Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзимизни алдамайлик!

Ўзимизни алдамайлик!
15 Nisan 2019 - 16:05 'да юкланди ва 2705 марта ўқилди.

Ижтимоий ҳимояга мухтож ахолига қурилаётган уй-жойлар ва бу сохадаги муаммолар хақида Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган Мурожаатимга бефарқ бўлмаган ва ўз муносабатини билдирган минглаб юртдошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Тўгриси, хурсанд бўлдим. Халқимиз хаққини таниб, долзарб масалаларда ўз фикрини қўрқмай баён этаётгани ва ижтимоий тармоқларда бўлса ҳам анча фаоллашиб, дадиллашиб қолгани кичкина бўлсада умид беряпти.

Аммо беш қўл баробар эмас, ” Туркпараст Туркиянгга бориб яша!” деб хайдаганлар ҳам бўлди. Авваламбор шуни айтаманки, мен ҳеч қачон туркпараст бўлмаганман. Лекин, ўзим борган давлатларнинг яхши- ёмон томонларини тахлил қила оламан. Туркия ҳар соҳада биздан йигирма йил илгарилаб кетган. Кўп вилоятларига бориб, тан олишимиз керак бўлган юзлаб соҳаларни кўрдим. Ибрат олишга арзигулик инсонлари билан танишдим. Қахрамонмарашдаги “Аксай” ширкати соҳиби Меҳметсой улардан биттаси холос.

Кичкина бир корхонада зангламайдиган аксесуарлар ясаб, Италиядаги машхур мебелчиларга экспорт қилаётганларини кўрган турмуш ўртогим ҳам хайратини яшира олмади: ” Бизда ҳам худди шундай лазер кесма ускунаси бор, булар моҳир уста бўлиб кетишибди. Ўргансак кам бўлмаймиз!” деди.

Бурсадаги шахарчаларнинг бирида юздан ортиқ мебел ишлаб чиқарувчи ширкатлар борлиги ва улар қийин иқтисодий холатда хам Шарқ, Африка, хатто Европа давлатларига сифатли, рақобатбардош, замонавий мебель етказиб бераётганини кўрдим. Шу соха сабаб юз минглаб инсонлар оила тебратаётганига ҳавас қилдим.

120$ га тўртта чарм сумка, камар ва катмон сотган саксон ёшли теричига ” Молларингиз жуда арзону, нимадан фойда кўрасиз?” деган саволни берганимда , ” Корхонамиз сифат ва сон ( сифатли молни қанча кўп ишлаб чиқарса шунча харидори кўп бўлади) учун ишлайди” деган диёнатли ишбилармонларини танидим…

Ҳоким эмас, валий, баладия бошқони мақомидаги халқ хизматчилари фаолияти билан танишиб, халол, мард амалдорларига тан бердим.

Умуман олганда эса бирор давлатнинг хавас қилса арзигулик ютуқларини кўрсатиш ўша мамлакатни кўр-кўрона мақташ эмас, аксинча ўрганишга арзигулик жихатларидан ибрат олиш дейилади! Нафақат турклар, халол меҳнат қилаётган имонли-инсофли барча инсонларни миллати, динидан қатъий назар хурмат қиламан!

Мурожаатномани ўқиган баъзи юртдошларим “Сен майдон деб, кимни қўрқитяпсан?” деган мазмунда шахсий почтамга хатлар ҳам юборишди. Яна бир тоифа шахси номаълум кимсалар ( Шукурки саноқлик) мурожаатномадан ўзларига керакли жойини скриншот қилиб, мени Президентга тахдид қиляпти ва одамларни очиқ норозилик намоишига давъат этяпти” деган иддаолар билан стату с қўйишди.

Гарчи бунақа ниятим йўқ, ниятларим эзгу бўлсада, тирноқ остидан кир қидиришга уриниб калтафахмлик қилганлардан асло хафа бўлмадим. Майлида, ҳар ким шахсий фикрини баён этиш хуқуқига эга. Муҳими, мурожатимни ўқибди! Тўгрими, нотўгрими ақли етгунча тахлил қилибди! Бефарқ бўлмабдику! Шунисига ҳам шукур! Демак яхшироқ харакат қилсак, тролларимизни ҳам тарбияласак бўлади!

Мен тармоқдаги учинчи тоифа одамлардан ранжидим. Мурожаатга кўзи тушган бўлсада миқ этмай, жим ўтирганлар, ” менинг дардим эмаску!” деб бефарқ бўлганлар халқ, давлат, Ватан тақдирига ҳам бефарқ манқуртлардир! Агар қўпол қилиб гапирсам, уларни тармоқлардаги туяқушларга ўхшатаман. Бўхрон бошланса калласини қум ичига тиқиб олиб писиииб туришади, хавф ўтиб кетса яна пайдо бўлишади.

Сиргалидаги уй-жой масаласи хақидаги постим шунчаки ёзилмаганди. Шу масалага бевосита алоқадор бир қанча амалдорлар билан бўлган сухбатда ўз мулохазаларимни айтиб чарчагач ва уларга таъсир этмаётганини англаганимдан сўнггина халқнинг хукмига ҳавола этишга қарор қилганман. Хўш, менинг ўрнимда сиз бўлганингизда нима қилардингиз!

Яққол кўзга ташланиб турган кўзбўямачилик, фириб, ёлгонни кўриб кўрмасликка олиш – Ватан тараққиёти, юрт равнақига тупуриш билан баробар эмасми?!

Мен бу масалада баъзи амалдорлар билан салкам икки ой бахслашдим. “Эътибор бермасангиз шахсан Президентга мурожаат қиламан” деганимда “Қўлингдан келганини қил! Уйлар арзон бўлмайди!” деганлар ҳам ёзганимни ўқиб ўтиришибди.(Аксариятини ижтимоий тармоқда саҳифалари бор) Бироқ, мард бўлиб “Айбдормиз, хатоларимизни тўгирлаб, халқнинг ишончини оқлаймиз!” дейишга ярашмаябди холос!

Балки барча хақиқат ишчи гурух тахлилидан сўнг ошкор бўлар, бироқ, адолат галаба қозониши учун яна шу халқнинг чўнтаги- бюджетдан кетадиган маблаг хисобига комиссия тузилиши ва шу комиссия хулосасигина фирибгарларни гапиртира олиши аянчлидир!

Мурожаатни атайин кўп сайтларга юбордим. Минг афсус “Human.uz” ва “Турончи Нурқул” гина ўзимдан сўраб, мурожаатномани ўз сахифаларига жойлашди. Аллақандай тўйлардаги фохиша раққослар, гейлар ва миллат обрўсини тўкадиган бало-баттар видеоларни эринмай тарқатаётган таниқли сайтлар эса долзарб мавзуга бефарқ бўлишди.

Халқимизнинг борига шукур ! “Халқ билан мулоқот” гуруҳига қўйган постимни юзлаб одамлар улашди. Саҳифамдан ҳам анча одам тарқатиб юборди.

Аслида мақсадим ҳам шу -кўпроқ инсонларга етказиш эди! Чунки бунақа уйлар Ўзбекистонни барча вилоятларида қуриляпти ва камдан-кам инсонгина мақтаганини эшитдим. Виждони, иймони, инсофини ўша уйлар нархига қўшиб пуллаётганлар эса жазоланиши шарт! Агар биз ” менга нима, бошпанам бор-ку?! ” дея бефарқ бўлсак, эртага бундан бадтар фирибгарликларни ҳам кўраверамиз.

Менга ” яхши ёзасизу, хиссиётларга берилиб кетишингиз ёмон” деб дакки беришади. Тўгри, мен ёзиш қонун-қойиларини қойиллатадиган профессионал эмасман. Юрагимни ўйиб ташлайдиган мавзулар бўлса аёллигимга бориб эмоцияга бериламан. Бироқ, бу фақат кучли дард, аламлар йигилиб қолгандагина рўй беради.

Жиянимнинг суннат тўйида билдирилган баъзи тилаклардан қаттиқ хафа бўлдим. Сочига оқ оралаб қолган одамлар микрофонни қўлига олиб ” тўйбола узоқ умр кўрсин ва энг камида ҳоким, прокурор, судья бўлсин! ” деб дуо қилишди. Оёгимгача музлаб кетдим. Агар шу касб ва лавозимлар олдига “Халол” сифати қўшиб айтилганида ранжимасдим. Бегубор ўйнаб юрган мургак гўдакни эртага бир олам қаргиш остида юрадиган амалдор бўлишини тасаввур қилиб, сесканиб кетдим. Астагфуриллох! Фақатгина ҳоким, прокурор, судьягина эмас бошқа касб вакиллари ичида ҳам харомтамоқлар тўлиб кетди.

Халқимиз ўта беимон амалдорларни кўриб, куйиб , ўз ёгида обдон қоврилиб юрибдию, яна оппоқ сочли улуглари фарзандларимизга шунақа совуқ ниятлар қилсая?!

Чет элга чиқиб бирорта инвестор таклиф қилсангиз биринчи эшитадиган эътироз нима эканини биласизми?

” Ўзбекистонни яхши кўраман. Халқи меҳмондўст, меҳнаткаш, юртингиз тинч, бироқ, ҳамма томон коорупция, мафия. Давлатингизни ўзи фирибгар, халол ишлашга имконият бермайди!”

Бундай “мақтов”ни шахсан ўзимга айтишганда роса мулзам бўлганман. “Оширвордингиз, аввал шундай эди. Хозир жамият анча тозаланган. Порахўрликка қарши курашяпмиз. Давлат ҳам хорижий инвесторларларга яхши имкониятлар яратиб беряпти” деб қанча сайрамай, барибир кўп гапларим ёлгонлигини ўзим ҳам, улар ҳам сезию туришади.

Ахир ДАВЛАТ- фақат жон куйдириб яхши ўзгаришлар қилишга уринаётган Президент, уч-тўртта виждонли ҳоким ёки охиратидан қўрқиб халққа астойдил халол хизмат қилишга уринаётган беш- ўнта имонли мансабдордангина иборат эмаску!
Исталган идорага кирсак лавозимидан максимал фойдаланишга уринаётган безбетларга дуч келишимиз. Энг ёмони балиқни бошидан сасисиши!

Битта мисол: ўта бечорахол, уй-жойсиз оила ( касалманд буви, она ва етим набира)га ёрдам беринглар, кам таъминланган оилалар рўйхатига киритинглар, зора бошпанали бўлиб қолишса ” деб, маҳалла фуқоролар йигинига мурожаат қилдим. Мени эшитишни ҳам хохлашмади. “Булар фалончи қариндошининг уйида рўйхатда туришади ( вахоланки у уйда яшашмайди. Муқим даромадлари йўқ. Хароба бир кулбада ижарада туришади). Битта қизини Кореяга эрга берган. Ана, куёви ёрдам берсин” деб сурбетларча муомала қилишди.

Деворга катта стенд осилган экан. Унда ўша маҳалланинг барча кўрсаткичлари рақамлар ва суратларда акс этган эди. Кулгили томони: ўзим таниган, билган фуқороларининг қанчаси ижтимоий кўмакка мухтож бу мавзе обдон мақталиб, ” Бизда ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган оилалар йўқ!!!” деб учта ундов билан ёзилган экан…

Яна бир фуқоролар йигинида ҳам (узоқмас Тошкент атрофи) худди шундай холатга дуч келдим. Фақат иккинчи маҳалла фуқоролар йигинидаги фарқ шуки оқсоқол алдамади:

-“Қизим, бечораларимиз борлигини ўзимиз ҳам биламиз. Фақат сиз айтгандай кам таъминланган деган қогозни қилиб бера олмайман. Сабаби, тепадан шунақа буйруқ бор. “Камбагалларни бойларга бириктириб қўй! Моддий ёрдам қилишсин, лекин зинҳор фақирлар рўйхатини тузиб, давлатдан ёрдам сўрама!” деган буйруқ олганмиз” деди.

“Тадбиркор, ўзига тўқроқ иймонли қишлоқдошларимиз айтмасак ҳам азалдан саҳоватпеша, савобталаб, аммо шундай вазиятлар бўладики муруватли тадбиркоримизнинг қўли калталик қилади. Хориждаги мураккаброқ жаррохлик амалиётига мухтож , онкологик хасталиги бор беморларимиз ижтимоий тармоқларда гадойдай тиланиб, ойлаб саргайиб юришибди. Чунки тадбиркорларимиз уларни эхтиёжини тўлиқ қоплаб бера олмайди. Ана, ишонмасангиз ўзингиз гаплашинг!

Тадбиркор билан гаплашсангиз уларнинг дарди ҳам етарли. Бир нечта кам таъминланган, касали, ногирони бор оилани оталиққа олган замондошимнинг ўзи хозир ёрдамга мухтож. Тўгрида, солиқ даромад эмас, айланма маблагдан олина бошланди. Грузия ва Россия давлатларига ҳавас қилиб ўзлаштирилган “Солиқ реформаси” хали ўзини ўнглаб ололмаган минглаб тадбикорларни бошига қўйилган кунда бўлди! Ким ва қайси калла билан шу реформани ўзлаштирди? Ахир бунақада ишлайман деган одамни ҳам синдириб қўймаймизми?

Солиқларни ўз вақтида тўлаш шарт, бироқ даромад топишга имкон бермасдан туриб, зўрга топган айланма маблагидан юлаверсак эртага қашшоқлар сони янада кўпаядику! Реформачилар нахотки, тадбиркор ўзидан орттирсагина қўшниси, маҳалладошини қўллаб-қувватлайди деган оддий хақиқатни тан олишмаса! Ёки уларга барибирми? Балки жамият ўта бой, ўта камбагалга ажралиши кимларгадир қўл келар?!

Энг ёмони шу реформалар, кимларнингдир маслахати билан чиқарилаётган қарорлар азалий қадриятлар макони бўлган маҳаллаларимиздан ҳам файзни қочиряпти: Фуқоролар йигинида хизмат қилаётганлар ичида камбагал қизини карис, хитой каби гайридинларга узатса диндан чиқяпти эмас, бойиб кетяпти деб ўйловчи калтафаҳмлар тўлиб кетди. Ўша хорижга тегаётган қизларимизнинг аксарияти мажбурликдан, ноиложликдан (мен таниган 18 ёшли қиз “ногирон онам, касалманд опам ва етим жияним битта бошпанали бўлар” деб, 45 ёшли кариснинг ёлгон ваъдасига ишонган. Уйи бўлмаса хам уйланаман деган мард топилмагач бошқа миллат вакилига бўлса ҳам теккан) мавхум жойларга кетяпти деб ўйлайдиган миллатпарварлар кўпми! Интернетда кун ора видеоси тарқалаётган қизларимизнинг қанчаси бой, ўзига тўқ оилада тугилган ? Йиглаб дардини достон қилиб бўлсада “қутаринглар!” деб зорланаётган қизларимиз шунчаки хорижни орзу қилиб қолмагандир? “Кофирга теккандинг, бадтар бўл” деб маломат қилишдан аввал ўша қизнинг маҳалласига бориб суриштирингчи, сизу биз билмаган қанча муаммоси ошкор бўлади! Маҳалла фуқоролар йигини “Бизда фақир йўқ” деб хисобот беришдан аввал ўшандай оилада улгаяётган қизларнинг уволидан қўрқсин! Кимни алдаяпман? Нега маҳалламдан фохиша, ўгри, қотил чиқди? Ахир шу жиноятчи кечагина кўз ўнгимда катта бўлган мўмин-қобил бола, гапирса ердан кўзини узмайдиган фариштадай қиз эдику! Нахотки бефарқлик шундай фожеаларга олиб келади?! Халқ дардини эшитмай, виждон эмас, тепадан келган буйруқларгагина итоат қилаверсам, ёлгон хисобот бераверсам охиратим куймайдими?” деб ўйлаб кўришса яхши бўларди!

Кўрдингизми Ватандошим! Яна хиссиётга берилиб, пойма-пой ёзаётган бўлсамда эзилиб кетяпман. Биттагина уй-жой муаммоси қанча яраларамизни қонатиб ташлади. Ўша қиммат, сифатсиз ва қониқарсиз уйларда ҳам дарди бир дунё мухтож ахоли қатлами йигилган. Бугун уйлар нархини туширмасак, банк фоизларини камайтирмасак эртага улар бадтар фақирлашиб қолмайдими? Қизлари ” эрим уйни қарзини узишга ёрдам беради” деб алданиб, карис, хитойларга эрга тегмайдими? Ўгиллари етишмовчиликдан безиб қотиллик, ўгирилик кўчаларига кириб қолмайдими?

Президентга мурожаат ёзишимга сабаб бўлган, юрагимни тилаётган дардларнинг энг каттаси ҳам шу эди. Ўша автобусда онасининг олдида йиглаб кетаётган болалар келажагини ўйлаганим учун журъат билан ёзишга қарор қилгандим. Агар бу ишга алоқадор масъуллар фақат жигилдонларини эмас, ўша болалар тақдирини ҳам ўйлашганида мардроқ бўлишарди! Шунча Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ичидан фақат Расул Кушербаев жон куйдириб , фикрларини ёзди. Қолган туяқушларимизнинг боши қум ичида. Сенаторларимиз эса умуман жим. Балки, ишчи гуруҳ хулосасидан сўнг овозлари чиқар! Ҳар нима бўлганда ҳам яшайдиган уйлари борку!

Мурожаатномани тарқатган оддий одамлар эса изоҳларда ўз дардларини баён этишди. Аслида энг катта бойлигимиз шу халқимиз экан! Минг шукурки, мени қўллаб қувватлашди.

Стоп! Озгина шошдим.

Сергелидаги уйлар ипотекасига масъул банкир ҳам роса жон куйдириб гапирди. Хатто халққа яхшироқ етиб борсин деб, алохида видеомурожаатнома ҳам тайёрлади. Чайналиб-чайналиб, мужмал қилиб берган маълумотидан “Бадтар бўлларинг, боплаб лақиллатяпмизми? Мени яхшилаб тушунган бўлсаларинг, яқинда 16% дан тўлайсанлар! деган ахборотни англадим.

Қойил! Аслида ўша эркак:

Мени кечиринг! Қўгирчоқман холос! Айт деган гапларни етказаман. Аслида баъзи мамлакатларда банк фоизи анча паст, Японияда 5% ипотека кредити ҳам бор, аммо биз ҳеч қачон Япония бўла олмаймиз! ” дейишга журъат топа олмади…

Хуллас, ўзимизни ўзимиз алдамайлик! Ривожлангимиз, ўз уйимизда муносиб яшагимиз келяптими бефарқ бўлмайлик! Туртиб-суртиб бўлсада беандиша, беимон, бефахм Ватандошларимизни кўзларини очайлик! Шунда ҳам уйгонишмаса илдиз отмасидан шарт кесиб, уларнинг ўрнига ишлайдиган, юрт учун ёнадиган инсонларни сайлайлик! Балки шунда тараққий этган давлатлар сафига қўшилармиз! Нима дейсиз Ватандош?!

Муаззам Иброҳимова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Ural adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ural ;

    Fikrlaringizga to’la qo’shilaman. Davlat xalqdan yulib olish o’rniga olganini o’ylab, to’g’ri yo’lda tejab-tergab ishlatishni o’rganishi kerak. Davlat nohaqlik qilgan yurtda fuqora ham nohaqlik yo’liga o’tadi va oxiri bunday davlat barbod bo’ladi. Ko’zbo’yamachilik bilan shug’ullanish hamma davlat idoralariga odat bo’lib qoldi. Bu Karimovning 27 yillik “ulug'” harakatininig mevasi.

    16/04/2019 03:13
  • Fazliddin Yokub ;

    Fikrlaringizdan juda – juda sevindik . Jasorat bilan urakdan yozganlaringizni okib tasirlandik . Kam bolmang , sizga buyuk omadlar tilaymiz . Alloh yor bolsin ! Amerikadan Fazliddin Yokub .

    15/04/2019 22:39
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube