Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Амир Темурнинг бунёдкорлик ишларига қисқа назар

Амир Темурнинг бунёдкорлик ишларига қисқа назар
07 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 498 марта ўқилди.

Амир Темур даврида Шарқнинг энг кучли ва машҳур уста-меъморларнинг Самарқандга олиб келиниши бу ерда бунёдкорлик соҳасидаги инновацияларни гуркираб ривожланишига замин ҳозирлади.

Хусусан олимлар билан биргаликда сувоқчилар Озарбайжон, Исфаҳон ва Деҳлидан, мозаика ишловчилар Шероздан, тўқувчилар, шишагарлар, кулоллар Дамашқдан шунчалик кўп келтирилган эдики, улар шаҳарга сиғмас даражада кўпчиликни ташкил этардилар. Клавихо маълумотларига кўра, уларнинг сони 150 000 дан ортар эди. Амир Темур даври ёдгорликларида муҳташамлик, бетакрорлик кўзга ташланади.

Амир Темурга катта ҳурмат билан қараган Ҳерман Вамбери унинг қурилишларига шундай баҳо берганди: “Темур ҳар бир муваффақиятни, ҳар бир севинчли воқеани бир меъморлик асарини бунёд этиш билан нишонлашга аҳд қилди. Шу мақсадда Ҳиндистоннинг юзларча моҳир ғишт терувчиларини, Шероз, Исфаҳон ва Дамашқнинг машҳур усталарини Мовароуннаҳрга келтирди, улар гўзал иморатлар қурдилар. Мусулмон Осиёси икки юз йил мобайнида турк қўшинларига лашкаргоҳ бўлганига, бу қитъада — Темур салтанатида асарлари билан бизни ҳайратга солган рассомлар, меъморлар ва бошқа санъат аҳли доимо ижод қилганига мазкур иморатлар шоҳиддир. Нақадар ваҳший этиб тасвирланган жаҳонгирнинг дилида гўзаллик ва юксакликка муҳаббат шу қадар кучли эдики, бунга унинг даврида яратилган санъат ва меъморий асарлари далилдир”.

У Амир Темурнинг гарчи ўз мамлакатининг бошқа шаҳарларида бинолар қуришга амр этса-да, масалан Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда мадраса, ҳазрат Туркистонда машҳур шайх Аҳмад Яссавий қабри устида мақбара бино қилдирса-да, лекин ўзининг буюк саховат ва ҳимматини Кеш ва Самарқандда олий асарларни қурдиришда кўрсатгани, ўзининг она Ватани ва ўзининг мангу истироҳатгоҳи бўлишга тайин қилинган биринчи шаҳарда, отасининг қабри устида олий мақбара бино қилгани, тўнғич ўғли Жаҳонгирга мақбара билан бирга масжид қурганини ёзар экан, “ушбу масжиднинг кенг ҳовлисида муллалар фаровон яшаб, марҳумларнинг руҳини шод қилиш учун кеча-кундуз Қуръон тиловати ила машғул эдилар. Темур ғалабалари ва бахтининг илк даврида Кеш шаҳрига катта аҳамият бериб, уни Ўрта Осиёнинг маънавий марказига айлантирган эди. Шу боис бу шаҳар «Қуббатул илм вал адаб» унвонига эга бўлган эди. Хоразмдаги машҳур мадрасаларнинг мударрислари, Бухоро ва Фарғона уламолари унинг деворлари ортида ҳижратда яшар эди. Темур ўзннинг пойтахтини ҳам шу ерда қуришни ният қилиб, гўзал Оқсаройни бино эттирган эди. Ўн икки йилдан ортиқроқ вақтда бино қилинган бу сарой Эрон меъморларининг холис ишидир, улар бунда ўзларининг миллий услуб меъморлигига, аниқроғи, ғарбий ислом услубига содиқ қолиб, иморат пештоқига доира ва қуёш аломатини тасвирлаганлар”, -дея унинг ватанга бўлган муҳаббатига лол қолганди.

“Соҳибқирон 1380 йил март ойида (ҳижрий 781 йил охири), сичқон йилида Кешнинг ҳушҳаво заминида қаср қуришга фармон берди”. Оқсаройнинг тамал тоши мунажжимлар башорат қилган “саодатли соатда” 1379 йилда Темурнинг Хоразмга уюштирган тўртинчи юришидан қайтганида қўйилган эди. У Хоразмдан олиб қайтган катта ўлжадан ташқари Шаҳрисабзга қурувчи усталарни ҳам жўнатди. Сарой қурилишида Хоразмлик усталардан ташқари маҳаллий усталар, шунингдек Темурнинг бошқа фатҳ қилинган мамлакатлардан келтирилган бинокорлари ҳам қатнашган. Масалан, асосий пештоқнинг морпеч безагида кошинкор уста Муҳаммад Юсуф Табризийнинг номи икки марта такрорланган. Саройнинг қурилиши 1380 йили бошланиб 1386 йили тугалланган, лекин пардозлаш ишлари 1404 йилгача давом этган. Бир замонлар мустаҳкам, ҳашаматли бўлган бу саройнинг бизгача емирилиб, хароба ҳолга келган улкан пештоғи, икки чеккасидаги минораси, сарой пойдеворининг бир қисмигина сақланган. Оқсаройнинг ҳозирги кўриниши ҳам салобатли ва гўзалдир.

Бу сарой Амир Темурнинг онаси Такинахотун хотирасига бағишлаб қурилган. Унга асосан Хоразмлик усталар сафарбар қилинган. У 20 йил давомида қурилган ноёб дурдона бўлиб, бугунги заиф ҳолати ҳам кишиларни ҳайратга солади.

Бугунги Самарқанднинг дунё меъморчилиги ва маънавияти марказларидан бири мақомини эгаллашида Соҳибқирон Амир Темурнинг ўрни ва роли каттадир.

Мўғуллар зулмидан кейин бу қадим шаҳар харобага айланган, уни тамоман қайта қуриш билангина унинг шавкатини қайта тиклаш мумкин эди. Амир Темур Самарқандни йигирма етти давлатни ўз ичига олган йирик салтанатнинг пойтахти қилиб танлагач, унинг бугунги маҳобати ва гўзаллигига замин яратувчи қурилиш ва ободонлик ишларини ҳам олиб борган.

Бу шаҳар ўз даврида энг шавкатли ва маҳобатли сиёсий марказ кўринишига эга бўлган. Соҳибқирон Амир Темур давлатининг пойтахти Самарқанд шаҳри ҳар тарафлама пойтахт талабига жавоб берадиган сиёсий марказ вазифасини бажариши керак эди.

Ана шу мақсад йўлида Самарқанд унинг қадимий маркази Афросиёбдан жануброқда бутунлай янгича асосда қурилди. Бу майдон қалъадевори ва хандақ билан ўралиб (1371 й), ҳисор деб аталди. Ҳисор 500 гектар бўлиб, девор билан ўралган.

Янги Самарқанд бутунлай замон руҳи билан ҳамнафас ҳолда қайтадан қурилди. Шаҳар тевараги мустаҳкам қалъа девори билан ўралди.

Шаҳарга кириш тарафларига Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Коризгоҳ, Сўзангарон ва Феруза каби номлар билан аталувчи олтита дарвоза ўрнатилди.

Шаҳар аркида Амир Темурнинг қароргоҳи Кўксарой ва Бўстонсарой бино қилинди. Ҳукмдорнинг қароргоҳида ҳашаматли Кўксарой биноси қад кўтарди. У тўрт қаватли бўлиб, гумбазлари ва деворлари зангори кошинлар, нақшинкор ва гулдор парчинлар билан қоплангани учун Кўксарой номини олган эди. Кўксаройда хонларни подшолик тахтига ўтказиш маросими вақтида уларни оқ кигиз устига олиб ўтказадиган, тошдан тахткурси-Кўктош қўйилган эди.

Булардан ташқари Аркда давлат девонхонаси, қурол-яроғлар устахонаси ва аслаҳахона, тангалар сўқиладиган зарбхона, қамоқхона каби иморатлар жойлашган эди.

Соҳибқирон Самарқандда дунёдаги энг йирик яратувчилик тимсолларидан саналган гўзал Бибихоним масжиди жомеъсини қурдирган. Бу масжиди жомеъ шу қадар гўзал бўлиб, у Шарқнинг энг гўзал иморатлари билан баҳслаша олар эди. Соҳибқирон Амир Темур Самарқанднинг бир-биридан гўзал ва бетакрор иморатларини форсча, арабча ва бошқа услублар уйғунлигида қуриб, санъатда ўзига хос янгича услуб ва меъморчилик асосларининг пайдо бўлишига замин яратди. Демак, бу бинолар ўша даврдаги маданий-илмий ва санъат соҳаларидаги дипломатик мулоқотларнинг ёрқин тимсолига айланиб улгурганди. Бу муҳташам ва салобатли бинолар орқали том маънода маданиятлараро кўприк қўйилган. Бу биноларнинг айримларигина бизнинг куларгача етиб келган. Амир Темур фаолиятини холисона ёритган академик олим И.Мўминов ҳам Соҳибқирон Амир Темурнинг яратувчилик маҳоратини юксак баҳолаб шундай ёзган: «Темур Самарқанддаги аҳволни бутунлай ўзгартириб юборди. У Самарқандда Кўксарой, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда мавзолейи, Самарқанд атрофида Боғи Чинор, Боғи Шамол, Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Нав каби боғ ва саройларни қурдирди. Йўллар қуриб, Қўқон-Зарафшон дарёлари орқали кўприклар солинди, шунингдек, кейинчалик Амударё ва Сирдарёга кўприк қурилди, Тошкент атрофига каналлар, жумладан, Сирдарёдан Оҳангаронга ҳам канал ўтказилди. Шаҳар типидаги Оҳангарон қишлоғи қурилди. Бухоро, Шахрисабз, Фарғона, Туркистонда карвон саройлари ва бошқа қурилишлар билан бирга ирригация иншоотлари қад кўтарди. Шаҳар, қишлоқлар, ҳаммомлар, мадрасалар, мақбаралар қурилиши ўша давр учун мисли кўрилмаган миқёсда, масштабда олиб борилди. Қурилишга маҳаллий архитектор усталар – соҳиби ҳунарлардан ташқари Темур забт этган ўзга мамлакатларнинг кўплаб қурувчилари, меъморлари жалб этилди».

Академик олим И.Мўминов бу қурилишлар Ўрта ва Яқин Шарқда ривожланган бадиий тафаккурни ўзида ифодалаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Бизнингча, бу бунёдкорлик ишларининг барчасида сиёсат, эстетика, бадиий хусусиятлар билан бирга юксак маънавият, фалсафий қарашлар, даврнинг жўшқин руҳи, Амир Темур давлатчилигининг янгича нафаси ўз ифодасини топган. Демак, Амир Темур бунёдкорликлари давлатчиликдаги муҳим хусусият бўлиб, улар ва давлат қудрати билан уйғунликда бир-бирини тўлдирган. Улар буюк давлатчилик асослари барпо этилганлигига катта далил вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам тарихда қудратли ҳукмдорлар маҳобатли бинолар қуришга интилишган.

Соҳибқирон Амир Темур Самарқанд атрофига бир-биридан гўзал Шероз, Султония, Дамашқ, Миср, Бағдод каби қишлоқлар барпо этди. Бу қурилишлар тагида ҳам катта стратегик мақсадлар ётади. Дамашқ, Миср, Бағдод, Шероз ва Султония каби шаҳарлар ўша даврда дунёнинг энг нуфузли марказларидан эди. Амир Темур эса айнан Самарқанд атрофига шундай номдаги гўзал қишлоқларни барпо этди ва уларга нисбатан Самарқанднинг тутган мавқеини таъкидлади. Унинг фикрича, Самарқанд катталиги, гўзаллиги ҳамда теварак атрофининг обод этилганлиги жиҳатидан дунёдаги энг йирик шаҳарлардан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди.

Соҳибқирон Амир Темур даврида ҳаммаси бўлиб Самарқанд атрофида 12 та гўзал ва бетакрор боғлар барпо этилган. Булар: боғи Нақши Жахон, боғи Беҳишт, боғи Шамол, боғи Давлатобод, боғи Булду, Боғи Майдон, боғи Баланд, боғи Чинор, боғи Жахон Намо, боғи Нау бўлиб, улар учун жой танлашда жойнинг баҳоволигига, баланд-пастлигига, сув манбаининг оз-кўплигига ва табиатнинг бошқа хусусиятларига алоҳида эътибор берилган.

Амир Темур даври Ренессанси тимсоллари бўлган қурилишлар Ҳерман Вамберини ҳайратга солган ва уларни бошқа давлатлардаги қурилишлар билан қиёслар экан, қуйидагича таъриф бериб ўтган: “Самарқанднинг шавкатли давридан қолган асарларни ҳозирги заиф ҳоли билан қиёс қилинса, бугунги муҳташам биноларнинг тавсиялари муболағали туюлмайди. Султон Худобанда тарафидан Султонияда юз йил илгари қурилган масжиднинг гўзаллиги Темур тарафидан бино этилган ҳозирги Самарқанднинг харобалари устида қад кўтарган «Масжиди шоҳ»нинг гўзал маҳобати билан тенглашолмас. Бобурнинг тавсифига кўра, унинг пештоқига Қуръон оятлари шунчалик йирик ҳарфлар билан битилганки, уни бир мил, ҳатто икки мил масофадап ўқиш мумкин эди.

Меъморчиликнинг шундай услубида кейинроқ қурилган бинолар, масалан, Исфаҳондаги Майдоншоҳдаги Масжиди Кабир, Қум ва Машҳаддаги турбалар Темур ҳиммати билан бунёд этилган иморатга нисбатан такрорийдир”.

Хулоса қилиб шуни алоҳида айтиш мумкинки, Амир Темур салтанатидаги бунёдкорлик ишларини атрофлича ва чуқур ўрганиш учун алоҳида тадқиқот мавзулари танланиши, улар тўлиқ очиб берилиши ва халққа тақдим этилиши керак.

Шоҳиста Ўлжаева
Тарих фанлари доктори, профессор

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube