Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бирёна бўлдим энди

Бирёна бўлдим энди
21 Nisan 2019 - 16:10 'да юкланди ва 318 марта ўқилди.

 

 

БИРЁНА БЎЛДИМ ЭНДИ

Ишқ оташина тушдим, парвона бўлдим энди,
Шавқнинг кўзида куйдим, бирёна бўлдим энди,
Жисмим кабобга дўнди, гирёна бўлдим энди,
Ганж истаганлар келсин, вайрона бўлдим энди,
Айрилдим, ағёрлардан, бегона бўлдим энди.

Чиқардим бошдан-оёқ, дунё ҳавасин мутлоқ,
Не ишга қадам босдинг, қайрилиб, ўзингга боқ,
Кул бўлиб, елга соврил, ул гузарда жонинг ёқ,
Лозим бўлди ўқимоқ: “Анал ҳақу, минал ҳақ”,
Май ичиб майхонадан, мастона бўлдим энди.

Дунё мендан шод бўлмас, мен ҳам баҳра олмасман,
Оловим тез, дардим кўп, хушвақт бўлиб кулмасман,
Бебаҳо бу оламни бир ақчага олмасман,
Дўст қайси, душман қайси, фарқини ҳеч билмасман,
Ҳеч кимса билмас ҳолим, аёна бўлдим энди.

Бир мақомга дуч бўлдим, фикратим ўйга ботди,
Жон анда жондан чиқди, ҳушидан кетиб ётди,
Жасад анда йўқ бўлди, кўнгил ўзин унутди,
Ишқ лашкарини йиғиб, ақл мулкин талатди,
Талона тушиб ақлим, девона бўлдим энди.

Махдумқули ҳар замон, найлайин, ўлмай гирён,
Фикр лойига ботдим, чиқо билмасман бир ён,
Кўксим хароб, тан туроб, кўнглимнинг шаҳри вайрон,
Жон, жасад, тил, ақлдан айрилиб қолдим урён,
Иш келди, бошга тушди, мардона бўлдим энди.

МАХДУМҚУЛИ

* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort