Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. Истиқлолчилик ҳаракати

Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. Истиқлолчилик ҳаракати
23 Nisan 2019 - 11:07 'да юкланди ва 616 марта ўқилди.

1917 йил 27 февралда Россия пойтахти Пётроградда демократик инқилоб ғалаба қозонди ва чоризм ағдарилди. Бу воқеа Туркистон ўлкасига ҳам ўз та`сирини ўтказди. Туркистонда ишчи ва солдат депутатлари Советлари ва ҳар хил тоифалар вакилларидан тузилган ижроий комитетлар ташкил этила бошланди. 1917 йил март ойида маҳаллий аҳолининг илғор зиёлиларининг вакиллари Шурои ислом ташкилотини туздилар.

Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўлка мухторияти масаласи асосий масалага айналди.

1917 йил 31 март куни рус подшосининг ўлкадаги таянчи-Туркистон генерал-губернатори ҳокимиятдан четлашдирилди. 1917 йил 7 апрелда Муваққат ҳукуматнинг қарори билан унинг Туркистон комитети ташкил қилинди ва Н.Н.Шчепкин унинг раиси қилиб тайинланди. Бу комитет а`золигига туркий халқлар вакилларидан тўрттаси: Бухейхон, Танишбоев, Мақсудов ва Давлетшин кирдилар.

1917 йил 16 апрелда Тошкентда Бутунтуркистон мусулмонларининг 1 қурултойи иш бошлади. Қурултойда Туркистон мусулмонларининг марказий раҳбар органи — Туркистон ўлка мусулмон Шуросини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Туркистон мусулмонлари фаолларининг бирлашиш ҳаракати мураккаб ва зиддиятли ички вазиятда ривожланди. 1917 йил июн ойида мунаввар Қори бошчилигидаги Шурои Исломия ташкилотидан Шурои Улома деб аталувчи янги ташкилот ажралиб чиқди.

1917 йилнинг сентябр ойининг бошларида Туркистон ўлкаси маркази бўлган Тошкент шахрида сиёсий вазият жуда кескинлашиб кетди. Бундай шароитларда Тошкентдаги ишчи ва солдат депутатлари Совети мусулмон етакчилари ўртасидаги бўлинишдан фойдаланиб ҳокимиятни кўлга олишга ҳаракат қилди.

1917 йил 10 сентябрда Тошкентда Бутун Туркистон мусулмонларининг 2 қурултойи очилиб, унинг қатнашчилари ҳокимиятни солдат, ишчи ва деҳқон депутатлари Советларига беришга қарши чиқди. Сентябр воқеаларидан сўнг жамиятдаги сиёсий қарама-қаршилик янада кескинлашиб ўлкадаги ишчилар ҳаракати билан миллий ҳаракатнинг йўллари бир биридан ажралиб кетди.

1917 йил 17-20 сентябрда Туркистон ва Қозоғистон ўлкалари мусулмонларининг қурултойи бўлиб, унда бутун Туркистон ва Қозоғистон учун умумий бўлган Мусулмонлар иттифоқи (Иттифоқи муслимин) деган сиёсий партия тузишга қарор қилинди. Бу партия ўлкада мавжуд бўлган Шурои Исламия, Шурои Уламо, “Турон ва бошқа ташкилотларнинг бирлаштирилиши натижасида шаклланди.

Мусулмон етакчиларининг 1917 йил сентябрдаги қурултойида ҳам асосий масала ўлкадаги сиёсий бошқарув тўғрисидаги масала бўлди. Қурултойда демократик Россия таркибига худудий федерация — Туркистон федератив Республикасини тузиш ғояси олға сурилди.

1917 йилга феврал инқилобидан сўнг Туркистон ўлкасида касаба уюшмалари оммавий равишда ташкил этилди, Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда маҳаллий халқлар тилларида газеталар чиқа бошлади.

Туркистон ўлкасининг таркибий қисми бўлган Амударё бўлимининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. 1917 йил 17 мартда Пётро-Александровск ижтимоий ҳавфсизлик комитети ташкил этилиб, у Мувақат ҳукуматнинг ўлкадаги таянчига айналди. 1917 йил 16-апрелда Пётро-Александровск шаҳар думасига очиқ сайловлар ўтказилди ва бу дума ҳам Муваққат ҳукуматни қўллаб-қувватловчи орган бўлди.

Пётро-Александровскийда мусулмонлар иттифоқи тузилиб, у Тошкентдаги Шурои Исламия ташкилотининг Туркистон халқларига миллий мухторият берилиши тўғрисидаги ғоясини қўллаб-қувватладилар.

1917 йил октябр ойида Россияда тўнтариш бўлиб ўтди. Бу воқеадан сўнг тез орада унинг та`сирида 1917 йилнинг 1 ноябрида Тошкентда қуролланган европали ишчилар, асосан темурийўлчилар, Тошкент горнизонининг солдатлари давлат тўнтаришини ўтказдилар. Бош комиссар генерал Коровиченко ва Муваққат ҳукуматнинг Туркистон кўмитаси қамоққа олинди ва шу куни Туркистонда Совет ҳокимиятининг ўрнатилганлиги э`лон қилинди.

Туркистон болшевиклари ўлкадаги бутун ҳокимиятни ўз қўлларига олиш учун шафқатсиз кураш олиб бордилар.

1917 йилнинг, 12 декабрида Амударё бўлимининг маркази Пётро-Александровск шаҳрида ҳам совет ҳокимияти ўрнатилди.

1917 йил 15-22 ноябрда Тошкент шаҳрида ишчи, солдат ва деҳқон депутатларининг ИИИ ўлка сезди бўлиб ўтди. Бу сезда асосий масала ўлка ҳокимиятини тузиш бўлди. Сезд 15 кишидан иборат Туркистон Халқ комиссарлар советини тузди. Сўл эсерлардар (8 одам) ва болшевиклардан (7 одам) ташкил топган бу ҳукуматга ўлканинг маҳаллий аҳолисида биронта ҳам вакил киритилмади. Меншиклар ва сўл эсерлар, шунингдек С.Лапин бошлиқ уломочилар ўлкадаги барча демократик ташкилотлар вакилларини ўз ичига олган коалицион ҳукумат тузиш тўғрисида таклиф киритган эдилар, Лекин бу таклиф болшевиклар томонидан рад этилди. Болшевикларнинг ғоят аҳамиятли сиёсий мақсатга бундай ёндашуви совет раҳбарларининг шовинистлик сиёсатининг ифодаси эди.

Россия Халқ Комиссарлар Совети 1917 йилнинг 2 ноябрида Россия халқлари ҳуқуқларининг декларацияси ва 20 ноябрда Россия ва шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига мурожаатнома э`лон қилган эди. Тошкентда тузилган Туркистон Халқ Комиссарлар Совети таркибига маҳаллий аҳолининг биронта ҳам вакилининг киритилмаганлиги бу дабдабали ҳужжатларда қайд қилинган ғояларнинг фақат қоғоз юзидаги қуруқ ва`далар эканлигини кўрсатади.

Туркистонда юзага келган мураккаб сиёсий вазиятда маҳалий ташкилотларнинг илғол вакиллари 1917 йил 26-28 ноябрда Қўқон шаҳрида туркистон ўлка мусулмонларининг фавқулодда ИВ қурултойини ўтказишга мажбур бўлдилар. Туркистони бошқариш тизими тўғрисидаги масала қурултойдаги асосий масала бўлди.

Қурултойда барча вилоятлардан вакил бўлиб келган 200 га яқин қатнашчилар Туркистонга мухторият берилиши ва мустақиллик ғоясини қўллаб-қувватладилар.

Қурултойда қабул қилинган қарорда: Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб аҳоли Россия инқилоби да`ват этган халқларнинг ўз тақдирларини ўзлари белгилаш хусусидаги иродасини намоён этиб, Туркистонни Россия таркибида ҳудудий жихатдан мухтор деб э`лон қилди.

28 ноябрда таркиб топаётган мазкур давлатга Туркистон мухторития деб ном берилди. Бутунроссия та`сис мажлиси чақиргунга қадар ҳокимният Туркистон Муваққат кенгаши ва Туркистон халқ мажлиси қўлида бўлиши керак эди. Туркистон Муваққат кенгаши а`золаридан тузилган Муваққат ҳукумат ҳай`ати таркибига 8 киши сайланди. Муҳаммаджон Танишбоев бош вазир ва ички ишлар вазири, Ислом Шоахмедов бош вазир ўринбосари, Мустафо Чоқаев ташқи ишлар вазири, Убайдулла Хўжаэв ҳарбий ишлар вазири лавозиларини эгалладилар яна 4 ўрин европа аҳоли вакилларига ажратилди.

Туркистон мухториятининг э`лон қилинишини Туркистон халқлари қизгъин қўллаб-қувватладилар ва қисқа вақт ичида халқ ўртасида катта э`тибор қозонди. Абдурауф фитрат мухторият э`лон қилинган кунни миллий лайлатулқадримиз деб атади. Лекин, ўлканинг Совет органлари Туркистон Мухторияти Муваққат ҳукуматини тан олмаслигини дастлабки кунлардан бошлаб ма`лум қилди. Болшевиклар Туркистон Мухторияти ҳукуматига катта хавф деб қарадилар. Туркистон Советларининг ИВ сезди Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг а`золарини қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилди.

1918 йилнинг 19 февралида (эски ҳисоб билан 6-феврал) Қўқон шахрида фаолият кўрсатаётган Туркистон мухторияти болшевикларнинг қонли ҳужулари натижасида ағдариб ташланди. Ҳукумат ағдарилгач ҳам Қўқон ва унинг атрофларидаги тинч аҳолини талаш ва ўлдириш баттар авжига чиқди. Фақат Қўқоннинг ўзида уч кун давомида 10000 (ўн минг) киши ўлдирилди.

Улуғ Туркистон газетаси чуқур қайғу билан хабар берганидек, 20 (7) феврал Хуқанд тарихининг энг дахшатли куни бўлди.

Туркистон мухториятининг ағдарилиши Ўрта Осиёни советлаштиришга кенг йўл очиб берди.

Туркистон мухториятининг болшевиклар томонидан тор-мор қилиниши Туркистонда ижтимоий-сиёсий вазиятни нихоятда кескинлаштирди. Мухторият ҳукуматининг тугатилиши халқ ҳаракатининг бутун Фарғона водийсида оммавий равишда бошланишига бир туртки бўлди. Чор Россиясининг мустамлакачилик зулми остида эзилиб келган фарғоналиклар энди болшевиклар тузуми ва совет Россиясига қарши қуролли курашга отландилар. Шундай қилиб, Туркистонда совет ҳокимияти ва болшевикча тузумга қарши истиқлолчилик ҳаракати 1918 йил феврал ойининг сўнгги ўн кунлигида бошланиб кетди.

Қўқон атрофида бошланган истиқлолчилик ҳаракатига дастлаб Кичик Эргаш ва сўнг унинг вафотидан кейин Катта Эргаш бошчилик қилдилар. Скобелев уэздида истиқлолчилик ҳаракатига марғилон милициясининг собиқ бошлиғи Муҳаммад Аминбек Ахмадбек ўғли Мадаминбек бошчилик қилди.

1918 йил февралида Туркистонда бошланган ҳаракат бу совет тарихчилигида та`кидлаб келинганидек, босқинчилик, ёхуд босмачилик ҳаракати эмас эди. Бу ҳаракатнинг моҳияти истиқлолчилик ҳаракати бўлиб унинг бошидан охиригача устувор ғоя бутун Туркистоннинг миллий истиқлоли эди.

Совет ҳокимияти вакилларининг бутун Туркистон ўлкасида юритган шовинистлик ва мустамлакачилик сиёсати, маҳаллий аҳоли манфаатлари билан ҳисоблашмай уларнинг нафсониятига тегиши истиқлолчилик ҳаракатининг доимий равишда авж олишига ҳамда унинг узлуксиз давом этишига олиб келди. Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатининг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари деҳқонлар, чорикорлар, мардикорлар, хунармандлар ва косиблар эди.

Фарғона водийсида Кичик ва Катта Эргашлар Мадаминбек, шер Муҳаммадбек, Ислом Пахлавон, Бухоро Халқ Республикасида Саид Олимхон (собиқ амир), Ибрахимбек, Мулла Абдуллкахор, Жабборбек, Хоразм Халқ Республикасида Жунаидхон Гъуломалихон, Кушмамедхон, Темур Алимхон, Хонмахсим ва бошқалар Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатини уюштиришда ғайрат шижоат билан фаолият кўрсатдилар. Лекин истиқлолчилик ҳаракати бошдан охиригача бутун Туркистон бўйича ягона марказга тўлик уюша олмади.

Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракати 1919 йил ёзининг охири ва кузига ўзининг юқори чўққисига чиқди. 1919 йил сентябр ойида Мадаминбек лашкарлари жалолобод, Уш Эски Марғилон шаҳарларини эгалладилар.

1919 йил 22 октябрда бўлиб ўтган анжуманда Фарғона муваққат мухторият ҳукумати тузилиб, Мадаминбек ҳукумат бошлигъи ва Бош қўмондон қилиб тайинланди.

Истиқлолчилик ҳаракатининг энг кучайган даврида Мадаминбек қўл остида 30 минга ёкин йигит шер Муҳаммадбекта 20 минг йигит, Эргаш курбошида 8000 йигит қизил армияга қарши жанг олиб бордилар.

1920 йилнинг ёз ва куз ойларида истиқлолчилик ҳаракати янги босқичга қадам қўйди. Кураш яна ҳам кучайди. Бу даврга келиб Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатига Шермуҳаммедбек бошчилик қила бошлади. 1920 йилнинг май ойнинг бошида Олтиариқ туманида қурултой ўтказилиб, унда Туркистон маваққат ҳукумати тузилди ва Шермуҳаммедбек ҳукумат раиси ва ислом қўшинларининг Олий бош қўмондони қилиб сайланди.

Манбаларда қайд қилинишича, 1920 йилнинг кузига истиқлолчилик кураши қатнашчиларининг сони водийда 70000 (етмиш минг) кишига етган.

1920-1924 йилларда истиқлолчилик ҳаракати Бухоро ва Хоразм республикаларида ҳам авж олди. Хоразм Халқ Республикасида қизил армияга қарши курашининг тепасида Жунандхон турди.

Амударё бўлими худудида истиқлолчилик ҳаракатига Ханмассин ва бошқалар раҳарлик қилдилар. Шунингдек Урал казакларининг атамани Михаил Филчев бошчилигидаги отряд ҳам қизил армияга қарши кураш олиб борди.

1920 йилнинг охирига келиб Совет органлари истиқлолчилик ҳаракатининг асосий қисмини катта ҳарбий куч ёрдамида бостиришга муваффақ бўлдилар. Лекин қаршилик ҳаракати 1924 йилгача ва ундан сўнг ҳам 1935 йилгача ҳар хил кўринишда давом этди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube