Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абу Наср ибн Ироқ-Маъмун Академиясининг асосчиларидан бири

Абу Наср ибн Ироқ-Маъмун Академиясининг асосчиларидан бири
15 Mayıs 2019 - 10:00 'да юкланди ва 358 марта ўқилди.

Абу Наср ибн Ироқ Мансур ибн Али (960 — 1036) — хоразмлик риёзиётчи ва фалакиётшунос олим. Хоразмшоҳ саройидаги Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл Масихий, Абулхайр Ҳаммор ва Абу Райҳон Беруний каби олимлар билан мулоқатда бўлган. Ўз даврида “Батлимуси соний” (“Иккинчи Птолемей”) деган фахрий ном олган.

Абу Наср Мансур ибн Ироқ Хоразмшоҳ авлодидан эди. Унинг бизгача келган маълумоти кам сақланган. Фақат шуниси маълумки, у 995 йил Қиётда (ҳозирги Беурний шаҳрида) Хоразм пойтахтида яшаган ва ижод қилган. Хоразмшоҳ Маъмун академиясининг асосчиларидан бири Абу Наср Мансур ибн Ироқ Абу Райҳон Берунийга ўша замонда ҳам мурабиий, ҳам устозлик қилган. У ёш шогирдига жуда катта қизиқиш уйғотиб, бор илму урфонини ўргатди.

1017 йилда Ибн Ироқ ва унинг яқин шогирди Абу Райҳон Беруний билан бирга Султон Маҳмуд Ғазнавий саройига хизмат юзасидан чақирилади ва умрининг поёни етгунига қадар Султон Маҳмудга хизмат қилади. 1025 йили оламдан кўз юмади.

Унинг илмий ишлари

Ибн Ироқнинг асосий астрономик асарларидан бири — «Алмагест шоҳи» ҳисобланади

Бундан ташқари, араб тилида ёзилган қўлланмалар муаллифи ҳам:

«Еттибурчак ясаш ҳақидаги китоб” – геометрик асосга қурилган ишдир;

«Менелай “Сферика”сига шарҳ – сферик шаклидаги учбурчак тўғрисида Менелай назарияси таълимоти асари;

«Менелайнинг “Сферик”ни мукаммаллаштириш ҳақидаги китоб» – унда сферик синус назариясининг илк тузилиши, сферик тригонометрияга асос солган ҳолатда;

«Азимутлар китоби» – астрономик қарашларнинг усуллари тўғрисида фикр юритилган;

«Геометрия бўйича саволларга жавоб трактати» – сферик геометрия ва асосий яссиликни ривожланиши.

Абу Наср Ироқнинг математикага қўшган ҳиссаси

1.Сферик геометрияга энг катта ҳисса қўшган, сабаби сферик тригонометриянинг асосчиларидан бири саналади..

2.Сферик синус назарияси ва яссиликни илк марта шаклланишини исботлаб берган.
Хоразмшоҳ Абулаббос Маъмунга бағишлаб “Китоб фи курийя ас-сама” (“Самонинг шар шаклида экани ҳақида китоб”), “Рисола филҳалли шубҳатен аразат фил-мақолат ас-солис ашара мин китоб ал-усул” (“Негизлар” китобининг ўн учинчи мақоласида юз берган шубхани ҳал қилиш ҳақидаги рисола”), “Рисола фи сана ал-устурлоб бит-тариқ асси на и ила Аби Абдаллах Муҳаммад ибн Али ал-Маъмуни” (“Абу Абдиллоҳ Муҳаммад ибн Али ал-Маъмунга устурлобни санъат усулида ясаш ҳақида юборилган рисола”) каби асарлар ёзган.

Дунё тан олган олим

Абу Наср Ироқнинг дунё фанига қўшган хизмати Паул Люк (Германия), Э.Кеннеди (АҚШ), Ю.Самсо (Испания), К.Иенсен (Голландия) олимлари томонидан юқори баҳоланган. Унинг «Геометрия бўйича саволларга жавоб трактати» немис тилига таржима қилинган ва 1910 йил Г.Зютер номидан нашр этилган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano