Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хоразмлик шоир Маҳмуд Ражабнинг уйида нега тинтув ўтказилди?

Хоразмлик шоир Маҳмуд Ражабнинг уйида нега тинтув ўтказилди?
13 Mayıs 2019 - 14:21 'да юкланди ва 310 марта ўқилди.
ХОРАЗМЛИК ШОИР МАҲМУД РАЖАБНИНГ УЙИДА НЕГА ТИНТУВ ЎТКАЗИЛДИ?

2018 йилнинг 10 май куни кутилмаганда Хоразмлик шоир Маҳмуд Ражабнинг уйи тинтувдан ўтказилди.
Тезкор олинган тинтув тафсилотлари тасвирлари билан танишишингиз мумкин:

Биз тинтувнинг қонуний ва ё ноқонуний ўтказилганлиги борасида тахмин ва фаразларимизни илгари суришдан тийиламиз ва мазкур тинтув борасида мутақил журналист Давлат Назарнинг тинтув гувоҳларлдан бири Ғайрат Урозметов билан ўтказган видосуҳбатига қулоқ тутаимиз.

Гарчи видеотасвир сифати профессионал съёмка талабларига жавоб бермаса-да, суҳбат мазмуни жуда кўп нарсаларга ойдинлик киритади деган умиддамиз.
Мен Маҳмуд Ражаб билан бир бор кўришганман, суҳбатда бўлганман.
Табиатан ўта камгаб, босиқ ва мулойим шоирнинг уйида тинтув ўтказилганидан ҳайратга тушган унинг дўстлари, танишлари ёқа тутишмоқда.

Жумладан Малика Иноятова шундайц дейди:
Малика Иноятова интервьюси
Ўқитувчи

Тинтув қай савияда ўтказилди, қонунийми, ноқонунийми, шоирнинг хонадонидан нима топилди, нима топилмади, бу ҳақдаги хулосани мутахассисларга қўйиб берамиз-да, биз асли “Маҳмуд аканинг уйи нега тинтувдан ўтказилди?” деган саволга дангал жавобни излаб кўрамиз.
Маълумки, жорий йилнинг 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётган Маҳмуд Ражаб Тошкент аэропортида ушланган, Европа Бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Махмуд Ражабнинг ёнидан шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг қаламига мансуб бир нечта китоблар ва Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” асари, шунингдек, телефони мусодара қилингани эди.
Бунинг ортидан Маҳмуд Ражабнинг дўстлари шоир ва сиёстачи Муҳаммад Солиҳ ҳақида ўзларининг кўз қарашларини видео шаклида ифода қилишга чўчимаган бўлса, шоир Маҳмуд Ражабнинг ўзи бу борада мамлакатнинг янги президенти Мирзиёевга видеомурожаатнома йўллади.

Мана энди биз тинтувнинг бош сабабига яқинлашгандек бўлдик.
Фикру ожизимча, Маҳмуд Ражаб уйида бўлиб ўтган тинтувга оид калаванинг бир учи муҳожиротда яшаётган шоир ва сиёсташунос Муҳаммад Солиҳга олиб бориб тақалади.
Ҳа, ўша, Ислом Каримов билан президентликка номзоди қўйилган ва бунинг ортидан Ватансиз қолдирилган Муҳаммад Солиҳ.
Адашмасам, Маҳмуд Ражабнинг Муҳаммад Солиҳга бўлган ижобий қарашлари ва муносабатлари бугунги тинтувнинг турткиси бўлган.
Назаримда, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ номи ҳукумат тепасидаги айрим амалдорларни ваҳимага солмоқда.
Мен Солиҳ номидан сесканадиганларга демоқчи бўлганим, Туркияда мен шоир ва сиёсатчи билан кўришдим. Лабга учуқ тошадиган нарсанинг ўзи йўқ. Солиҳ Мирзиёев ислоҳатларини диққат ва ҳайриҳоҳлик билан кузатмоқда.
Гапнинг индаллосини айтганда, Солиҳ тарафдорларини қатағон қилиш, шубҳасиз, Шавкат Миролмоновичнинг ҳукумат бошқарувини обрусизлантиради.
Тўғри, Каримо билан президентликка номзоди қўйлиган Солиҳ қувғинга учради. Буни тушуниш у қадар мушкул иш эмас. Оддий бир мисол, ҳатто, бозордаги оддийгина писта сотишга мўлжалланган бир метрлик жойга талашган сотувчилар, чайқовчилару олибсотарларнинг бир метр жойга талашиб пичоқлашишгача борганларига гувоҳ бўлдик… Ҳали бу ерда президентлик пости ҳақида гап кетмоқда.ку?…
Сиёсат шундай нарсаки… Кези келганда энг ашаддий рақибим деб билган кишинг билан ҳам қўл бериб кўришишга, қучоқ очишга мажбур қилади. Кўпнинг, элнинг манфаати учун ҳам керак бўлса, душманим деб билганинг билан ҳам сулҳ тузишга тўғри келади… Сиёсат ана шундай сирли саҳна…
Тўғри, Каримов ўз рақиби Солиҳни Ўзбекистон сиёсиат саҳнасидан муҳожиротга улоқтириб ташлашга эришди. Бугун Каримовнинг сиёсий рақибига (эътибор беринг Мирзиёевнинг эмас), қайтараман, Каримовнинг сиёсий рақибига қучоқ очилиши, бағрикенглик қилиниши Ўзбекистоннинг янги раҳбарига фақат шараф ва шон келтириши мумкин холос, ундан бошқа нарса эмас. Фикриу ожизимча, янги ҳукумат тепасидагилар айнан шундан, Мирзиёевнинг шарафларга, шонларга кўмилишидан ё қўрқишади, ёки…. (У ёғи уч нуқта). Президент атрофидаги маслаҳатчилари янги ҳукумта раҳбарига қандай маслаҳат беришларидан қатъий назар, назаримда, Мирзиёевни эмас, бир пайтлар Солиҳга зиён етказган ҳукумат бошқарувидаги айримларни Солиҳнинг номи саросимага солмоқда
Айни кунда Солдиҳ тарафдорларига нисбатан енг ичида қўлланилаётган қатағонларнинг асл замирида ана шу ҳақиқат ётади….
Акс ҳолда ўзингиз танангизга бир ўйлаб кўринг-а, наҳотки қўлига ҳасса олиш ёшидаги биргина одамдан – Муҳаммад Солиҳдан ҳайиқиш, хавотир олиш, саросимага тушиш даражада янги ҳукуматимизнинг иммунетити шунчалар заиф бўлса? Ишонгинг келмайди кишининг…

Малоҳат Эшонқулова
Мустақли журналист ва ҳуқуқбон

facebook.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube