Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тарих такрорланмасин

Тарих такрорланмасин
14 Mayıs 2019 - 13:43 'да юкланди ва 806 марта ўқилди.

ТАРИХ ТАКРОРЛАНМАСИН!

Кейинги пайтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар орқасидан кимлардир Ўзбекистонда “Сўз эркинлигига таҳдид” бошлангани хусусида гапиришни бошлаган бўлса, кимдир ўз ҳамкасблари устидан мазғава тўкишда “жонбозлик” кўрсата бошлади.

Энди ҳақиқий ҳолатга эътибор берайлик. Март охирида журналист ва шоир хориждан қайтиб келаётган Маҳмуд Ражабдан у олиб келаётган китоблар билан биргаликда унинг қўл телефони олиб қўйилади. 10 май куни эса унинг уйида тинтув ўтказилади. Айнан шу куни яна бир журналист Саид Абдулазиз Юсупов фирибгарлик содир этишда гумонланиб ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинади. Энди савол туғилади: ушбу журналистларга туҳмат қилинаётган бўлиши мумкинми? Жавоб оддий, ҳа мумкин! Чунки Маҳмуд Ражабни уйида тинтив ўтказган кучишлатар тизими ходимларининг тинтув жараёнидаги баъзи ҳатти ҳаракатлари уларнинг холислигига шубҳа уйғотади.

Энди Саид Абдулазиз Юсупов сал олдин ҳам фирибгарлик қилиб маҳкамага тортилиб айби исботланган экан, бу ҳолат нима учун жамоатчиликдан яширилган эди. Нима учун кузатув остига олинган С. Юсупов жиноят устида далиллар билан қўлга олинмади? Нима учун ИИБ эмас, уни айнан ДХХ ҳибсга олди. Холислик бўлмаган деган шубҳа пайдо бўлиши учун асос бордек. Энди танганинг иккинчи томонига назар солайлик Саид Абдулазиз Юсупов алдов йўли билан бировларнинг пулини ўзлаштириб фирибгарлик қилиши мумкинми? Ёки Маҳмуд Ражабнинг телефонида Ўзбекистонда тақиқланган диний ақидапарастлик билан боғлик маълумотлар бўлиши мумкинми?

Ҳар иккала ҳолат ҳам назарий жиҳатдан бўлиши мумкин. Бироқ ҳали уларнинг айблари суд томонидан исботланмаган экан, уларга тамға босиш ва устидан мазғава тўкиш мумкин эмас! Ҳар иккала ҳолатда ҳа қонун устиворлиги таъминлансагина, асл ҳақиқат юзага чиқиши, адолатни тантана қилиши аниқ. Бунинг учун эса очиқлик ва ошкоралик ва холислик тамойиллирига амал қилиниши лозим. Журналист касбининг хусусиятидан келиб чиқиб, улар билан боғлик ҳар қандай ҳодиса ёки ҳолат кенг жамоатчиликнинг қизиқишига сабаб бўлиши табиий ҳолат. Бироқ икки ҳолатнинг ўзи Ўзбекистонда сўз эркинлигини буғиш бошланганидан далолат бермайди. Шахсий хусумати туфайли, ёки кимгадир ёқиб “очко” олиш илинжида, энг ёмони кимнингдир кўрсатмаси билан бу икки журналист устидан иғво тўқиш, “кирдикорларини фош” этишга уриниш аҳлоқсизлик. Холис бўлайлик.

Бугунги кунда МАҲМУД РАЖАБ касалхонада соғлигини тиклаяпди, САИД АБДУЛАЗИЗ ЮСУПОВ ҳибсда қолаяпди. Эртага ҳаммма нарса бўлиши мумкин! Ҳамкасбларимдан биргина илтимосим бор, биз МАҲМУД РАЖАБНИ, САИД АБДУЛАЗИЗНИ эмас, АДОЛАТНИ, ҲАҚИҚАТНИ, ҚОНУН УСТИВОРЛИГИНИ чинакамига ҳимоя қилайлик. Журъатимиз етмаса сукут сақлайлик! Зеро унутмайлик Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби халқимизнинг бошқа кўплаб асл ўҳлонларини бадном қилишда ўз ҳамкасблари жонбозлик кўрсатишган эди. Тарих қайтарилмасин, бегуноҳ ҳеч ким жабрланмасин, туҳматларга дучор бўлмасин!

Давлат Назар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano