Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўн саккиз минг дерлар

Ўн саккиз минг дерлар
14 Mayıs 2019 - 7:00 'да юкланди ва 206 марта ўқилди.

 

 

     ЎН САККИЗ МИНГ ДЕРЛАР…

Ўн саккиз минг дерлар кулли оламни,
Сироти, дўзахи, жаннати билан.
Ранго-ранг дун ичра ғофил одамзод
Ўтар бир-бирига миннати билан.

Кўзимиз очгунча ўтди милён йил,
Кўзимиз юмилар, милён йил ўтар.
Бир шамнинг дамича ҳаёт кўприги,
Нималар узатар, нималар кутар.

Ўтмас ақлимизнинг тўмтоқ тиғида
Донолик қасрини таъбир этамиз.
Нафснинг ботқоғида имонни булғаб,
Кўнгил кўзгусини сўқир этамиз.

Биламизки, Ҳақнинг илоҳий нури
Боши узра кезар бандасин асраб.
Манманлик тўнига кириб одамзод,
Бехабар юради ўзини авраб.

Бехабар кетсак ҳам хабарли жойга,
Дунёга хабарли келдик асли биз.
Оллоҳнинг ишида йўқдир тасоддиф,
Турткисиз алифга етмас фаҳмимиз.
1995 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort