Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент милицияси соқол қўйиш қонунга зид эмаслигини айтди

Тошкент милицияси соқол қўйиш қонунга зид эмаслигини айтди
15 Nisan 2019 - 13:12 'да юкланди ва 668 марта ўқилди.

Тошкентнинг Учтепа тумани аҳолиси билан 10 апрель куни ўтказган мулоқотида ИИВ ўринбосари, Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев соқол қўйиш ё қўймаслик масаласига тўхталди.

«Бу ерда ўтирган барча бу қонунчилик билан тақиқланмаганини тушунамиз. Хоҳлаган одам соқол билан юриши мумкин», — деган Рустам Жўраев.

Мулозимнинг соқол ҳақида гапиришига, газета.ўз нашрига кўра, мажлис қатнашчиларидан бирининг фикри сабаб бўлган.

Сўзга чиққан учтепалик соқол қўйиш 18−35 ёшли эркаклар орасида кенг урф бўлаётгани ҳақида гапирган.

«Агар бу бартараф этилмаса, 2019−2020 йилларга келиб Тошкентдаги барча ёшлар соқол билан юрадиган бўлади»

Унинг бу фикри мажлис қатнашчиларининг бу гулдурос қарсагига сабаб бўлган. Бу иддао нега бунчалик олқишга сазовор бўлганини вазир ўринбосари тушунмаган.

Мулозимнинг фикрича, бу масала «болаларга қандай тарбия берилгани ва маданий жиҳатдан улар нимага ўргатилгани»га боғлиқ.

Соқол қўйишдан ҳам кўра унинг тарғиботи бугунги кунда ўзбек расмийларини кўпроқ ташвишлантираётган кўринади.

Чунки Учтепада айни йиғилиш ўтган куни, «Элтуз» нашрининг ўрганишича, Мусулмонлар идораси котибияти мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмадишдан олинганди.

Мубашшир Аҳмад аксарият соқол қўйиш, ҳижобда юриш каби ҳолатлар тарғиб қилинган Азон.ўз нашрининг муассиси ҳам эди.

Бундан илгари, 29 март куни Сенат йиғилишида, «Элтуз» нашри ёзганидек, ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга хавф солаётган исломий таҳдид ҳақида гапирган эди.

«Динга берилган эркинликларни айримлар нотўғри тушуниши оқибатида диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётганинамоён бўлмоқда”, деган эди ўшанда ДХХ раиси.

Рассом Кирпи

Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • хакикат ;

    бу дхх ва мелисалар бир нарсани тушунмаяпди,ахир тарихдан малумку инсонятда шундай хислат бор давлат нимага карши курашса одамлар уни аксини килади,соколга карши курашиб телевизорда гапиряпди,интернетда мухокама киляпди,олдин соколга ёки хижобга хеч кизикмаган одамниям узлари кизиктириб куйишаяпди,мана резултати ёшлар сокол куйиб бошлади,энди хижоб масаласи бу мусулмон учун энг нозик нукта ,бу нарсага такик булмаслиги керак,америка ёки европада мусулмонларга рухсат бериб куйишган бир даврда туксон фоизи мусулмон булган юртда хижобга такик куйилса,бу ахмокона карорку ахир,мусулмонлар идорасини ва имомларимизни шунинг учун хам ёмон куради халк чунки бир мартаям эшитмадик бирортасидан юкори минбарлардан мусулмонлар манфатлари тугрисида гапиришганини,жумада Фазлиддин Парпиев бир маротаба гапирувди бечарани мелисахонадан тортиб пракуратурагача сарсон килишди,яна тагин катта катта имомларимиз ношукирликда айблашди,нима эмиш кизингни ечинтиришар эканмиш биз шукур килишимиз керакмиш,бизни муфтийимизни тез ишдан олиш керак,бу инсон мусулмонларга дуст эмас,мусулмонлигигаям кафолат йук,бу инсон хар доим президентни ёнида агар мусулмон булганида бир йулини килиб булса хам президентга тушунтирарди ахволни,президент хам одам инопланетян эмас ёки у хам мусулмон,халкга телевизорга чикиволиб курону хадисдан гапиради уша гапларингни президенга айтмисанми номард, фалонча мачит курдик деб мактанишади _нима кераги бор бу мачитларни аёлинг кизинг ярим ялангоч булса даюс булиб мачитга боришни.

    16/04/2019 07:43
  • Sobir To’laganov ;

    DXX raisi haqida xatolik ketgan.

    15/04/2019 18:21
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort