Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Астрономлар инсоният тарихида илк бор қора туйнук суратини эълон қилди

Астрономлар инсоният тарихида илк бор қора туйнук суратини эълон қилди
11 Nisan 2019 - 11:58 'да юкланди ва 344 марта ўқилди.

Кенглиги 40 миллиард километрга тенг – Ернинг ўлчамидан 3 миллион марта катта – ушбу қора туйнук, тахминан, 50 миллион ёруғлик йили ёки 500 квинтиллион (миллион триллион) километр олисдаги Messier 87 галактикасида жойлашган. Астрономлар инсоният тарихидаги қора туйнукнинг илк суратини турли қитъаларда жойлашган саккизта телескоп тизими орқали олишга муваффақ бўлган.

«[Суратда] кўриб турганимиз ўлчами бўйича бизнинг бутун Қуёш Тизимимиздан улкандир. Бу туйнукнинг массаси Қуёшникидан 6,5 миллиард мартага оғирроқ,» изоҳлайди Нидерландиядаги Неймеген Университети профессори Хейно Фалке Би-би-сига.

«Бу мавжуд бўлиши мумкин бўлган энг улкан қора туйнуклардан биридир. Энг оғир вазн бўйича Коинот чемпиони, ҳақиқий махлуқ,» қўшимча қилади профессор.

M87 Астрономлар М87 галактикасининг марказида ҳаддан зиёд оғир қора туйнук бўлса керак, дея тахмин қилишганди. Ушбу суратдаги қора доғ туйнукнинг ўзим эмас, тез ҳаракатланаётган юлдузларнинг жамланмасидир.

Бу дунё илм-фани учун ўта муҳим янгилик бўлганидан бир вақтнинг ўзида олти шаҳарда (Брюссел, Вашингтон, Сантяго-де-Чили, Тайпей, Токио ва Шанхай) матбуот конференцияси ташкил қилиниб, сурат ҳақида журналистларга маълум қилинган.

Шу вақтга қадар қора туйнуклар тўғрисидаги билимларимиз фақат назарий бўлиб келган эди. Уларнинг мавжудияти мутлақ илмий гипотеза ҳисобланиб, айримлар бу гипотезага ишонқирамай қараган ҳам.

Би-би-си бугунги янгилик бўйича энг кўп берилган айрим саволларга жавоб излашга ҳаракат қилиб кўрди.

Олимлар қора туйнуклар мавжудлигини билмаган эдиларми?

Аниқроқ айтганда, бунга олимларнинг ишончи комил бўлмаган. Шу пайтгача қора туйнукларни инсоният ихтиёрида мавжуд имкониятлар билан кузатишнинг имкони туғилмаган.

Буни чақмоқ ва момақалдироқ мисоли билан жўнроқ тушунтириш мумкин. Биз чақмоқнинг зарба тўлқини кучли гумбурлаш ҳосил қилишини биламиз ва бу шовқинни момақалдироқ сифатида қабул қиламиз. Бироқ иккала табиат ҳодисаси бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди.

Аммо чақмоқ қуюқ булутлар ичида ёки осмонўпар бинолар ортида ҳам кечиши мумкин. Бундай ҳолатда фақат гумбурлашни эшитамиз ва чақмоқнинг ўзини кўрмаймиз, лекин қаердадир чақмоқ содир бўлганини ишонч билан айта оламиз, чунки буни бошқача изоҳлаб бўлмайди.

Черная дыра (художественное представление) Шу кунгача қора туйнук ҳақидаги суратлар фақат рассомларнинг ижоди маҳсули эди, холос.

Бугунги кунгача қора туйнуклар билан ҳам ўхшаш вазият кузатилган. Уларнинг мавжудияти илмий назариялар орқали (илк бор 18 асрнинг охирида) башорат қилинган ва бу кўп марта турли ҳисоб-китоблар орқали тасдиқланган. Бироқ олимлар қўлида ушбу гипотезани исботлайдиган «ашёвий далиллар» йўқ эди. Энди эса бор.

Бунга қадар суратга олишга нима халал бериб келаётган эди?

Гап шундаки, ўз номи билан қора туйнукни қуролланмаган кўз ёки бошқа жиҳозлар билан кўришнинг имкони йўқ.

Биз фақат ёруғлик нурини қайтарган объектларнигина кўра оламиз, холос.

Тасаввур қилинг, зимистон хонадасиз. Бундай хонада нимани кўриш мумкин? Албатта, ҳеч нарсани. Ҳатто, хона нарсалар билан тўлдирилган бўлса ҳам, сиз уларни кўра олмайсиз, фақат пайпаслаб, ҳис қилишингиз мумкин.

Қоронғи хонада тунги кўриш асбобидан фойдаланишингиз мумкин: у кўринмас инфрақизил нурларни тутиб, уларни кўзимизга мослаб беради.

Бироқ қора туйнукнинг тортиш кучи шу қадар улканки, уни қўлимизда мавжуд телескопларга мос ҳеч қандай нурланиш енгиб ўта олмайди – на радиотўлқинлар, на рентген нурлари ёки на гамма нури.

У ҳолда қора туйнук қандай қилиб суратга олинди?

Аниқ қилиб айтганда, суратда қора туйнукнинг ўзи эмас, балки унинг «ташқи қобиғи» акс этган. У ҳодисалар уфқи, деб ҳам аталади.

Ички қисмда қора туйнукнинг тортиш кучи ҳеч қандай маълумотнинг чиқиб кетишига йўл қўймайди, лекин ташқарида нурларнинг тортиш кучидан халос бўлиш имконияти мавжуд.

Искривление времени-пространства Қора туйнукнинг массаси улкан ва ўзининг атрофида макон ва замонни кучли ўзгартиради

Радиотелескопларнинг мураккаб тизимидан ташкил топган Event Horizon Telescope (EHT) лойиҳаси қора туйнук томонидан ютилмаган, айнан ҳодисалар уфқи бўйлаб юрган нурларни суратга олишга муваффақ бўлган.

Олимлар мазкур лойиҳа доирасида қора туйнукни «тутиш»га узоқ йиллардан буён уриниб келаётган эди. Йиғилган маълумотлар шунчалик кўплигидан уларни интернет орқали узатишнинг имкони бўлмаган ва маълумотлар сақланган юзлаб қаттиқ дисклар самолётларда ташилган.

Жесткие диски Телескоплардан тўпланган ахборот жойлаштирилган қаттиқ дисклар

Суратда нимани кўриш мумкин?

Профессор Фалкенинг изоҳлашича, қоп-қора туйнукни ўраб турган «оловли ҳалқа» ақл бовар қилмас даражада қизиган ва қора туйнук томонидан ютилаётган газнинг ҳосиласидир.

Газ шу қадар кучли нур таратганидан, шу галактика жойлашган миллиардлаб юлдузларни тўсиб қўяди.

Ҳодисалар уфқи ичидаги қора бўшлиқда бизга маълум физика қонунлари ишламай қолади.

Қора туйнук
Ушбу сурат ўтган йили октябрида Европа Жанубий обсерваторияси телескопи билан тасвирга олинган ва олимларнинг бизнинг Сомон Йўли галактикамиз марказида ҳаддан зиёд улкан қора туйнук мавжудлиги ҳақидаги гипотезасини тасдиқлайди. Фотосуратда туйнукнинг ўзи кўринмайди.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano