Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Рашид Қодировнинг яқинлари қани?

Рашид Қодировнинг яқинлари қани?
17 Nisan 2019 - 13:55 'да юкланди ва 1450 марта ўқилди.

РАШИД ҚОДИРОВНИНГ ЯҚИНЛАРИ ҚАНИ?

“Иблис ҳимоясидаги пулсевар” деган мақолам чиққанидан сўнг баъзи ҳамкасбларим менга турли саволлар билан мурожаат қилишди. Уларни умумлаштирса, қуйидаги беш савол ажралади:

1. Нега Рашид Қодировнинг тарафдорлари бизга эмас, Сизга чиқишди?
2. Бўлмаган гап! Қодировнинг тарафдорлари Сизга шунча пул таклиф қилишадию, Сиз ноз қиласизми?
3. Нам не нужна вторая, третья Мутабар! Нега шу постингизни бир оғиз ўзаро маслаҳатлашмай, 300 одамга тарқатиб юбордингиз, Фейсбукда эълон қилдингиз?
4. Сиз Рашид Қодировнинг қийноққа солинаётганидан ҳурсандмисиз? Сиз қийноқлар тарафдоримисиз?
5. Сиз Рашид Қодиров қийноққа солинаётганига ишонмайсизми?

1-САВОЛГА ЖАВОБИМ: Менга пул таклифи билан чиққан одамлар мен Каримов ҳукуматининг ҳам, Мирзиёев ҳукуматининг ҳам ашаддий танқидчиси эканлигимни билишган. Боз устига мен баъзи ҳуқубонларимизга ўхшаб, чет мамлакатларга чиқиб олиб эмас, Ўзбекистонда туриб танқид қилаётганимни ўрганишган. Ишонинг, зулум чангалида бўла туриб зулум ҳақида овозинг борича ўз отинг билан айтишнинг ўзи бўлмайди.

Очиғини айтсам, янги ҳукуматдан умидларим бир олам эди. Бироқ Мирзиёев коррупцияга аралашганликда гумонланган Абдулла Ниғматович Ориповни Бош вазир этиб тайинлаганидан кейин мен янги ҳукуматдан ҳам, Мирзиёевдан ҳам қўлимни ювиб, қўлтиғимга сурдим!

Менинг таҳмин ва ҳавотирларим ўринли чиқди. Чунки қанча ёзсам ҳам, Абдулла Орипов мени ишимга тикламади. Вахоланки, мен қамалмаганман. Хайрулло Ҳамидов деган ҳамкасбимиз энг оғир моддалар билан узоқ муддатга қамалди. Мирзиёевнинг марҳамати билан қамоқдан чиқди, айни дамда ЎзМТРКда бош муҳаррир бўлиб ўтирибди. Ҳамза Жумаев деган ҳамкасбимиз нурчилар оқимига мансубликда айбланиб узоқ муддат ўтириб чиқди. Янги ҳукуматнинг ҳиммати билан озод этилди. Айни дамда ЎзМТРКда тер тўкмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, фикр юритилса, Мирзиёев ҳукумати фақат қамалиб чиққанларни суяр экан. Давлатга қарши жиноятда узоқ муддат қамоқда ўтирган ҳамкасбларимиз яна қайта ўз ўрнига, ЎзМТРКга муносиб деб топилди. Аммо Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова – йўқ! “Демак, мен шўрлик янги ҳукуматга қамоқда ўтириб чиққанлардан кўра кўпроқ хатарли эканман-да!” – деган фикр менда шаклланиб бўлган, ҳаммасига қўл силтаб қўйган одамман.

Рашид Қодировнинг чопарлари ана шу позициядаги ҳуқуқбонлигимни албатта билишган ва шунинг учун ҳам энг аввал менга мурожаат қилишган.

2-САВОЛГА ЖАВОБИМ: Рашид Қодировнинг элчилари менга шундай дейишди: “Биз берадиган 200-300 минг доллар билан АҚШга борсангиз, Америка ҳукумати Сизга фуқаролик бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса “вид на жительство” ёки қочқинлик мақомини беради”, – дейишди. Нега бу таклифга “ноз” қилдим? Чунки порахўрнинг вакилларига ишонмаганман ва ҳозир ҳам ишонмайман. Мен: “Булар мени ё “подстава” қилишмоқчи, ёки Қодировни мазлум қилиб кўрсатиш кампаниясига жалб қилишмоқчи”, – деб ўйладим.

Бундан ташқари, менга АҚШда яшашнинг нима кераги бор? Ёшим неччида менинг? Яна қанча яшайман? Менга шуунча маблағ керакми?

3-САВОЛГА ЖАВОБИМ: Ўзим билган ахборотни етказишим учун бошқа ҳуқуқбонлар ёки халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашишим шартми? Агар шарт бўлса, Қодировнинг ҳимояси йўлида пресс-релиз чиқарган “Amnesty International” нега мен билан маслаҳатлашмади? Ёки “Amnesty International”га шу хусусда маълумот берган пулсеварлар нега мен билан маслаҳатлашмади?

4-САВОЛГА ЖАВОБИМ: Агар Рашид Қодиров ростдан ҳам қийноққа солинаётган бўлса, мен албатта бунга қаршиман. Маҳбус ёки маҳкум ким бўлишидан қатъий назар (оддий фуқароми, Рашид Қодировми ёки Гулнора Каримовами) қийноққа солинмаслиги керак.

Лекин “Amnesty International”га ўхшаган халқаро ташкилотлар фақат Рашид Қодиров бўйича эмас, бошқа мазлумлар бўйича ҳам (масалан, Жаҳонгир Умаров, Раҳима Очилова, Баҳромжон Сувонов, Акром Маликов, Андрей Кубатин ҳақида ҳам) алоҳида баёнот билан чиқиши керак. Қолган мазлумлар юзасидан нега алоҳида баёнотлар йўқ? У бечоралар камбағал бўлгани учунми? Ёки Бош прокурор лавозимида ишламагани учунми?

5-САВОЛГА ЖАВОБИМ: Ҳа, мен Рашид Қодиров қийноққа солинганига ишонмайман. Чунки Рашид Қодировнинг вакиллари собиқ Бош прокурор қийноққа солинаётгани ҳақида менга “хабар” олиб келишганда катта пул ҳам таклиф қилишди. Онт ичаман, агар улар: “Шу ҳақида бепул хабар тарқатинг!” – деганларида мен шубҳаланиб ўтирмас эдим.

Ҳуқуқбонлик тажрибамдан келиб чиқиб, шуни айтишим керак-ки, кимдир ҳақиқатдан ҳам қийноққа солинса, аввал унинг адвокати ва яқинлари хабар топишади ҳамда ҳуқубонларга, журналистларга бу ҳақида хабар бера бошлашади. Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ва адвокатининг видеомурожаатлари эсингиздами? МХХ зобити Баҳром Сувоновнинг отаси қийноқлар ҳақида гапирганлари-чи?

Рашид Қодиров қийноққа солинган бўлса, унинг адвокатлари, яқинлари, оила аъзолари нега жим? Нега улар ўз яқини қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарни қандайдир нотаниш кимсалар орқали ва катта пул таклиф қилиб тарқатишади? Қўрқишадими?

Шунча мол-давлати ва Рашид Қодировдек яқини бўлган нуфузли одамлар хоразмлик оддий бир онахон ва сурхондарёлик камсуқум бир отахончалик жасорати йўқми?

Нега Рашид Қодиров қийноққа солингани ҳақида бонг урган “Amnesty International” хабарни кимдан олганлигини очиқламаган? Ушбу нуфузли ташкилот ҳеч бўлмаса, шу хабарни тақдим қилган ҳуқуқбоннинг исми-шарифини айтса бўлмайдими? Ахир, Ўзбекистонда эмас, Европада яшаётган, “Amnesty International”нинг ишончига кирган ўша ҳуқуқбонга бундан ҳеч хавф-хатар йўқ-қу!

Мана шу нуқталар мени шубҳалантиради. Шунинг учун ҳам Рашид Қодировнинг қийноққа солинганига ишонмайман.

Сўз бераман, агар Рашид Қодировнинг адвокати ёки бирон яқини собиқ Бош прокурор қийноққа солингани ҳақида гапириш учун олдимга келса, мен бу ҳақида бутун тафсилотлари билан хабар тарқатаман.

Лекин қани ўша Рашид Қодировнинг яқинлари?

Малоҳат Эшонқулова

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube