Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёмғир

Ёмғир
16 Nisan 2019 - 10:22 'да юкланди ва 359 марта ўқилди.

 

 

ЁМҒИР

Ёмғир, шивирла, шивирла, жоним,
Дардчил эртагинг бизга ёқади.
Лаблар бирлашган ирмоқда йўлинг,
Тош йўл устида диллар оқади.

Руҳимиз оппоқ тонгдай ювилган,
Беназр қишнинг баҳрига қўндир.
Азиз ер бағрин ўпиб эркала,
Қитиқлаб нафис майсалар ундир.

Бўлайин ёрим дамидан сармаст,
Елинг – хаттидай муаттар, майин,
Билур майлигим, дудоқларга қўн,
Кўза оғзидан ичиб қонайин.

Толлар панжасин сирли юргизиб,
Яланғоч танда чигалин ёзсин.
Қора булутлар талпиниб бизга,
Оппоқ соққолли чоллардай озсин.

Ишқ тўла кўзим қорачиғин сўк,
Қамалган сўзим, юрагим оқсин.
Қонли нигоҳни пешонамга санч,
“Ёмғирим”, дея номингни ёзсин.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort