Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон ДХХ президент Мирзиёевнинг ислоҳотлари тарафдори бўлган журналистни қўлга олди

Ўзбекистон ДХХ президент Мирзиёевнинг ислоҳотлари тарафдори бўлган журналистни қўлга олди
12 Mayıs 2019 - 7:37 'да юкланди ва 943 марта ўқилди.

Шу йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповни президент Мирзиёев маъмуриятига кираверишда қўлга олди , – дея хабар беради Тошкентлик манбалар.

Манбаларнинг айтишича, 10 май куни Юсупов ўзининг “Янги Ўзбекистон: ривожланиш ва либераллаштириш стратегияси” китобини кўрсатиш мақсадида президент Мирзиёев билан учрашиш учун борган.

Саид-Абдулазиз Юсуповнинг онаси ўғлининг қандай ҳибсга олингани ҳақида гапирди

“ДХХ раҳбарияти Юсуповнинг ушбу фикрларига ҳар тарафлама қаршилик қилаётган эди. Аммо Саид-Абдулазиз қулоқ солмади ва президент қабулига ёзилишга эришди. Юсуповнинг айнан шу ҳаракати чекист-консерваторларнинг жаҳлини чиқарди. ДХХ раҳбарияти ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам журналистнинг президент билан учрашувига тўсқинлик қилишга қарор қилди”, – дейди Тошкентлик манбалардан бири.

Маълумотларга кўра, бугун 11 май куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларга кўра Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“фирибгарлик”) билан айбланмоқда.

“ДХХнинг версиясига кўра, Саид-Абдулазиз Юсупов гўёки ўзини ўзбек махсус хизматлари ходими дея таништириб, фирибгарлик йўли билан катта миқдорда пора олган. ДХХда ҳеч қандай далил йўқ. Шунга қарамай, раҳбари подполковник Акром Ризаев бўлган ДХХнинг ахборот-таҳлил бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда Саид-Абдулазизга нисбатан уйдирма айбловлар хабарлари тарқатиб юборилган”, – дейди манба.

Унинг айтишича, аслида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Ўзбекистон президентининг либерал ислоҳотларини қўллаб-қувватлагани учун қўлга олинган. “Шавкат Мирзиёев ҳокимлигидаги уч йил давомида президент атрофида икки хил сиёсий қарашга эга одамлар йиғилди: консерваторлар (асосан, Каримов даврининг ёши катта куч ишлатар тизим ходимлари ва мансабдорлари) ва ислоҳотчилар (асосан, либерал қарашларга эга ёшлар). Саид-Абдулазиз Юсупов ислоҳотар қанотининг норасмий лидери эди. Президент маъмурияти ва Хавфсизлик Кенгашида бўлиб ўтган мунозаралар чоғида, у ўзбек мухолифати лидерларининг мамлакатга қайтарилиши, сиёсий соҳада ислоҳотлар ўтказиш, мухолифат партияларининг парламент ва президентлик сайловларида иштирок этиши, маҳаллий матбуотга янада кенг эркинлик бериш тарафдори сифатида чиқиш қилган эди.

Қисқасини айтганда, у президентни косметик ислоҳотлар эмас, балки ҳақиқий ислоҳотларни амалга оширишга ишонтиришга уринаётган эди. Саид-Абдулазиз, Мирзиёевни “кетганлар” ва “қолганлар”га ажралган ўзбек халқини яраштирган инсон сифатида тарихда қолишини истар эди. Шу сабабдан у консерваторлар қаноти аъзоларини тез-тез ранжитиб турар эди”, дейди Тошкентлик манба.

Тошкентлик бошқа бир манба ушбу гапларни тасдиқлаган ҳолда, қандай қилиб Саид-Абдулазиз ўз мақомини қурбон қилган ҳолда, куч ишлатар тизимлар билан очиқ рақобатга киришгани ҳақида бир неча мисоллар келтирди. “Саид-Абдулазиз Ойдин Солиҳнинг (Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг аёли, марҳума) “Ҳақиқий тиббиёт ёки йўқотилган шифо изидан” китобини Тошкентда нашр этиш ва тақдимотини ўтказиш учун президент Шавкат Мирзиёевдан рухсат олишга эришган пайт, мен ДХХчиларнинг башараси қандай қилиб бинафша ранг тус олганини кўрдим.”

Саид-Абдулазизнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан ушбу китоб, давлат нашриётларидан бирида ўзбек ва рус тилларида Ўзбекистонда чоп этилди. Китоб тақдимоти шу йилнинг май ойи охирларига мўлжалланган эди. Унинг шу каби ташаббусларига нафақат чекистлар, балки Иноятов лагеридаги баъзи олигархлар ҳам қарши эди”, – дейди иккинчи суҳбатдош.

Унинг айтишича, Саид-Абдулазиз Юсупов ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳдан кенг қамровли видео интервю олган ва шбу видеони президент маъмурияти ва Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзоларига кўрсатган. “Саид-Абдулазиз интервюнинг барча маҳаллий интернет манбаларда эълон қилинишини истаётган эди. У президент ва консерваторларни, Муҳаммад Солиҳ ва бошқа мухолифатчиларнинг Ватанга қайтиши Ўзбекистон ва унинг раҳбариятини жаҳон ҳамжамияти олдидаги обрўсини оширишга хизмат қилишига, давлат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмаслигига ишонтиришга уринаётган эди. Афтидан, у на президент Мирзиёевни ва на унинг атрофидаги консерваторлар қанотини бу нарсага ишонтира олмади”, – дейди манба.

Маҳаллий журналистлардан биринг сўзларига кўра, куч ишлатар орган ходимлари ва консерваторлар Юсуповага қарши ушбу йилнинг апрел ойи бошларида очиқ ҳужумга ўтишган. “Аввалига Саид-Абдуллазиз Юсупов Ўзбекистон Сенати раиси Ниғматилло Йўлдошев томонидан танқид қилинди. Селектор йиғилишларидан бирида, Сенат раиси гўёки парламент сайловларига тайёргарликда пассив иштирок этишда айблаб ҳақоратлар билан Саид-Абдуллазиз Юсуповга ташланди, ваҳолангки бу журналстлар фонди директорининг вазифалари доирасига кирмас эди. Ушбу мажлисдан уч-тўрт кун ўтиб Ўзбекистон ДХХнинг буйруғи билан Тошкент вилояти ва Қибрай ҳокимлари ҳеч бир асоссиз ва огоҳлантиришсиз, бир неча соат ичида Саид-Абдуллазиз Юсуповга тегишли дача ва иссиқхонани бузиб ташлашди. Ушбу масалада у давлат раҳбарига арз қилмоқчи эди. Аммо, куч ишлатар органларнинг ушбу ўз бошимчалиги ҳақида президентга мурожаат қилдими, йўқми билмайман”, – дейди журналист.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 37 ёшли директори Саид-Абдулазиз Юсупов Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факултетини тамомлаган.

Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистонда либерал ислоҳотларни амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган консерваторлар қанотига қарши қаратилган “Оқ ва Қора” интернет лойиҳаси ва бир қатор мақолалар муаллифи сифатида машҳур.

Манба: “Дунё ўзбеклари”

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube