Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича яна охирги энг ёмон 20 давлат ичида

Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича яна охирги энг ёмон 20 давлат ичида
18 Nisan 2019 - 14:35 'да юкланди ва 425 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти матбуот эркинлиги бўйича чиқарган 2019 йилги баёнотида Ўзбекистонни 180та давлат ичидан 160-ўринга жойлаган.

Ўзбекистон мазкур нуфузли ташкилотнинг ўтган йилги ҳисоботида ҳам айни ўринда эди. Бу йил Туркманистон матбуот эркинлиги бобидаги энг ёмон мамлакат дея топилди ва 180-ўринни олди. 1-ўринда Норвегия.

Ташкилотнинг ёзишича, Президент Ислом Каримов вафотидан уч йил ўтиб, бир вақтлар Ер сайёрасининг энг қаттиққўл диктатураларидан деб кўрилган Ўзбекистонда муз эрий бошлаган. Баъзилари қарийб 20 йилга қамалган журналистларнинг охиргилари ҳам озод қилинди, лекин ҳали оқланганлари йўқ.

Жонли равишда сиёсий кўрсатувлар узата бошланди ва баъзи ахборот воситалари коррупция ва мажбурий меҳнат каби нозик масалаларни ёрита бошлаган.

Аммо, ҳукуматнинг энг юқори табақаларини танқид қилиш ҳали ҳам имконсиз.

Яширин кузатиш, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳали ҳам мавжуд. Ҳукумат аъзолари ҳали ҳам матбуот устидан катта назоратга эга, дейилади ҳисоботда.

Кўплаб хабар сайтлари тўсиқ остида қолмоқда, 2018 йилда Facebook ва YouTube бир неча бор блоклаб қўйилди ва қатор блоггерлар ҳибсга олинди.

“Чегара билмас мухбирлар”га кўра, Ўзбекистон хорижий ва қувғиндаги журналистларга ўз эшикларини қайта очди, аммо жуда кам журналистларга доимий аккредитация (ишлаш рухсати) берилди.

“Сиёсий плюрализм йўқ бўлар экан ва диктатура жиноятлари жазоланмай қолар экан, матбуот эркинлигини тўла тиклаш қийин бўлади. Ҳали қилинадиган иш жуда кўп,” – дейилади ташкилотнинг Ўзбекистон борасидаги хулосасида.

Халқаро обрў

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил февралида халқаро индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирлар бўйича қарорга имзо чекди.

Унга кўра, ҳукуматга Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш вазифаси юклатилган.

Ўтган ҳафта Президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube