Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз тарихига лоқайд бошқа биздек қавмни топиш мушкул…

Ўз тарихига лоқайд бошқа биздек қавмни топиш мушкул…
12 Nisan 2019 - 10:04 'да юкланди ва 455 марта ўқилди.

Оврўпо миллатига мансуб таниқли рассом билан суҳбат тасодифан Амир Темур мавзусига бурилди. “Ҳа, мен унинг ҳам расмини чизганман, – деди у ўз тилида, – Сталин, Гитлер… билан бир қаторда турган ҳолатда чизганман…

Рассомнинг шу гапи устимдан совуқ сув қўйгандек таъсир қилди. Унинг истеъдоди ҳақидаги таассуротларим худди музлагандек бўлди гўё. Агар бу кимса хорижлик бўлганида, Амир Темур ҳақидаги фикри менга бунчалик таъсир қилмаган бўларди. Аммо у Ўзбекистонда туғилиб ўсганлигини ўз тилида қайта-қайта такрорларди. Унга бундай “ижодий парвози” учун дарҳол эътироз билдирдим-у, шу баҳонада кўнглининг тубидаги асл “дард”ларидан воқиф бўлдим:

– Это он сейчас вам стал “бобо”, – деди у нафрат билан. – Это для политики нужно. А в действительности он – палач. Поэтому я его так и нарисовал…

Беихтиёр ёқасига чанг солиб, юзига тарсаки тортгим келди. Аммо қаршимдаги “Соҳибқирон душмани” – аянчли ногирон рассом эди. Қолаверса, айни дамда унга жисмоний эмас, балки “маънавий зарба” беришим зарур. Шуни ўйлаб, унинг гапларини зўр тоқат билан бирпас эшитиб турдим.

Рассом ўз “кўнгил дардлари”ни анча сўзлади. Унга юртимиздаги жуда кўп иллатлар маълум эмиш. Жумладан, порахўрлар, ўғрилар… жуда кўп, деди. Аммо шу юртда икки қаватли қаср қураётгани, унинг ертўласида иккита лимузин бемалол айланиши мумкинлигини ҳам мақтаниб айтиб ўтди (қаср лойиҳасини ўзи чизган эмиш).

Охири сабрим чидамай, “модомики Ўзбекистондаги камчиликлар сиздек машҳури жаҳон ижодкорга маъқул келмас экан, бундай шикоят қилиш ўрнига, ҳаммасидан этак силкиб, ўз тарихий ватанингизга кетишингиз учун ким тўсқинлик қиляпти?” дедим (айтишича, бир қанча хорижий юртларнинг раҳбарлари унга уй-жой бериб, фуқароликка ўтишини таклиф қилишганмиш). “Ўғри ва порахўрлар” ичида сиздек “олийжаноб инсон”, токайгача қийналиб юрасиз?”

Ишонасизми, шу гапимдан сўнг у сув қуйгандек жим бўлди-қўйди! “Ҳа ошна, Ўзбекистондек жаннатмакон юртни яна қайдан топасан”, дедим ичимда. Афсуски, бундайлар ҳеч қачон шукр қилмайди, туз тотган тузлиғига тупуради.

Бунинг устига, ўз тарихига лоқайд бошқа биздек қавмни топиш ҳам мушкул…

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort