Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Увол бўлган ўриклар…

Увол бўлган ўриклар…
18 Nisan 2019 - 9:29 'да юкланди ва 455 марта ўқилди.

УВОЛ БЎЛГАН ЎРИКЛАР…

Ҳоким энди пиша бошлаган ўрикларни кесиб ташлашга буйруқ берди.

Сояси ҳам, меваси ҳам одамларнинг жонига оро кираётган дарахтлар ўлимга ҳукм этилди.

Бу ўрикларни Наби ота экканди.

Бир вақтлар сувсизликдан қақраб ётган жойга ўғиллари билан пастликдаги сойга хчархпалак урнатиб сув чиқарганда заранг ердан бирон нарса униб чиқишига ишонмаган одамлар ошкор кулишганди. Аммо қантдак ўриклар амал олиб, шоҳлари мевасини кўтара олмай ерга эгилмасдан мум тишлаб қолишди.

Аслида у бу ўрикларнинг хосилига қараб қолмаган.Иззату –икромда, хожи ота мақомига эришиб кексалик гаштини сурарди. Шаҳар биқинидаги ерга ачинганидангина шу ишга қўл урди.

Касалхонага олиб боргувчи катта йул четини обод килса ёмонми? Хокимиятдан осонгина рухсат олди.

Мана, бир неча йилда йўл чети яшнаб кетди.

У бир текис кўкарган ўрикларига караб завкланиб, шарти кетиб парти колган умр устидан голибона кулди. :

-Ха, нима? Кексайдим деб оёгимни узатишим керакми? Мана Аллохга шукур, ўриклар хам хосилга кириб колди. Яшашдан мақсад ҳам шуда!

Аммо ота хосилни йиғиб олмас, шу атрофдаги кўп қаватли уйда яшовчиларнинг мураббо, шарбат , қоқи мавсумлари тугагандагина боғдан хабар оларди. Кеч кузда эса уч ўғлини бошлаб қинғир ўсган шоҳларни кесиб буталар, уларни чиройли боғлаб, сўнг шу ерда қолдириб кетаверарди. Қишнинг қаҳратонида кўмир , ўтинга зориқиб қолганлар бемалол ўтинларни олиб ёқишлари мумкин эди.

Наби ота саксондан сакраб, бандаликни бажо келтирганида, шаҳар биқинидаги бу йўл бўйидаги дарахлар шиғил мевага кирди. Отани сўнги йўлга кузатаётган тумонат одам серсоя ўриклар остида ер билан битта бўлиб тўкилиб ётган ўрикларни териб, қанддак ўриклар маззаси қорилган дуолар билан қабристонга қадар йиғлаб боришганди.

Ҳоким шу боғни йўқ қилишни буюрди.

Унга қўшиб, чархпалакнинг суви туфайли ўрик қатор орқасида пайдо бўлган теракзор ҳам хайдалди.

Тераклар Ғиёс ака тегишли. Раҳматли Наби ота уйи ёниб, олти фарзанди билан чирқираб қолган махалладошига “Куйинманг иним фарзандларингизга, ўзингизга алҳамдулиллах зиён етмабди. Хозирча хашар қилиб чоғроқ кулба тиклаб берамиз. . Мана ер. Унга терак экамиз. Болалар улғайгунча теракчалар ҳам катта бўлади. Олти ўғлингизнинг иморатига етадиган ёғочни олиб, қолганини сотасиз.

Ака-укасиз, етимхонада катта бўлган Ғиёсиддин отанинг ҳимматидан хўнг-хўнг йиғлаб, дуо қилди.

Отанинг ўғиллари бош бўлган хашар туфайли икки уй бир даҳлизли иморат ойга қолмай қад ростлади. Отанинг ўзи бўлса, бозорга бориб чиройли теракчалардан минг тупини сотиб олиб ишга киришиб кетди. Халқ хашарга чиқди. Наби ота жуда болажон эди. Ғиёсиддинниг балоғитга етмаган катта-кичик ўғлини олдига чақириб, ниҳолчаларни ушлаб туришни буюрди:

-Яхшилаб ушла ўғлим. Сен эса анави челакда сув олиб келиб қуй. Хали бу теракчалар катта бўлса ҳаммаларингга уй бўлади. Иморатга тўсин чиқараётганингизда бу теракларни ўзимиз экканмиз деб фахрланиб ҳам юрасизлар …

Ота тўғри айтган экан. Ғиёсиддин қора кунларни кўрмагандек бўлиб кетди. Шу тераклар билан андармон бўлди. Теракзор ичига пиёз ҳам экди. Ота яна қараб турмади. Ерга солинадиган ўғитдан тортиб, ўтоқчилар ва йиғимчиларга бериладиган пулгача бериб турди. Қўли калта Ғиёсиддин, хар гал дуо қиларкан, “Майли хосилни йиғиб олсам, улушларини албатта бераман” деб ният қилди. Аммо хосилнинг бир қисмини отага олиб борганида яхшигина гап эшитиб олди:

-Нима, мен пиёзссиз қолдимми, ёки пулга мухтожлигим борми? Ана, Худога шукур! Ўғилларим қорнимни оч қолдиришгани йўқ. Сотасизмиш?! Эх болам, қизиқсана… Унда савобнинг уйига ўт кетмайдими? Мен ҳам сендай етим ўсганман … Асли Ўшлик бўламиз. Тақдирнинг тақазоси билан шу ерларга келиб қолган отамни том босиб ёш ўтиб кетган. Онам ва икки укам ҳам пешонамга сиғмади. Аллақандай юқумли касаллик уларни олиб кетдию, мен ғирт етимчани фалакнинг ҳукмига ташлади. Агар яхши инсонлар бошимни силамаганида аллақачон ўлиб кетган бўлармидим… Сени қараю, мен улушимни оламан деб ёрдам берганим йўқ. Бор уйинга! Агар бир куни сен ҳам мен каби ўзингни ўнглаб олсанг, кимгадир ёрдам бериб юборарсан. …

Мана ўша тераклар ҳам кесиляпти. Ғиёсиддин ўзи хон кўланкаси майдон ҳокимга ҳеч нарса дея олмадию, ҳали вояга етмаган теракчадан қолган тўнка устига ўтириб ўксиб-ўксиб йиғлади:
Аллох, бу қандай бедодлик! Ўғилларимгаку амаллаб уй тиклаб берарман. Бу тераклардан бир нечта йўқсил оилларга ҳам ваъда бериб қўйгандим. Лафз қилиб қўйгандимку!
Ўртага тушган оқсоқоллар ҳам кўп қаватли уйлардан ёпириб чиққан хотин –халажнинг ноласи ҳам хокимни тўхтата олмади:

Мўлтираб турган хотин-халаж учун бола-бақранинг насибаси бўлган қантдак ўриклар ҳам, тераклар ҳам хокимнинг кўзига кўринмас, гувиллаб ишлаётган мотоарралар овозидан роҳатланиб бу ерга қурилажак савдо дўконларидан келадиган даромадни хомчўт қилиб ўтирарди.

“Ташландиқ ерни боғ қилган Наби ота бу ерларни вақтинча фойдаланиб туриш шарти билангина ўзлаштирган!”

Ҳаммага шундай деб ўзини оқлаган ҳокимга бас келадигани топилмади.

Отанинг ўғиллари ҳам, тўнка устида девонавор ўтирган Ғиёсиддин ҳам ҳеч нарса қила олмади.

Жумъа номозидан сўнг етиб келган масжид имоми салмоқланиб гап бошлашдан аввал энди сарғая бошлаган ғўралардан бир ховуч териб хокимга яқинлашди:

-Қаранг, Хоким бува увол бўляптиия! Беш – олти йилдан буён мева- чевани бозордан олишга қурби етмайдиган оилаларнинг қанди- новввоти эди шу ўриклар. Кесманг ! Тўхтатинг!

-Сизни бу ерга ким чақирди? –деди зўравон вишшиллаб. Номозчилар армияси шикоят қилгандир?!

Табиатан беозор имом илк бор беандиша амалдорнинг кўзига тик қаради:

– Масжид атрофидаги соя бериб турган дарахтларни кестириб юборганингизда индамадим. Боғ ичидаги катта-катта толларни “қиш мавсумида кўмири йўқ оилаларга берилади” деб ағанатганингизда гапирмадик. Ўтинлар йўқсилларга берилмай, ўтин бозорида сотилиб кетганида ҳам мум тишладик. Анави кўп қаватли уйларда мингдан зиёд яқин одам яшайди. Шу ўриклар уларни боқарди! Раҳматли Наби ота ўрикларни атайин сотмасди. “Камқони, камқуввати есин, болаларга табиий шакарда” деб шуларни ўйларди. Ўтини йўқсилни тандирини, печкасини қиздирарди! Теракзорчи! Бирорта қарорни кўрсатмай туриб Ғиёсиддинни чирқиратяпсиз. Инсофингиз борми?! Худодан қўрқасизми?!

Хокимнинг кўзларидан ўт чақнади. Одамлар олдида изза қилган имомни бир мушт билан қулатардию, оломондан хайиқди. “ Хап сеними!” деганча чирт тупуриб, мошинасига ўтириб жўнаб кетди.

-Худодан қўрқарканку!

-Уволдан хайиқдику!

дея гувиллаган оломондан қўрққан дарахт кесувчилар ҳам жуфтакни ростлашди.

Уч-тўрт кун тинч ўтди. Аммо халқ бекорга хурсанд бўлган экан. Кесилмай қолган ўриклар сарғая бошлаган кунларнинг бирида харбийларни бошлаб келган хоким ишни охирига етказди. Боғни ҳам, теракзорни ҳам асраб қолиш имкони бўлмади.

…Одамларни чув тушириш осон. Тепадан буйруқ бўлган десанг бўлди, қўрқишади . Салласини деса, калласини келтирсанггина бир нарсалик бўласанда! Тўғри, ўзбошимчалик билан қилган ишидан вилоят кенгашида анча гап эшитишга тўғри келди.

Хих, яна ўша гап! “Ўрикзорга тегмай ҳам йўлни кенгайтириш мумкин эди”миш…

Ҳоким кечаги йигилишда эшитган даккини эслаб мийигида кулди:

-Шундай қилсам, ўрикзор ерига кўз тиккан бойваччалар бўғзимдан олишардида. “Катта йўл четига зўр дўконлар тушади. Биттаси сизники. Ширинкомаси хам шоколаддай бўлсин!” деб атаганларини бериб кетишган бўлса Э, вилоят хокими бўлсанг ўзингга! Фойда двойной бўлди. Сассиқ чолнинг ўгиллари ўтинларни олишмади. Нақд ўн беш мошина чиқса керагов… Шаҳар Иситиш марказига ёки камбағалларга берармишман. Сотамиз…

Ўтинлар сотилдию, ерни сотишнинг имкони бўлмади. “Катта дарё ўзанида икки юз метр атрофда қурилиш қилиш мумкин эмас” деган биттагина буйруқ ҳамма ишни белига тепди. Шоколадини бериб қўйган бойваччалар ҳам икки қўлини бурнига тиққанча қолаверишди.

Хозир ҳам у ерда бог бор. Тепадан келган рахбарлар ўрикзорни сўрайверишгач, инновацион парк қилишга қарор қилди. Битта фил, жирафа, йўлбарс ва яна аллақандай хайвонларнинг семондан ишланган хайкаллари ва ҳеч унум олмайдиган манзаралари дарахтлар битта иккита бекорчи “селпичи”ни айтмаса ҳеч кимни жалб қилмайди. “Зоопарк” номини олган бу худуднинг файзи йўқ. Биров келмайди.

Йўқ, алдамай…

Қош қорайиб, рахбарлар кўрмайдиган вақтда Мухтасар холанинг ҳамиша оч Қорахони кириб, мазза қилиб ўтлайди. Қорни тўйгач ўз миннатдорчилигини изор қилади.

Қандай қилиб дейсизми?

Одам зоти юрмай уқаланиб кетаётган тош йўлаклар, биров ўтирмай синиб ётган ўриндиқлар устига ва энг муҳими ҳоким амал олдира олмаётган дарахтлар остига бир пақир, бир пақир ….. кетади.

Муаззам Иброҳимова

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мдмщпщпщп ;

    Узбекистонда Мирзиёев даврига келиб богларни бузиш авжига чикди,хамма вилоятларда туманларда хокимлар богларни бузиб ташаяпди,Мирзиёев буларни курмаяпди шекилли

    18/04/2019 12:01
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort