Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тўкиб борадир

Тўкиб борадир
11 Mayıs 2019 - 7:00 'да юкланди ва 214 марта ўқилди.

 

 

ТЎКИБ БОРАДИР

Ғам тумани босиб ғариб кўнглимни,
Кўздан ёшин, тинмай тўкиб боради,
Кимса раҳм айламас, сўрмас ҳолимни,
Бузуқ кўнглим кўшкин йиқиб борадир.

Ҳаргиз олов ёнса ишқнинг ёғидан,
Ўлим осон эрур дўст фироғидан,
Ҳижрон мени қувди сабр боғидан,
Фироқ бардошимни сўкиб борадир.

Давру давронимни чарх булғаштирди,
Ғам жоним қурутди, ўт туташтирди,
Ишқ мени ёндирди, ҳаддан оширди,
Юрагим ичимдан чиқиб борадир.

Фароғат ётардим, нафсимни боғлаб,
Уйғонди дил, ёр жамолин, ҳаваслаб,
Ҳақдан ҳожат тилаб, муродин излаб,
Кўзим ул йўлларга боқиб борадир.

Махдумқули, мажол борда, сўзлайин,
Дўстларга дардимни аён айлайин,
Эй, ёронлар, йиғламайин найлайин,
Ишқ мени ёндириб, ёқиб борадир

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort