Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Соғлиқни қадрига етинглар биродарлар

Соғлиқни қадрига етинглар биродарлар
12 Nisan 2019 - 10:13 'да юкланди ва 548 марта ўқилди.

Бир неча кундан бери тиббий муолажа олаяпман. Муолажа пайтида оғриқни тўхтатиш учун шифокорим укол қилаяпти.

Укол қилинган жой музлаб, фалаж аҳволга тушиб қолар экан. На оғриқ сезаман, на қимирлата оламан. Танам ўзимга бўйсунмайди.

Бу ҳол 3-4 соат, то укол тасири тугагунча давом этади.

Боя қорним очиб тушлик қилмоқчи бўлганимда, том маънода ногиронлик нима эканини тушундим. Ҳис қилдим.

Менга соғлиқ неъматини бериб қўйган Зотга ҳамд айтдим.

Мени худбин деб ўйларсиз, аммо, ўша лаҳзаларда, танам тезроқ ишлаб кетишидан бошқа ҳамма нарсани унутдим. Ҳамма, ҳаммасини.

Ўзимча диним учун боримни фидо қила оламан деб ўйлар эдим. Оддийгина синовларда синиб қолар эканман.

Бундан кейин катта гапирмасликка харакат қиламан.

Соғлиқни қадрига етинглар биродарлар.

Қудратуллоҳ Аҳмад

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort