Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳамон моҳият ўзгарганича йўқ…

Ҳамон моҳият ўзгарганича йўқ…
14 Mayıs 2019 - 9:23 'да юкланди ва 549 марта ўқилди.

Мендан: «Ўзбекистондаги ҳолат бўйича нима дея оласиз? Қама-қамалар давом этяптими?» деб сўрашди. Ўз фикримдан келиб чиқиб бунга жавоб бермоқчиман.

Тан олиш керак, қама-қамалар аввалги президент сиёсатига нисбатан анча камайган, аммо бутунлай йўқ бўлиб кетган, деб ҳам бўлмайди. Афсуски, ҳукумат ҳамон халқни қўрқитиб туриш принципидан воз кечгани йўқ. Бироқ, эътибор бераётган бўлсангиз, бугунги қаматишлар пухта тайёрланган тактика асосида амалга ошириляпти. Гўёки орган ходимлари учун қандайдир битта қолип мавжуд ва улар ўша қолипдан чиқмасдан, бир хил сценарий бўйича иш кўришяпти. Авваллари бу ишлар қандай амалга ошириларди? Одамнинг айбдор ё айбдорсизлигини биров билиши шартмас эди, муҳими орган ходимлари билишса бўлди (улар вазиятга турли томонлардан эмас, балки бир томондан қараб, нохолис баҳо беришарди, бу энди алоҳида масала). Одамни айбдор деб билишдими, тамом – ўша одам бугун қамалиб, икки-уч кундан кейин унинг фалон-фалон “статьялар” билан ўтираётганини аввал яқинлари, кейинчалик жамоатчилик билиб оларди. Суд йўқ, далил ҳам мавжуд эмас. Табиийки, жамоатчилик ҳам бунга қарши фикр билдиришга қўрқиб мум тишларди, чет элликларнинг эътирозига эса ҳукумат парво қилмасди. Минг марта ёзишсин, санкция қилишсин, фалон рўйхатга киритишсин – ҳукуматга барибир эди. Ҳозир-чи?

Ҳозир жамоатчилик уйғоқ, аввалгидек мудраб ётгани йўқ. Қолаверса, дунё назарида ижобий имиджни шакллантиришга қанчадан-қанча меҳнат қилинди. Кимдир қамалса, даров ОАВ, блогерлар ва умуман Фейсбук аъзолари турли постлар, изоҳлар ёзиб қаршилик қилишга ўтишади. Бугунги орган ходимларининг тактикаси қуйидагича кўринишга эга: аввал қаматишади (аслида буни қаматиш деб ҳам бўлмайди, шунчаки “номаълум жойга олиб кетишади» дейлик), кейин Фейсбукда бир-иккита «адвокат дьявола» («иблис адвокатлари») бўлган нусхалар ўша қамалган одамга қарши компромат йиғиб, унга қарши катта кампания уюштиришади. Уларнинг мақсади битта – қамалган одамнинг халққа ёмон одам эканлигини кўрсатиб қўйиш. Ундан кейин аллақачонлар тайёр бўлган «делолар» ОАВ орқали халққа эълон қилинади ва қарабсизки, шу билан «иш» ёпилди. Қамалган одам ҳам халқ назарида, ҳам давлат назарида ёвуз одам сиймосида гавдаланади.

Президент таъбири билан айтганда, «ўғри бўл – инсофли бўл» принципи асосида иш кўриляпти. Авваллари ҳеч кимга ҳисобот берилмас эди, бугун орган ходимлари халқ олдида тушунтириш беришга мажбур. Айнан шу сабабли, қама-қамалар анча “культурный” кўринишга эга. Аммо ҳамон моҳият ўзгарганича йўқ.

Асли олганда биз, бугунги ҳолат аввалгидан кўра анча яхшиланган, деб фақат ўзимизни алдаяпмиз, менимча. Бунга бир мисол тариқасида ҳамон қамоқда сақланаётган мустақил блогер Рустам Карим ва Акром Маликларни кўрсатишим мумкин. Уларга қарши суд ҳукми ўқилдими? Уларга адвокатдан фойдаланиш ҳуқуқи берилдими? Умуман, улар ҳозир қаерда – буни ким билади? Шу саволларга жавоб бера олсак, демак, ислоҳотлар ростдан ҳам ўзини оқлаяпти, деган фикрга нуқта қўйиш мумкин. Мадомики, бунинг акси бўлса, билингки, «ислоҳотлар» ҳали жуда хом, балки, умуман мавжуд ҳам эмасдир…

Темур Малик

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano