Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида

Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида
14 Mayıs 2019 - 11:52 'да юкланди ва 1004 марта ўқилди.

ЭЙ ИНСОНЛАР!..

Мен таниган Саид Абдулазиз Юсупов ДХХда ишлайман деб фирибгарлик қиладиган одам эмас! Боз устига, у ДХХ ходими эканини исботлаш учун ишхонасида тўппонча кўрсатадиган ёш бола эмас!

Булар хаёл мевалари. Хаёл бўлганида ҳам хом хаёллардан туғилган эртаклардир. Шу “айблар”ни ва шу “далиллар”ни тўқиб чиқарганлар буларга биров ишонади деб ўйлаган бўлса, бу хаёлпарастлар ўз ишларида нақадар саводсиз, дилетант эканларини кўрсатганлар, холос. Бугун ошкоралик замонида бу ўйинлари унча иш бермайди, аксинча, ўзларини шарманда қилади.

Саид Абдулазиз Юсуповда камдан-кам раҳбарда бўладиган хусусиятни сезганман: у чин ва асил маънода ДАВЛАТ ОДАМИ эди! Елкасига тушган вазифага шу нуқтаи назардан боқар, нима фойда ва нима зарар экани ҳақида мустақил хулоса чиқара олар эди. Энг муҳими – тепаларга, бировларнинг қош-қовоқларига қарамасдан ўзи мустақил қарорга кела оларди. Чинакам давлат одам мана шунақа бўлиши керак. Бунақалар бизнинг давлат идораларида жуда оз ва нодирдир.

У виждонли, жонкуяр одам бўлгани учун Ислом Каримов даврида ҳам ҳақиқатпарастлик туйғусини омон сақлаб қолган, имкони бўлганида тўғридан-тўғри, имкони чекланганида тахаллус билан Тўғри сўзини айтиб келганига қисман гувоҳман. (Бу ҳақда алоҳида ёзаман.)

Мен Саид Абдулазизхон билан нисбатан кеч – ҳамма биладиган сабаблар туфайли вақтинча Туркияда яшаб турган пайтим танишдим. У ҳам бошига бир ташвиш тушиб (буни у президентга видеомурожаатида айтибди), бир муддат ўша ерлардан қўним топган экан. Бир марта кўришдик, икки соатча суҳбатлашдик. Лекин шу қисқа давр ичида ҳам у халқига, ватанига содиқ, фидойи инсон эканига, гаплари самимий эканига ишондим. Ўзбекистонимизда ватан ва давлат тақдири учун бунақа чинакам ва самимий қайғурадиган фикри очиқ инсонлар борлигидан қувонганман. Давлат одамлари орасида шундай йигитлардан ўн киши бўлса, жамиятни Ислом Каримов ботириб кетган ботқоқдан олиб чиқиб кетар эди, деб орзу қилганим эсимда.

Кейин мақолаларини кузата бошладим, видеомулоқотларини кўрдим. Ўзи орзу қилган жамиятни қуриш сари қадамма-қадам бораётганини ҳис қилдим.

Саид Абдулазизхон, худди мен каби, янги президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига қаттиқ ишонди, қизилроқ гап бўлса ҳам айтай, бутун куч-ғайратини шу ислоҳотлар ҳимояси ва юзага чиқишига сарфлади. Янги даврни бир имкон деб билди ва шу имкондан фойдаланиб мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини жорий этишга ҳисса қўшди.

Афсус, унинг, нафақат унинг, балки, бугун бемалол айтса бўлади: давлат қаршисида, Президент қаршисида, жамиятнинг янгиланишини, яхшиланишини юрак-юрагидан истаётган бутун онгли халқимиз қаршисида умуман янги сиёсатни ёқтирмаётган, бошлатилган ислоҳотларга гоҳ очиқ, гоҳ зимдан қаршилик қилаётган катта куч – каримовчи-иноятовчи кадрлар тўпи бор. Улар ҳур фикрдан қўрқади, уларга ошкоралик ҳалақит қилади – одамларнинг кўзи очилиб, тили чиқиб қолса, шу дамгача ими-жимида қилиб келган ишларини давом эттира олмай қолиши, бир сўз билан айтганда, ўзларининг саводсизлигини, давлат номидан фақат ўз чўнтагини ўйлайдиган манфаат қуллари эканини халқ билиб қолиши уларни жазавалантиради. Уларга давлат ишидаги оқсоқликлар, халқнинг аянчли аҳволи бир пул, уларга олдиларидаги тайёр ош-нонни олдириб қўйиш катта фожиа!

Шунинг учун бутун давлат кучларини ишга солиб, тиш-тирноғи билан ҳур фикрга қарши курашади.

Ўзларининг манфур ишларига ҳалақит қилаётган шахсларни ўртадан йўқотиш учун қамоққа оларкан, ёлғон даъволар, қалбаки айбномалар ишлатяптими, демак, улар ожиз, қўрқоқ ва ёвуздирлар. Ҳусайн Бойқарога ёлғон хабарлар етказиб Алишер Навоийни саройдан қувдирган шулардир! Яна ўша Ҳусайн Бойқарога маст ҳолида қўл қўйдириб, энг суюмли невараси Мўмин Мирзони қатл этганлар шулардир!

Тарихдан бугунга қадар бунақа мисоллар тиқилиб ётибди.

Лекин ҳеч қандай ёвузлик, аблаҳлик, пасткашлик ҳақ учун курашни тўхтата олмаган ва тўхтата олмайди ҳам. Ҳамиша, ҳамма замонда, ҳозир ҳам ва бундан кейин то қиёматгача ҳам жуда озчилик бўлса-да ҳақда турадиган мард ўғлонлар етишиб чиққан ва чиқаверади! Улар хўрликни, ғарибликни, қамоқни, сургунни ва ҳатто ўлимни бўйинларига олиб майдонга отилиб тушаверади! Жамиятлар мана шунақа озчилик ҳисобига тоза ҳаво олиб туради!

Аммо дунё шундай қурилганки, жамият у тоза ҳаво манбаини айни онида билмайди, ҳис этмайди, вақт ўтганидан кейин иқрор бўлади, эътироф этади. Айни онида жамият давлат тепасига келиб олган бир тўда ўғри, қароқчи, муттаҳам ва золим кимсаларнинг найрангларига доим алданади ва алданганини йигирма, ўттиз, эллик йиллардан сўнг билади!

Мен бугуноқ, ҳозироқ Саид Абдулазизхон Юсупов бошига тушган кулфатни балки енгиллатолмасман, қўлидан еталаб қамоқдан олиб чиқиб кетолмасман. Бунга кучим етмайди, мақомим у даражада эмас. Аммо, Саид Абдулазизхон айтмоқчи, менинг бир оҳ уришим бор! Ота-онасининг, яқинларининг, хотини ва мурғак болаларининг, қўйингки, барча мазлумларнинг бир эмас, минг оҳ уриши бор!

Кучим етгани – сўзим охирида ушбу ердан туриб давлатимиз бошлиғига мурожаат этаман.

Муҳтарам Президент! Ҳушёр бўлинг, сизнинг тарафдорларингизни, сиз бошлаган ислоҳотларга чин юракдан кўмак бермоқчи бўлган фидойи инсонларни битта-битта қамоққа оляптилар! Сизни кучсизлантиряптилар! Айтган гапларига тескари иш қиларкан деган тасаввур уйғотиб сизни мамлакатда ҳам, дунёда ҳам обрўсизлантиряптилар! Халқимизни сиздан ва сиз қилаётган ишдан аста-секинлик билан бездиряптилар! Сизни тобора қуршаб келяптилар!

Бугун сиз катта имтиҳон қаршисида – сиёсий иродангизни қатъийят билан кўрсатишингиз лозим бўлган бир паллади турибсиз.

Чин дўстни ёлғонидан ажратинг! Халққа ёққан, кўксига ёқимли эпкин бўлиб эсган илк бир ярим йилликдаги шижоатингиздан, шаштингиздан қайтарганлар, ислоҳотларингизни ярим йўлда тўхтатганлар сизнинг дўстларингиз эмас! Уларни теварагингиздан қувинг, қўл-оёғингизни боғлаб турган занжирни узинг!

Бунда халқ сизга ёрдам беради, етарки, сиз халққа суянинг! Сизни ўзига бошлиқ этиб сайлаган халқ Бошлиғини ҳар қандай ёвуз кучлардан сақлай олади!

Кўзига хунук кўринса ҳатто симёғочни ҳам бўйнига айб қўйиб қамай оладиган ташкилотларнинг иштаҳасини тизгинланг!

Кейинчалик аттанг деб қолган Ҳусайн Бойқаронинг хатосини такрорламанг!

Тарафдорларингизни – халқи ва давлати учун юрагидан ёнадиган, ҳартомонлама равнақни истаётган ҳур фикрли инсонларни таниб олинг ва аҳмоқона хатти-ҳаракатлари билан мамлакатни бошиберк кўчага тиқиб қўяётган душманларингизга уларни едириб қўйманг!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, ёзувчи.
2019 йил майининг 14-куни, сешанба.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Abdulloh adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Abdulloh ;

    Bir oddiy odamning birovga tuhmat qilishi bir narsa, lekin davlatning shunday katta tashkilotining tuhmat bilan shug’ullanishi bir ofat. Said-Abdulaziz ozod bo’lar, lekin unga tuhmat qilganlarga biror chora ko’rilarmikan? Ko’rilmasa u holda bu davlat o’zining o’limi tomon shaxdam qaqdamlar bilan ketayapti desa ham bo’ladi. Nahotki davlat o’zining qanchalar pastkashlik bilan shug’ullanayotganini tushunmasa.

    15/05/2019 04:52
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube