Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сайидабдуллазиз Юсупов иши: ДХХ даъво аризаларини мажбурлаб ёздирган

Сайидабдуллазиз Юсупов иши: ДХХ даъво аризаларини мажбурлаб ёздирган
14 Mayıs 2019 - 7:47 'да юкланди ва 710 марта ўқилди.

10 май куни ДХХ томонидан ҳисбга олинган журналист Саидабдуллазиз Юсуповга қарши фирибгарлик юзасидан ариза берган қорақалпоғистонлик фуқаролар А. Аллумуратов, Д.Сағиндиқов ва А. Даукараевлар ўз арзномаларини ДХХ тазъийқи остида ёзгани ўртага чиқди.

Ҳибсда сақланаётган журналистнинг ота-онаси томонидан “Дунёўзбеклари” веб сайти бош муҳаррири Исмат Хушев номига ёзилган мактубда билдирилишича, ДХХ қорақалпоғистонлик уч фуқарони Нукусдан Тошкентга учоқда мажбурлаб олиб келиб, Саидабдуллазиз Юсуповга қарши ариза ёзиша мажбурлаган.

Жумладан, 11 май куни журналистнинг онаси ва турмуш ўртоғи ДХХ изолятори  (“Гвардейский” қамоқхонаси) олдида турганларида қорақаопоғистонлик уч аризачи Саидабдуллазиз Юсуповнинг яқинларини танимаган ҳолда ўзаро русча суҳбатлашаётиб, “лаънати мххчилар Тошкентга мажбурлаб олиб келган”и ҳақида гаплаша бошлашган.

Хусусан, журналистнинг турмуш ўртоғи Д. Юсупованинг билдиришича, аризачи А. Даукараев: “Я лежал и получал капельницы в Нукусе. Эсенбешники ворвались в мой дом и насильно привезли сюда на самолете. Они требуют дать заяву на Саида”, – деган. Қолган икки аризачи ҳам ўзаро суҳбатда, ДХХ вакиллари уларни Нукусдан Тошкентга мажбурлаб олиб келгани, учоқ ва меҳмонхона пулларини “контора”нинг ўзи тўлаганини айтишган.

Шунда Д. Юсупова уларга мурожаат қилиб, ўзини таништирган ва терговда ҳам мана шу кўрсатмаларини беришларини илтимос қилган. Қорақалпоғистонлик аризачилар ўзлари билмаган ҳолда Саидабдуллазиз Юсуповнинг турмуш ўртоғи олдида оғзидан гуллаб қўйишганини пайқаб, ўзларини четга олишган. “Фақат Даукараев дегани: “Хотиржам бўлинг синглим! Терговда ҳам ҳудди шундай деймиз. Чунки эрингиздан биз бирон ёмонлик кўрмадик”, – деган. Ичкарига кирганларидан кейин улар қандай кўрсатма беришгани ҳозирча номаълум.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани суди 12 май куни чиқарган ажримга кўра, “Саидабдуллазиз Юсупов 2013 ва 2014 йилларда фуқаролар А. Аллумуратов, Д.Сағиндиқов ва А. Даукараевларни алдаб, 68 минг ва 28 минг АҚШ долларини олган”. ДХХнинг энг итоаткор суди ҳисобланадиган ушбу туман суди, 10 майда ҳибсга олинган журналистга уч кун ичида айб эълон қила олмаган ДХХга шанс яратган: айб эълон қилиш учун яна 10 (!!!) кун муҳлат берган!

Мустақил ҳуқуқшуносларнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳақидаги Қонунга кўра, ушбу идора Жиноят Кодекснинг 168-моддаси (“фирибгарлик”) бўйича ариза қабул қилмаслиги ва жиноий иш очмаслиги керак.

“Бундай майда моддалар бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ДХХнинг эмас, оддий РОВДларнинг иши. “Контора” бундай аризани қабул қилиши жуда шубҳали. Боз устига, уч йиллик даъво муддати ҳам ўтиб кетган. Чунки гап бундан 5-6 йиллик воқеалар устида кетмоқда. Аризачилар нега шунча пайтдан бери жим юришиб, энди ҳаракатга тушишгани ҳам жуда шубҳали”, – дейди юрист-консультант Акмал Худойназаров (исми-шарифи ўзгартирилган).

Унинг айтишича, Юнусобод тумани суди ажримига кўра чўзиб берилган 10 кун ичида ДХХ журналист Саидабдуллазиз Юсуповни сиёсий, масалан, “конституцион тузумга тажовуз қилиш”, “Ватангга хиёнат”, “жосуслик” каби оғир моддалар билан айблашни қасд қилган бўлиши мумкин. “ДХХ ўзининг эски ва кулгили усулидан фойдаланяпти. 168-чи модда, яъни “фирибгарлик” моддаси бу – оддий “фишка”, одамни ичкарига олиб кириш учун қўлланиладиган “дежурний” модда. Ҳали кўрасиз, кейинчалик ДХХ бу моддани унутиб, ёки унга қўшимча равишда сиёсий айбловлар илгари суради”, – дейди тажрибали консультант Акмал Худойназаров (исми-шарифи ўзгартирилган).

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort