Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

HRW: Ўзбекистон кўплаб нарсаларни ваъда қилувчи ислоҳотларни амалга ошириши ҳам керак

HRW: Ўзбекистон кўплаб нарсаларни ваъда қилувчи ислоҳотларни амалга ошириши ҳам керак
11 Nisan 2019 - 19:24 'да юкланди ва 423 марта ўқилди.

Ўзбекистон кўп нарсаларни ваъда қилувчи ислоҳотлардан уларни амалга оширишга ўтиши керак, деб ҳисоблайди Human Rights Watch (HRW) халқаро ноҳукумат ташкилоти вакили Стивен Свердлоу.

«Кўп нарсаларни ваъда қилувчи ислоҳотлар, яхши сиёсий ирода етарлича. Энди гап уларни амалга оширишда», – деди у БМТ Хавфсизлик кенгашининг инсон ҳуқуқлари борасидаги тавсиялари бўйича Ўзбекистоннинг ҳаракатлар режаси лойиҳаси доирасидаги маслаҳатлашувларда.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили ҳукуматнинг пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга барҳам бериш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ва мамлакатдаги медиа маконидаги жонланишни қайд этди.

«Сўнгги уч йилда сиёсий маҳбуслар ва журналистлар озодликка чиқарилди, медиа маконида жонланиш юз берди ва бу сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Ҳукуматнинг пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларида ўсиш борлигини қайд этамиз», – деди Свердлоу.

Шу билан бирга, кўплаб нарсаларни ваъда қилувчи қатор ислоҳотлар амалга ошмай қолмоқда.

«Куч ишлатиш тузилмалари кўп нарсаларда кенг ваколатларни сақлаб қолган, эркин сайловлар ва сиёсий плюрализм борасидаги ҳолат ҳаминқадар. Кўплаб нарсалар устида ишлаш керак. Одамларнинг аксарият қисми бизнинг фикримизча, сиёсий тусдаги ишлар билан қамоқ жазосини ўташда давом этмоқда», – қўшиб қўйди у.

Свердлоу HRW маълумотига кўра, 2016 йил сентябрда сиёсий тусдаги ишлар билан қамалган 50га яқин киши озод этилгани, «аммо ҳукумат уларни юридик реабилитация, жумладан қонунга зид ҳукмларни бекор қилиш, етарлича тиббий хизмат билан таъминламаган»лигини қайд этди.

Унинг айтишича, ҳуқуқ ҳимоячилари Жиноят кодексининг «ўзгача фикрлайдиганларни таъқиб қилиш учун фойдаланиладиган» экстремизмга тегишли моддаларига тузатишлар киритишга чақиришган.

«Мен 159-, 216-, 244- (1 ва 2-қисмлари) моддаларни назарда тутяпман. Уларни Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига мувофиқлаштириш керак. Биз ҳукуматни бу йўналишда янада фаолроқ иш олиб боришга чақирамиз», – таъкидлади Свердлоу.

Манба: kun.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort