Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дард бўлди

Дард бўлди
23 Nisan 2019 - 11:03 'да юкланди ва 392 марта ўқилди.

 

 

ДАРД БЎЛДИ

Кўнгил бердим бир бевафо маҳбубга,
Чиқди элдан, доғи жонга дард бўлди,
Ошиқ дер: “Боқмасман энди ул хўбга”,
Устидан йўл тушди, кўзим тўрт бўлди.

Кибр билан этдим ишимни зоя,
Иқболим эшкагин ботирдим лоя.
Ё бир мардга йиқил, ё-да Худоя,
Банда иши бош тутмади, орт бўлди.

Мушкулим кийикдек қочди сайёддан,
Бошим ғамга тўлди, юрак ҳам дарддан,
Қўрқаман, ёр бизни чиқарар ёддан,
Айри ерда маскан тутди, юрт бўлди.

Сўнам қўл бермади, солдим бозимни,
Лочин қувди, қарға олди ғозимни,
Нетай, фақирликка солдим ўзимни,
Тулкиланиб, кездим, шаштим қурд бўлди.

Махдумқули, юрагимда дард тўрар,
Ким кўрибди, қўй ичидан қурд тўрар,
Эй, ёронлар, мард йигитдан мард тўрар,
Ким эшитган: номард ўғли мард бўлди!

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort