Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Амир Темур ва Шахрисабз

Амир Темур ва Шахрисабз
23 Nisan 2019 - 11:00 'да юкланди ва 304 марта ўқилди.

Биз Амир Темур хақида, ҳаёти, босиб ўтган йўли ва у қилган жаҳон аҳамиятига молик ишларини китоблардан, ижтимоий тармоқлардан, ОАВларидан, телевидение, радио ва бошқалардан кўп ва ҳўп эшитганмиз. Лекин мен куни кеча сохибқирон туғилган юрт Шахрисабзга қилган илк сафаримда ўзимда ҳуддики Колумб Американи кашф қилгандаги каби хис ҳаяжонли туйғуни сездим. У ердаги тарихий обидалар, ажойиб иншоотлар, тарихий ёдгорликлар, мемуарлар ва бошқа қимматли маълумотлару осори-атиқаларни кўриб, Темур хақидаги янги ва қимматли маълумотларни эшитиб, тўғриси Амир Темурга нисбатан қарашларим ва фикрларим янада жозибадор, ҳайратналарли ҳамда меҳр ва хурматга тўла бутунлай бошқа кўринишни касб эта бошлади. Мен Амир Темурни бошқа ракурсдан кўра бошладим. Бу ракурс шундайки ундаги Амир Темур энг аввало оддий ва камтарин инсон, меҳрибон ота, қобил фарзанд, қиёматли дўст, ажойиб шогирд, онанинг суюкли ўғли, яқинларга меҳрибон суянчиқ, севикли ёр ва яна бир қанча шу каби хис туйғуларга бой мехр уммони тимсолида гавдалана бошлади. Амир Темурнинг Шахрисабз тимсолида кўпроқ унинг беғубор болалиги, навқиронлик даврлари ҳамда улуғвор умрининг сўнгги йилларидаги ҳаёти гавдаланган. Хали султонлару подишохлар ўзлари ва хузурлари учун сарою-қасрлар қуриш билан овора бўлиб юрган ўша XIV-асрда дунёда илк бора Амир Темур дипломатик учрашувлар, савдо сотиқ, халқаро харбий анжуманлар ва бошқа бошқа йирик учрашув ва саммитлар ўтказиш учун Оқсарой қароргоҳини қурдирди. Бу ўша даврнинг ўзига хос ҳам глобал ҳам замонавий инновацияси эди. Оқсарой қароргоҳининг хозирги кунгача айрим қисмларигина сақланиб қолган холос. Оқсарой пештоқлари мураккаб кошинкор нақшлар, ажойиб матнлар ва турфа ранг нақшинкор кошинли ғиштлардан ажойиб тарзда эроний усталари томонидан ишланган. Оқсарой устунларидан бирини юқори қисмида хозиргача машхур бўлган Амир Темур ибораларидан бири “Қудратимизга шубҳа қилганлар биз қурдирган иншоотларга боқсинлар” ёзуви жой олган. Бу ёзув шахарга кираверишнинг хар еридан кўриниб турган. Бу хақда ўша даврнинг Испан элчиси Клавихон ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.

Оқсарой қароргоҳи яқинида “Дор ус-содот” ва “Дор ут-тиловат” мажмуалари қад кўтарган. Шу билан бирга шахар ҳудудида қароргоҳга мутаносиб равишда “Хазрати Малик Аждар” ҳамда “Абдушукур Оғолиқ” масжидлари ҳам жойлашган.

“Дор ус-содот” мажмуаси Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо вафоти муносабати билан бунёд этилган. Унда Жаҳонгир Мирзо қабри жойлашган ва Амир Темурнинг яқинлари, темурийзодалар ҳамда Темурнинг ўзига хос бўлган Барлос уруғи аслзодалари дафн этилганлар. “Дор ус-содот”нинг асосий иншоотларидан бири бу Амир Темур хилхонасидир. Хилхона соҳибқирон тириклик давридаёқ бунёд этилган бўлиб, унда Амир Темур ўзи ва яқинлари вафотидан сўнг дафн қилиш учун хилхоналар (сағаналар) қурдирган.

“Дор ут-тиловат” мажмуаси эса асосан Амир Темурнинг пири Шайх Шамсиддин Кулол, Термиз саййидлари (“Гумбази саййидон” мақбаралари) ҳамда Амир Темурнинг отаси Муҳаммад Тарағай учун барпо этилган. Шайх Шамсиддин Кулол ва Муҳаммад Тарағай бир мақбарада ёнма-ён жойлашишган. Бундан ташқари “Дор ут-тиловат” мажмуасида унинг асосий ва муҳим ёдгорлиги бўлган, Амир Темурнинг суюкли набираси Мирзо Улуғбек томонидан барпо эттирилган “Кўк Гумбаз” жоме масжиди ҳам қад кўтарган. Бу иншоотлар шундай жойлаштирилганки, уларнинг геометрик шакли ва географик жойлашуви жиҳатидан шахарнинг гўзаллиги ва яхлитлигини таъминлаб туради. Бу эса хозирги замонавий тил билан айтганда жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган Тавн ёки Сити тушунчаларини мукаммал бошланиши дейиш мумкин.

Умуман олганда Темурнинг Шахрисабзга муҳаббати ва бу муҳаббатга хос шахар маҳобати шундайки, уни Темур тимсолидаги кичкинагина мурғак қалб орзуларидан тортиб то жаҳон тамаддунига ўзгариш ва янги давр кирита олган буюк саркарданинг хис туйғуларигача бўлган даврни тўлиқ сўзлай олган шахар десак ҳато бўлмайди. Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, Шахрисабз – Амир Темур орзуларининг замон ва макон кўзгусидаги аксидир! Негаки бу обидалар ичра юриб, зиёрат қилиб ва ўрганиб шуни хулоса қилиш мумкин-ки, буюк Темур бу ерда ўзини хотиржам, эркин ва ўзининг ички қийноқларидан озод хис қила олган…

Амир Темур бу иншоотлару обидалар билан дунёга нима демоқчи бўлган?! Албатта буни Шахрисабз шахрига зиёрат қилиб борган сизу биз каби хар бир қалб соҳиби кўзида ёш, қалбида ғурур билан, аниқ ва тиниқ хис қилиб айтиб бера олади, мени бунга ишончим комил.

Жавлон Умаров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort