Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Савдойи дунё

Савдойи дунё
22 Nisan 2019 - 9:18 'да юкланди ва 434 марта ўқилди.

 

 

САВДОЙИ ДУНЁ

Савдойи дунёнинг савдойилари,
Юзига сув юқмас ёввойилари,
Ками доҳийман деб ҳаввойилари,
Ўзини билмайин кетиб борадур.

Кўздаги ёш мисол бу Она Замин,
Ичига ютади фақирлар ғамин.
Чивин аймоғидай кўпдир бетайин,
Саҳоват йўлини кўмиб борадур.

Заррадан зарралар ўзин билмаслар,
Меҳр-оқибатни кўзга илмаслар,
Улар чиндан йиғлаб, дилдан кулмаслар,
Сохталик тўнига чўмиб борадур.

Ўн саккиз минг олам, ўн саккиз минг тахт,
Ўн саккиз минг иқлим, ўн саккиз минг аҳд,
Ўн саккиз минг идрок, ўн саккиз минг бахт,
Ўзни танҳо санаб ўтиб борадур.

Оламни яратган Аллоҳнинг ўзи,
Бандасин кўради ҳар ерда кўзи,
Диллардан ўчмасин Қуръонниг сўзи,
Нафс бало, муллани миниб борадур.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Қаердадир “Кимни яхши кўрсанг, шунга ўхшаб борасан”, деган ташбеҳни ўқигандим. Манашу шеър муаллифи ҳазрати Махдумқулии яхши кўргани боис, манашу шеъри ҳам Фироғийнинг шеърларига ўхшаб кетибди.
    Ижодингиз сарбаланд бўлсин шоир ука!

    22/04/2019 16:14
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort