Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Японияда минг йиллик сакура гуллабди…

Японияда минг йиллик сакура гуллабди…
19 Nisan 2019 - 9:24 'да юкланди ва 391 марта ўқилди.

Кеча Россия ТВсида оламшумул бир янгиликни кўрсатишди: Япониянинг қаеридадир минг йиллик сакура гуллабди! Шуни кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар у ерга оқиб бораётганмиш. Қойил.

Сакура деганлари, бизнинг олча ё шафтолига ўхшаб гуллайдиган оддий бир яғоч экан. Шунга шунчами?!

Мана, бизнинг юртга ҳам сайёҳлар келсин учун унча-мунча саъй-ҳаракат қиляпмиз. Бизга келган сайёҳлар минг йиллик чинорлар тариллатиб кесилаётганини томоша қилиши мумкин.

Бундай манзарани ҳамма жойда кўравермайди! Айниқса, Қарши, Навоий каби жазирама вилоятлардаги дарахтларнинг кесилиши, юмшоқ қилиб айтганда, жуда ачинарли. Изоҳ тайёр: “бу дарахтлар касалланган!”

Ўн йиллаб, ҳатто асрларча бинойидек ўсган дарахт негадир кейинги 5-6 йилда аллақандай касал тегадиган бўп қолди. Кесилган чинор ўрнини тадбиркорларга қурилиш учун пуллаш мумкин, ёки ёки кимнингдир бизнеси бўлган арчаларни эксанг – олам гулистон!

Шу пайтгача арча атрофида соя-салқин бўлиши мумкинлигини кўрмадим. Саҳро – саҳродек бўлсин, дейишса керак-да. Шунда бир йўла саҳро туризмини ривожлантирамиз.

Бахтиёр Ҳайдаров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort