Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қамоққа олинган мулозимнинг айби Муҳаммад Солиҳ билан учрашганими?

Қамоққа олинган мулозимнинг айби Муҳаммад Солиҳ билан учрашганими?
13 Mayıs 2019 - 14:37 'да юкланди ва 430 марта ўқилди.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратурага Саид-Абдулазиз Юсупов томонидан жуда катта миқдордаги зиённи кўзда тутувчи фирибгарлик фактларининг содир этилганлиги аниқлангани нуқтаи назаридан ҳозирда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши масаласи кўрилмоқда, дея билдирган.

2019 йилнинг 10 майида ҳибсга олинган Юсуповнинг уйи тинтув ҳам қилинган эди

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, бу фирибгарлик ҳолати Юсупов томонидан содир этилган рецидив жиноят ҳисобланади. У аввал хам Жиноят кодексининг шу моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.

«Юсупов ўзини ёлғондан Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими деб билдириб, узоқ вақт давомида фирибгарлик йўли билан одамлардан жуда катта миқдорда пул олганлиги фактлари аниқланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Юсупов Туркияга бориб Шавкат Мирзиёев шахси улуғланган китобларни чоп қилган

ББС нинг ëзишича, Юсупов Туркиядаги нашриëтда Мирзиëев мақталган рус тилида китоб чоп қилган ва бу китобнинг илк нусхаларини олаëтганда қамоққа олинган.

Eltuz.com суҳбатлашган кишиларнинг айтишича Юсупов Туркияга борганида ўзбек мухолифати лидери ва таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ билан учрашгани ДХХга ëқмаган.

“Юсупов тухмат қурбони бўлгани эҳтимоли” бор деди Eltuz.com респонденти.

Юсуповнинг Туркияда Муҳаммад Солиҳ билан учрашгани ДХХга ёқмаган

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 37 ёшли директори Саид-Абдулазиз Юсупов Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факултетини тамомлаган.

Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистонда, Ўзбекистонда либерал ислоҳотларни амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган консерваторлар қанотига қарши қаратилган “Оқ ва Қора” интернет дастури ва бир қатор мақолалар муаллифи сифатида машҳур.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort