Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Атом кучини ўтин ёришга сарфлаётганлар

Атом кучини ўтин ёришга сарфлаётганлар
19 Nisan 2019 - 9:18 'да юкланди ва 644 марта ўқилди.

АТОМ КУЧИНИ ЎТИН ЁРИШГА САРФЛАЁТГАНЛАР

17 – 27 апрель кунлари Туркияда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилар экан. Унда 10 нафар ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам иштирок этади: Акбар Аллаберганов (7 ёшгача), Ҳумоюн Бекмуродов (9), Баҳром Баҳриллаев (11), Жавоҳир Синдоров (15), Нодирбек Ёқуббоев (17), Шамсиддин Воҳидов (17), Али Қосимов (17), Зайнура Абророва (7), Афруза Ҳамдамова (11), Умида Омонова (13).

Таркиб ниҳоятда кучли. Жавоҳир катта эҳтимол билан ушбу мусобақада иштирок этаётган ягона халқаро гроссмейстер. Рейтинги – 2495. Нодирбек ҳам халқаро гроссмейстер нормасини тўлиқ бажарди, 2577 рейтинг балига эга. Шамсиддин (2494) GM талабини икки марта бажарган. Бу унвонга эришишига бир қадам қолди. Умида Омонова, Афруза Ҳамдамова, Ҳумоюн Бекмуродов ҳам ўзларининг тенгдошлари орасида айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчилари. Уларни мазкур мусобақага жалб қилган Ўзбекистон шахмат федерациясининг мақсади аниқ: шода-шода медалларга эга бўлиш, “мана, федерация зўр ишлаяпти, шу-унча медалларга эришдик” деган тантанавор ҳисоботу рўйхатларни эълон қилиш!

“Яхши-ку, нега ёзғиряпсан?” деган гап хаёлингиздан ўтгани тайин. Яхши, албатта. Ўзбекистон байроғи кўтарилади, мадҳиямиз янграйди. Аммо масаланинг бир нозик томони бор!

Биринчидан, мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати савия жиҳатидан болалар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан қуйи даражада туради.

Иккинчидан, бу мусобақа Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдоровнинг шахматчи сифатида янада ўсишига хизмат қилмайди, аксинча.

Учинчидан, токайгача биз болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда эришган натижалар билан мақтаниб юрамиз. Ваҳоланки, бу шахматчиларимизнинг учаласи ҳам айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли 10 шахматчилари сафида:

1. Kasimdzhanov, Rustam
g UZB 2652 9 1979
2. Abdusattorov, Nodirbek
g UZB 2578 9 2004
3. Yakubboev, Nodirbek
m UZB 2577 18 2002
4. Vakhidov, Jakhongir
g UZB 2554 0 1995
5. Kvon, Andrey
g UZB 2519 0 1989
6. Sindarov, Javokhir
g UZB 2495 9 2005
7. Vokhidov, Shamsiddin
m UZB 2494 18 2002
8. Khamrakulov, Djurabek
g UZB 2492 9 1988
9. Saltaev, Mihail
g UZB 2474 1 1962
10. Nigmatov, Ortik
m UZB 2469 9 2000

Шахматимизнинг олтин авлоди вакиллари, аллақачон профессионал шахматчи сифатида ном қозонганларига қарамай, ҳали-ҳамон ҳаваскорлар мусобақасида ўйнаб юрган пайти Эронлик тенгдошлари – Алиризо Фирузжа (GM, 2003 йили туғилган, рейтинги – 2669) кучли гроссмейстеру халқаро мастерлар ўйнаган, 16 апрель куни ниҳоясига етган халқаро турнирда (Рейкьявик, Исландия) 2-ўринни олди!

Ёки шу йил январида 12 ёшу 7 ой 17 кунлик бўлганида халқаро гроссмейстер нормасини бажариб, шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер бўлганлар рўйхатида бизнинг Жавоҳир Синдоровни 3-ўринга тушириб, 2-ўринга кўтарилиб олган Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (2006 йили туғилган, рейтинги – 2536) 2017 йил октябрда Куала-Лумпурдаги турнирда илк халқаро мастер (IM) талабини бажаргандан сўнг 2019 йил январида Деҳли шаҳрида кечган халқаро турнирда 3-бор халқаро гроссмейстер нормасини бажаргунга қадар 13 давлатда ўтказилган 30 та турнирда 276 ўйин ўтказган! 15 ой давомида!

Энди қиёсланг: Н.Ёқуббоев, Н.Абдусатторов, Ж.Синдоров ва Ш.Воҳидов – ўзбек шахмати келажаги деб қаралаётган истеъдодларимиз охирги бир йил давомида нечтадан шундай нуфузли мусобақада иштирок этди? Ҳеч бирининг кўрсаткичи 10 тадан ошмаслиги аниқ! Чунки хорижда бўлаётган катталар ўртасидаги мусобақаларга на шахмат федерацияси, на Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бир сўм ҳам ажратмайди! Уларни ҳамон бола чоғлаб фақат болалар ўртасидаги расмий мусобақалардаги харажатларинигина қоплайди. Сўрасангиз, “Низомда шунақа” деган жавобни оласиз. Оғайнилар, қотиб қолган бундай низомларни ўзгартириш вақти ўтиб бораётганини наҳотки тан олмайсиз!?.

Ҳусан Карвонли

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube