Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўкдан инмас, ёронлар

Кўкдан инмас, ёронлар
17 Nisan 2019 - 9:33 'да юкланди ва 298 марта ўқилди.

 

 

       КЎКДАН ИНМАС, ЁРОНЛАР

Кўнгил парвоз айлаб, инмас жойидан,
Ҳаволанмиш, кўкдан тушмас, ёронлар,
Оғир ўйга ботдим, чиқмас бошимдан,
Бу хаёлдан кўнгил қайтмас, ёронлар.

Нўш этибдир муҳаббатнинг қандидан,
Таълим олмас зоҳидларнинг пандидан,
Учди маконидан, чиқди бандидан,
Тўлғониб ўрнига қўнмас, ёронлар.

Ишқ ишини оқил этган – хуш этган,
Ойиларми ишққа тушиб жўш этган,
Ёр қўлидан гулгун бода нўш этган,
Оғзи куйса, ичар, кўнмас, ёронлар.

Бир мактуб бор Фотиманинг сочида,
Ўқигайлар Маҳшар кунда ёшида,
Олов бордир ошиқларнинг ичида,
Олов унинг каби ёнмас, ёронлар.

Махдумқули, ишқ ўзидан бад айлар,
Ишқ азалдан ошноларга ёт айлар,
Ёлқинсиз ёндирар, елсиз ўт айлар,
Ҳар замонки ёнса сўнмас, ёронлар.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort