Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонга 10 миллиардлаб доллар сармоя киритадиган ва иш ўринларини яратадиган наҳанг корпорациялар керак

Ўзбекистонга 10 миллиардлаб доллар сармоя киритадиган ва иш ўринларини яратадиган наҳанг корпорациялар керак
14 Mayıs 2019 - 11:00 'да юкланди ва 581 марта ўқилди.

Ўзбекистондаги инфляция кўрсаткичлари дунёдаги энг юқориларидан дея қайд қилиняпти. Инфляцияни турлича ўлчаш йўллари мавжуд ва бу одатда анча мураккаб жараён. Лекин, асосий факторлари талабнинг таклифдан юқори бўлиши, ишлаб чиқариш камлиги, ёқилғи нархларига боғлиқ ҳолда импортнинг қимматлаши ва ҳоказо.

Ўзбекистонда ишчи кучи кўп, аксар аҳолиси ёш (ўрта ёш – 28,6). Ишлаб чиқаришнинг салоҳияти жуда катта. Миттигина Голландия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жаҳонда 6-ўринда (!) турибди. АҚШ ва Хитойдек гигантлардан қолишмаяпти. Ҳудудининг бир қисмини денгиздан тортиб олиб сунъий экин майдонларини яратган Голландия шундай юксак поғонада.

Бизда ҳам икки пулга қиммат Ситиларга пул тикавериш ўрнига инвестицияни асосан ишлаб чиқаришга киритиш керак ва бунинг ортидан ички бозор таъминланиши ва экспорт ошишига эришиш керак. Ситилар ривожланган давлатларда компаниялар жой тополмай бир-бирининг бошига чиқиб кетганда, янги офислар ва ишчилар учун дўконлар ва меҳмонхоналар каби шароитларни яратиш учун қурилади. Ўзбекистон эса аравани отдан олдинга қўйяпти – чунки хали бу ялтироқ офисларни эгаллайдиган компанияларнинг ўзи йўқ. Ҳудди ҳали туғилмаган ўғлингга участка қилиб қўйишдек гап бу.

Юзлаб халқаро корпорациялар билан франчайз компаниялар тузиш, заводларини льгота бериб бўлса ҳам Ўзбекистонга олиб келиш лозим. Бу эса ҳозирда сезилмаяпти. Президент иккита иш ўрнини яратган тадбиркорни бошимга кўтариб юраман дейди, лекин 50та иш ўрнини яратган тадбиркор билан ҳеч кимнинг иши йўқдек.

Буюк келажак деган ташкилотда кўплаб каллали банкир болалар бор ва улар молия соҳасида яхши маслаҳатлар беришяпти (ҳаммасиям қабул қилинмаётган бўлса-да), лекин пул спекуляцияси билан пул қилиш барибир оддий халқ фаровонлигини оширмайди. Ишлаб чиқаришни катта кўламда йўлга қўйиш лозим дейди кўп халқаро иқтисодчилар.

Сити лойиҳаларига 200, 300 миллион доллар инвестиция киритилаётгани аслида каттароқ контекстда ҳеч нарсани англатмайди. Ўзбекистонга 10 миллиардлаб доллар сармоя киритадиган ва иш ўринларини яратадиган наҳанг корпорациялар керак.

Барини қилса бўлади. Ҳозир биз болалар майдончасида ўйнамай чеккада уялиб ўтирган ногирон болачадекмиз. Агрессивроқ бўлиш керак.

Ибрат Сафо

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort