Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Элликка яқин инсонни қатл этган Тоймуроз Алимов ДХХда ҳали ҳам ишлаяпти

Элликка яқин инсонни қатл этган Тоймуроз Алимов ДХХда ҳали ҳам ишлаяпти
10 Mayıs 2019 - 9:21 'да юкланди ва 1075 марта ўқилди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва Тоймуроз Алимовга мамлакат қамоқхоналарида сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация қилиш”га буйруқ берган.

Бу ҳақда “Элтуз”га исмини ошкор этмаслик шарти билан генерал Шуҳрат Ғуломов устидан қўзғатилган тергов ишига алоқадор бўлган Ўзбекистон МХХ зобити сўзлаб берди.

Унинг иддао қилишича, шахсан генерал Шуҳрат Ғуломовнинг буйруғи билан 2010-2014 йиллар давомида элликка яқин диний ва сиёсий маҳкум ўлдириб юборилган.

МХХ зобити сўзларига кўра, ноябрь ва декабрь ойларида устидан ўтказилган қайта тергов чоғида Шуҳрат Ғуломов ўзига қўйилган барча айбловлар қатори сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш амалиётига бошчилик қилганига ҳам иқрор бўлган.

Қайта терговни олиб бориш МХХ зобити Анвар Ҳалимбетовга юклатилган.

МХХ ходимига кўра, Шуҳрат Ғуломов топшириғи билан амалдаги ва ҳозирда вазифасидан четлаштирилган зобитларга Ўзбекистондаги энг машъум учта жазони ўташ муассасаси – Қорақалпоғистондаги “Жаслиқ”, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги УЯ 64/51 ва Зарафшондаги УЯ 64/48 қамоқхоналарига бориб, маҳкумларни ўлдириш амалиётини назорат қилишни топширган.

Унинг айтишича, ўлдирилганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси билан айбдор деб топилган фуқаролар бўлган.

Шунингдек, Шуҳрат Ғуломов хориждаги сиёсий ва диний мухолифат фаолларини жисмонан йўқ қилиш амалиётларига бошчилик қилган.

“Валидол”

Тоймуроз Алимов, МХХ зобити

“Шуҳрат Ғуломов топшириғи билан МХХ зобитлари зоналарга бориб, шахсан ўзи назорат қилган. Юрак тўхтаб қолиши, деб ташхис қўйилган, лекин баданлари моматалоқ бўлиб кетган ҳаммасининг. Юзларига иложи борича тегишмаган,” деди МХХ ходими.

Унинг бу сўзларини “Элтуз” суҳбатлашган бир неча собиқ маҳкум ҳам тасдиқлади.

“Ўлдиришдан бир кун олдин зонага МХХ ходимлари келиб, штабда жараённи назорат қилиб туришарди. Ўликни ўз кўзи билан кўргандан кейин кетишарди. Ҳар келганда биттадан одам ўларди, ҳеч қачон 2 одамни ўлдиришмас эди. Ўладиган одамни бир кун олдин санчастга чақиришиб, юраги оғриган, деб диагноз қўйишарди ва ҳамманинг олдида валидол беришарди. Сўрамаса ҳам ҳаммага “палончига валидол беринглар”, деб эшиттиришарди,” дейди собиқ маҳкумлардан бири.

Афв асосида озодликка чиққан яна бир маҳкум “Элтуз”га шахсан ўзи учта маҳкумнинг МХХ зобитлари назорати остида калтаклаб ўлдирилганига гувоҳ бўлганини билдирди.

“Таваккал Ҳожиев 1977 йилда туғилган. Ҳамидулло Омонов 1963 йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси. Илҳом Ибрагимов 1971 йилда туғилган, Хоразмдан. Таваккал – андижонлик. 2005 йилги Андижон воқеалари сабаб қамалганди. Ҳамидуллло 1999 йилда қамалганди, “Ҳизб ут-таҳрир” аъзоси эди,” – дейди собиқ маҳкум. – “Қамоқхона нозирлари Ҳамидулло Омоновнинг жағ суяги ва оёғини синдириб қўйишганди. Шунинг учун зонанинг ёнидаги насронийлар қабристонига кўмиб юборишди ва уйдагиларига кеч хабар қилишди. Илҳом Ибрагимовнинг бурнини синдириб қўйишганди. Ўшанда прокуратуранинг назорат ходимлари ўликни олиб кетмаймиз, деб акт қилишдан бош тортишганди. Роса тўполон бўлганди ўшанда”.

Жисмонан йўқ қилиниши керак бўлган маҳкумга волидол беришдан мақсад назорат прокурорларига ўлим сабаби юзасидан изоҳ беришни осонлаштириш бўлганини айтади собиқ маҳкум.

Жавдат Шарифхўжаев ва Тоймуроз Алимов «Ватан олдидаги хизматлари учун муносиб тақдирланди – иккала зобитга «Шон-шуҳрат» орденлари берилди.

“Элтуз” Тоймуроз Алимов ва Жавдат Шарифхўжаев назорати остида яна бир маҳкум – хоразмлик тадбиркор Раҳимбой Йўлдошевнинг 2010 йил августида ўлдириб юборилганини аниқлади.

2007 йилда Хоразмдаги “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” директори Раҳимбой Йўлдошев ва унинг қўл остида ишлаганлар бирин-кетин суд қилиниб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган эди.

МХХ зобитининг маълум қилишича, Раҳимбой Йўлдошев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга хайрихоҳ шахслардан бири бўлгани учун жисмонан йўқ қилинган.

“Қора байроқ”

2014 йили Тошкентнинг Юнусобод
кўпригига осилган “қора байроқ”

2014 йил 28 август куни Тошкентдаги барча ҳуқуқ-тартибот органлари оёққа турди.

28 августга ўтар кечаси шаҳарнинг Юнусобод туманида жойлашган кўприкка “Исломий давлат” ташкилотининг қора байроғи осиб кетилганди.

Бир неча кун ичида байроқ осилган ҳудуддаги таксичи, фаррош ва дўкондорлар дохил 50 кишидан кўпроқ одам сўроқ қилинди.

Кўп ўтмай Тошкент шаҳри ва вилоятида диндорларни оммавий қамаш капанияси бошланди.

МХХ зобитининг айтишича, аслида Юнусобод кўпригига “қора байроқни ҳеч қанақа “Исломий давлат” тарафдорлари осиб кетмаган. Бу шахсан Шуҳрат Ғуломовнинг топшириғи билан амалга оширилган. Мақсад репрессияларни кучайтириш, президент Каримовга вазиятни ўта қўрқинчли қилиб кўрсатиш бўлган”.

Қилмиш-қидирмишми?

МХХ зобитининг маълум қилишича, 52 ёшли генерал-лейтинант Шуҳрат Ғуломов шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан 2017 йил март ойида ишдан бўшатилган, унга берилган унвон ва рутбалар олиб қўйилган, ўзи қамоққа олинган ва айни йил ёзида 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

МХХ генерали Шуҳрат Ғуломов

2017 йил ноябрь ойида Шуҳрат Ғуломов яна Тошкентнинг Гвардейский кўчасидаги МХХ изоляторига қайта келтирилган ва унинг қўл остида ишлаган собиқ ва амалдаги ходимлар билан юзма-юз учраштирилган.

“МХХ раиси Рустам Иноятов сувдан қуруқ чиқмоқчи бўляпти. Шунинг учун бор-йўқ жиноятларнинг ҳаммасини Шуҳрат Ғуломов бўйнига илиб юбормоқчи. Шуҳрат Ғуломов синган. Унга фарқи йўқ, чунки барибир энг катта муддатни олган,” деди МХХ зобити.

“Декабрда Жавдат Шарифхўжаев билан юзма-юз кўриштиришган, Жавдатни Бекободга кайтиб олиб кетишган”, дея қўшимча қилди у.

45 ёшли полковкник Жавдат Шарифхўжаев 2015 йил охирида коррупция, таъмагирлик ва ўта катта миқдорда давлат маблағларини ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, 16 йилга қамалди.

Тинтув чоғида Жавдат Шарифхўжаев ҳовлисидаги фонтан остидан ярим миллион доллар миқдорида нақд пул топилган.

Собиқ полковник ҳозир жазо муддатини Бекободдаги колонияда ўтамоқда.

Ҳозирда Тоймуроз Алимов ҳамон МХХ бош аппаратида ўз ишини давом эттирмоқда. Жиноятлари исботланган бундай жаллоднинг жазосиз қолдирилиши ва бунинг устига Давлат хавфсизлик хизматида фаолиятини давом эттириши бугунги ҳукумат сиёсатига тўғри келадими?! Бу қандай адолат?

Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    Тоймуроз Алимов хакида ёзиб овора
    булмаларинг у всеравно камалмайди,
    у хозир Шавкат Мирамоновични заказларини
    бажаряпди

    10/05/2019 16:06
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube