Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мактабни, болаларни, тарбияни эплаёлмаяпсизлар

Мактабни, болаларни, тарбияни эплаёлмаяпсизлар
13 Nisan 2019 - 13:04 'да юкланди ва 614 марта ўқилди.

ДИҚҚАТ: ПАЛАКАТ!

Қизим гап топиб келди. Мактабимизда яна бир фожиа юз берибди – 4 (тўрт) нафар 10-ўрис синф ўқувчиси (учи ўзбек, бири ўрис бола) 50 ёшлар атрофидаги кишини бошига темир билан уриб ўлдирибди!

Мактабдан қочган, дарс пайти мактаб орқасидаги кўчалардан бирида тўйиб ароқ ичган!

Маст бўлиб олиб тўпалон қилаётган бўлса керак, йўлдан ўтиб кетаётган одам (ёнида хотини ҳам бўлган) уларни тартибга чақирган ва…

Ҳозирги болаларни биласиз – натижа ўлим билан тугаган! Ҳалиги ўрис бола қўлига илинган темир билан одамнинг бошига урган!

Энг даҳшатлиси:

1) болалар одамнинг хотинини ҳам ўлдиришга ҳаракат қилишган;
2) одамга ёрдам бериш ўрнига ўлигини яширишга уринишган;
3) темир билан урган бола қочиб кетган, ҳозиргача топилмаган – излаб юришибди;
4) воқеа куппа-кундузи, дарс пайти бўлган;
5) болалар дарс пайти бемалол ароқ ичиб юрибди!

Бир пайтлар 69-мактабимиз энг намунали, кўрсаткичлари бўйича шаҳарнинг олди мактабларидан бўлган.

Қизим рўмолли бўлгани учун бу ўқув йили бошида бир ҳафта мактабга боролмади. Охири ўзим ўртага тушдим. Формалию формасиз ходимлар, мактаб ва маҳалла маъмурияти ярим соатдан мўл каминани роса “тарбиялашди” – 666-қарорнинг моҳиятини “тушунтиришди”. Ҳолбуки, мактаб бўйича битта менинг қизим (балки яна биронта бордир) рўмолли эди холос! Ўшандан бери: “Рўмол ўрамайсан! Бўйнингга шарф ташламайсан! Оёғингдаги пайпоқ ҳам қора бўлмасин, оёқни кўрсатиб турадиган шаффоф бўлсин!” деб гап эшитганимиз эшитган.

Қизларнинг бошидан рўмолини ечгунча болаларнинг таълими ва тарбияси билан шуғулланган яхши эмасми?!

Эй халқ таълими мутасаддилари! Шунча воқелардан кейин ҳам кўзингиз очилмаяптими?!

Мактабни, болаларни, тарбияни ЭПЛАЁЛМАЯПСИЗЛАР!

Мамлакат бўйича мактаб ўқувчилари содир этаётган бунақа фожиали ҳодисалар санаб чиқилса, сизлар тутаётган йўл тўғри эмаслиги ойдин бўлади.

Ҳали ҳам кеч эмас,

1. 666-қарорни бекор қилинглар!
2. Мактабларга исломий одоб-ахлоқ фанини киритинглар!
3. Болаларни мачитлардан тўсманглар!

ДИҚҚАТ: Шу воқеа муносабати билан бир таклиф: “Мактабларимиз аҳволи” номида бир гуруҳ очиш керак. Ҳар ким ўзига яқин мактабларда бўлган, ўзи эшитган-кўрган воқеаларни ёзсин. Тўплаб, бонг уриш лозим. То давлатимизнинг иккала қулоғигача етиб борсин!

Болаларимиз ўқиётган мактаблар ҳақида халқимиз ўзи қайғурмаса бўлмайди шекилли.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    O’zbekistonda maktab tizimi alloqachon izdan chiqib ketgan. O’qituvchilarning asosiy qismi ayollar. Maktabga borsang bu yerda to’la bandid bo’lmasa ham yarim bandid va manqurtlarni tarbiyalayapdi deb o’ylasan kishi. Sabab sistema to’la poraxo’rlashib bo’lgan, nomiga dars va tarbiya beriladi. Islomiy tarbiya yo’lga o’tilmas ekan bu maktablardan na bilimli na odobli bo’la chiqadi va ha demay ular xalqning boshiga, davlatning boshiga bir balo bo’ladi. Davlat bu masalaga yengil qaramasligi lozim.

    14/04/2019 04:04
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort