Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фарғоналик хоразмликлар

Фарғоналик хоразмликлар
16 Mayıs 2019 - 10:00 'да юкланди ва 520 марта ўқилди.

ФАРҒОНАЛИК ХОРАЗМЛИКЛАР

Урганжи этноойконими Фарғона водийсида 10 га яқин жойда учрайди. Вилоятимизнинг Данғара, Бувайда, Учкўприк туманларида шу ном билан юритилувчи қишлоқлар бор. Шунингдек, Қўқон шаҳрида яна Урганжибоғ маҳалласи мавжуд. Мазкур топонимлар урганжи этноними замирида юзага келгандир.

Этноним Урганч шаҳри номига тожикча – и қўшимчасини қўшиш орқали ясалган, маъноси “урганчлик” демакдир. С.Қораевнинг тарихий манбаларга суяниб ёзишига қараганда, урганжилар XVIII аср охирида Урганч шаҳридан чиқиб, бошқа ерларга ўрнашган ўзбеклардир.

Дарҳақиқат, Фарғона вилоятидаги урганжилар шу даврларда бу ерларга келиб ўрнашган бўлишлари мумкин. XIX аср Қўқон хонлиги тарихига оид манбаларда ҳам мазкур ҳудудларда урганжи қавмига мансуб кишилар истиқомат қилганлиги ва улар ўз уруғларининг номини унутмаганликлари баён этилган.

Мадумарова Саодат Абдувоҳид қизи

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano