Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёмон ҳодисаларга ачиниб улгирмаяпмизми?

Ёмон ҳодисаларга ачиниб улгирмаяпмизми?
22 Nisan 2019 - 9:09 'да юкланди ва 404 марта ўқилди.

Икки кун бурун Расиянинг қай бир шаҳрида тўрт ватандошимиз ёнғинда куйиб ўлди. Шу фожиага биров муносабат билдирмади. Демак, мусофирчиликда юрган тўртта ўзбекнинг ўлими ачинишимизга камлик қиларкан.

Кеча эса қозоқ-ўрис чегарасига яқинида ўзбек деб ишонилган 22 ёшли йигитнинг қуриқ суяклари топилди. Ўлган йигитга, суяклари расми борлиги боис, озроқ ачиндик. Энди эса яна қозоқ элида 11 ўзбекистонлик автобус ағдарилиши натижасида вафот этди.

Ҳўш, уларга ачинамизми, йўқми. Ёки ачинишимиз учун 11 та ўлик камми?

Ёки бунақа ёмон ҳодисаларга ачиниб улгирмаяпмизми?

Омин! Автобус ағдарилиб ўлганларга фирдавс жамоли насиб этсин!

Мен ачиндим шу йигитларга. Четда юрган ўзбекларимнинг нафақат ўлими, қўлига санчилган тикан ҳам юрагимни ачиштиради.

Шунақа ёмон ҳодисаларга юрагим ачишиб изтироб чексам майлиму?…

Раҳимжон Раҳмат

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort