия пардаларига ўтиши ўтиши ва одам вофот этиши мумкин. Ёмон. Жуда ёмон.

Ўша кезлар мисра ёзгандим:

Кўкракка қадалган ўлим пичоғи-
Миянинг ёнида йиринг ўчоғи.

Икиламчи касаллик – операция ўрнидаги яллағланишни тузатиш учун қарйиб уч йил деярли ҳар куни шифокорга қатнадим, антибиотокларни туридан ичдим, уколлариниям олдим.

Фойда йўқ.Тузалай демаяпман.

Таниш дорихоначи йигит: ” Сизда организм бақувват экан”, – дейди.
“Нега ундай дейсиз?”- деб сўрайман ундан.

У айтади: “Сиз ичган антибиотокларни бошқа одам ичганида аллақачон жигари чириб ўларди”.

Лекин жигарим чириб улгирмади…

Кунлардан бир кун Ойдин опанинг “Ҳақиқий тиббиёт” китоби қўлимга тушди.

Бу китобни бир ўқидим, икки ўқидим, яна ўқидим, йигирма марта ўқидим, ҳатто ёд олаёздим.

“Ҳақиқий тиббиёт”ни ўқиганим сайин ҳаётимда муҳим воқиа содир бўлатганини, азоб ва тушкун ўйларга тўла миям ёришатганини сездим.

Бу китоб менга иммун тизими нима эканлигини англатди.

Касалимнинг тузалмаётгани сабаби дори-уколлар билан иммун тизимимнинг йўлини тўсиб қўйганимни тушиниб етдим.

Шунингдек, кимё аралашган егуликлар иммун тизимини заифлаштиришини ҳам билиб олдим.

Демак, дўхтирга боришни, дорилар ичишни, дўконлардан турли кимёвий ишловдан ўтган егуликларни сотиб олишни бас қилдим.

Ойдин опанинг тиб китоби менга касалликдан тузалишнинг тўғри йўлини кўрсатди, шу йўлдан юриб дарддан ҳалос бўлдим.

Раҳимжон Раҳмат

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort