Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мадаминбек

Мадаминбек
16 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 467 марта ўқилди.

 

 

МАДАМИНБЕК

Мадаминбек ҳақиқатда бек экан,
Чўнг ўзбегим дилидаги кек экан,
Ёлғончидан излагани эрк экан,
Туркистоннинг осмонида кўрк экан,
Эр йигитин тавон берган, миллатим.

Дийдалардан юмалаган ёш бўлди,
Фарзандидан айро бошлар тош бўлди,
Ҳалол, ҳаром босқинчига ош бўлди,
Юрт тўйида ўғри, ҳакам бош бўлди.
Шон-шуҳратин ёмон берган, ўзбегим.

Учқўрғонда учди бир кун бек боши,
Ерга ботди элнинг етмиш қуёши,
Бир кўр чиқди бекнинг шогирд, сирдоши,
От устинда қоқинтирди йўлдоши…
Истиқболин тамом берган, миллатим.

“Қуръон” билан қасам ичган оғалар,
Фарғонани тос тепадан болғалар,
Қўқонни-чи, эзғилади тақалар,
Турк бошига маломатлар ёғилар…
Зўр туғини арзон берган, миллатим.

Мадаминбек оташ юрак эмасму?
Озод ҳаёт ёким керак эмасму?
Оғзи бирлар кучли билак эмасму?
Мустақиллик сўнгги тилак эмасму?!
Не умрини қурбон берган, миллатим.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano