Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ИБЛИС ҲИМОЯСИГА ОТЛАНГАН ПУЛСЕВАР

ИБЛИС ҲИМОЯСИГА ОТЛАНГАН ПУЛСЕВАР
13 Nisan 2019 - 22:45 'да юкланди ва 1119 марта ўқилди.

Бундан икки-уч кун олдин инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Amnesty International” халқаро ташкилотининг бир хабарига кўзим тушиб қолди. Унда ёзилишича, “Amnesty International” айни пайтда судланаётган собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров “қийноқларга солинаётганидан хавотир” билдириб, “Рашид Қодировга нисбатан қўлланилаётган қиноқларни тўхтатишни” талаб қилган.

Бугун менга маълум бўлишича, Рашид Қодиров ҳақидаги ёлғон хабарни “Amnesty International” ва бошқа халқаро ташкилотларга ўзбекистонлик ҳуқубонлардан бири (Ўзбекистондан чиқиб, Европада яшаётган ва халқаро ташкилотларнинг ишончига кирган бир ҳуқуқбон) тақдим қилган. Унинг исми-шарифи менга маълум, одоб юзасидан унинг кимлигини ҳозирча айтмай тураман.

Ўша ҳуқубон мазкур хабарни халқаро ташкилотларга пуллик буюртма асосида тақдим қилган, деган асосли шубҳаларим бор. Чунки бундан бир неча ой аввал “Рашид Қодировнинг тарафдорларимиз” деб, олдимга келган нотаниш кишилар мендан айнан шу (“Рашид Қодировга қийноқ қўлланиляпти”) мазмунда хабар тарқатишимни илтимос қилиб, эвазига бир неча юз минг АҚШ доллари ваъда қилишган эди. Мен уларга: “Демак, акаларингиз ўзи яратган қийноқлар тизимининг қурбонига айланибди”, – деб, кескин рад жавобини берган эдим.

Афтидан, Рашид Қодировнинг Ўзбекистондаги югурдаклари олис Европага бориб, пулсевар ҳуқуқбонни қўлга олишган. У эса “Amnesty International” ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларни жаллоднинг ҳимоясига отлантирган.

Рашид Қодиров Бош прокурор бўлиб ишлаганда нима кароматлар кўрсатгани ҳақида ортиқча гапириб ўтирмайман. У бу лавозимда Ўзбекистондаги энг катта порахўр бўлиши баробарида, Оқсаройдаги хўжайини Ислом Каримовнинг жиноий топшириқларига қонуний тус бериб келган одамдир. Андижон қирғинида ҳалок бўлган аёллар ва болаларни “улар террористлар эди”, – деган одам Рашид Қодиров бўлади.

Европадаги пулсевар ҳуқуқбон бу гаплардан бехабар деб ўйлайсизми? Адашасиз: жуда яхши хабардор. Лекин у Рашид Қодировнинг ҳаром пулларини оддий ўзбекларнинг ҳуқуқларидан кўра кўпроқ севади. Бу пулсеварга қўйиб берса, тўрт танга учун ўз онасиниям номаҳрамларга қўшади-қўяди.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    Ha bu dunyoda pora berib jazodan qutulishga harakat qilar. Lekun ularning musibati shundakim Alloh sudi bo’lishiga, jannat va do’zaxning xaqligiga, birovning biror tola bo’lsa ham sochini nohaq tushirgani uchun so’roq berishiga ishonishmaydi! Qanday ham kalta o’ylashadiya!

    14/04/2019 04:30
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort