Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Саид-Абдулазиз Юсупов Муҳаммад Солиҳ билан юзма-юз

Саид-Абдулазиз Юсупов Муҳаммад Солиҳ билан юзма-юз
13 Mayıs 2019 - 18:39 'да юкланди ва 543 марта ўқилди.

САИД-АБДУЛАЗИЗ ЮСУПОВ МУҲАММАД СОЛИҲ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

Акам Саид Абдулазиз Юсупов зиёли сифатида, мамлакатимизда ҳақиқий барқарорлик ўрнатилиш керак, акс ҳолда ривожланиш бўлмайди, деган фикрини жуда кўп такрорларлаб келар эди. Шу нуқтаи назардан Каримов даврида пайдо бўлган ижтимоий қатламлар орасидаги юзга келган зиддиятни бартараф қилишга янги ҳукуматимизга катта умид боғлаган эди, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу ишни уддалашига ишонар ва ҳали ҳам ишонишига аминман. Бу соҳада ўзи ҳам қўлидан келган хизматга тайёр эканини ҳукумат одамларига айтарди.

У ҳукуматимиз ва мухолифат ўртасида диалог ўрнатилиб, ораларидаги гина-қудрат тугатилиб, ҳаммалари биргалашиб, халқимиз ва Ватанимиз равнақига хизмат қилиши учун тинимсиз сайъи ҳаракат қилди. Саид Абдулазиз Юсупов: “Ҳозирги кунда ҳатто ривожланган давлатлар қуролли мухолифат билан ҳам диалог ўрнатиб, ўлкаларида барқарорлик ўрнатишяпти. Нега энди биз қуролсиз, демократик мухолифат билан шундай муросани йўлга қўймаслигимиз керак?” деган фикрни айтиб келарди. Агар мухолифат лидерлари ватанимизга қайтиб, уларнинг ташкилоти сиёсий жараёнда иштирок этса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг дунё аренасидаги обрўси юксалади, бутун дунйодан ўлкамизга инвестициялар келади, иқтисодий аҳволимиз тезда яхшиланади, деб орзу қилар эди. Аммо бундай ислоҳотга қарши бўлган кучлар худди Каримов давридагидай мухолифатдан душман ясаб, Президентни қўрқитишга давом этмоқдалар. Буни биз зиёлилар Президентизга тушунтиришимиз керак, дер эди.

Қуйидаги эътиборингизга ҳавола қилинаётган видео-суҳбат ана шу мақсад билан тайёрланган. Суҳбат таниқли ўзбек мухолифи, шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ билан ўтказилган.

Видео ўтган йили Истанбул шаҳрида ёзиб олиниб, ҳукумат одамларига тақдим қилинган эди. Акам бу видеони тарқатиш учун ҳукумат одамларининг рухсатини кутаётган эди. Менинг билишимча, улардан “бироз кутинг”, деган жавоб олган. 

Акам қамоққа олингандан кейин бу видео суҳбатни сақлаб ўтиришнинг фойдаси йўққа ўхшади. Аксинча, одамлар асл ҳақиқатни ҳамда акамнинг юртимиз барқарорлиги учун қилган фидокорликларини билиши керак, деб ўйладим ва бу суҳбатни тарқатишга қарор қилдим.

Mуҳаммад Баҳоуддин Юсупов

youtube.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Яхши кўрсатув бўлибди. Познерга ўхшаган журналист пайдо бўлганига хурсанд бўлдим.
    А.Юсуповнинг ҳибсга олинишининг асосий сабабини тушингандай бўлдим.
    А.Юсуповга Аллоҳнинг ўзи ёрдамчи бўлсин.

    13/05/2019 23:49
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort