Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Албер Камю: “Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади”

Албер Камю: “Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади”
15 Mayıs 2019 - 12:27 'да юкланди ва 262 марта ўқилди.

Камюнинг бу битиклари шу кунлар учун ҳам долзарб. Шу кунларда, интернетда «амнистия»дан кейин ҳам блокировкада қолаётган «Озодлик» радиоси мухбирлари ахборотни турли йўллар билан олиб, уни бузиб талқин этиши, халқаро меъёр ва журналистик этикани бузиши ҳақидаги видео тарқатилди.

Ҳа, «Озодлик» миш-миш тарқатади, ҳа, «Озодлик» хато ёзади, ҳа, «Озодлик» сизни алдаб маълумот олишга уриниши мумкин. Ҳа, «Озодлик» бизни жаҳонга шарманда қилади, ҳа «Озодлик» ўзи истаганча шов-шув кўтаради, ҳа, «Озодлик»ни кўпчилик ёқтирмайди. Лекин ОАВнинг биринчи галдаги вазифаси ҳам борини бўйича кўрсатиш, ҳеч ким билан келишмасдан, ҳақиқатга кўз юммасдан муросасиз бўлиш, ҳеч кимга – давлатга ҳам, халққа ҳам ёқмаслик эвазига бўлсада ҳақиқатга хизмат қилиш эмасми?

Ҳа, «Озодлик» шов-шувли хабарлари билан катта аудиторияни эгаллаб олган (фейсбукда 500 мингга яқин ўқувчига эга, таққослаш учун Kun.uz’нинг фейсбукдаги аудиторияси бундан икки баробар камроқ), ҳа, «Озодлик» Ўзбекистонда нима рўй берса ўз талқини билан чиқараверади, ҳа, «Озодлик»ни блоклашдан маъно йўқ, сайт ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали фаолиятини давом эттираверади – ўзимизнинг блокланмаган сайтларнинг эса ахборот олиш йўли тўсилган – натижада ахборот урушида «душман овозлари» устун келаверади.

«Озодлик» ишончли манба эмаслигини, камчиликлари кўплигини исботлаш учун нохолис сўровномалар ўтказиш, беўхшов видеолар тайёрлаш («Ўзимиздан чиққан балолар», «Озодлик Ўзбекистонга дўст эмас» каби саёз жумлалар билан ҳеч кимни ортдан эргаштириб бўлмайди) – замон билан ҳамнафас бўлиш эмас, бугунги кунда ҳеч ким бундай эски усуллардан фойдаланмай қўйган.

Ахборот уруши албатта соғлом рақобат муҳитида олиб борилиши керак. Медиамаконда хориж нашрлари билан тенгма-тенг рақобат қилиш, позицияларни қайтариб олишнинг калити ўз нашрларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаб, зарур шароитларни яратиб бериш, журналистларга далда бўлиб, улар долзарб мавзуларда ўз вақтида ўз талқинича ёза олишига йўл қўйиб бериш – ўз нашрларимизни ривожлантиришдадир.

P/S: Kun.uz ўз фаолиятининг илк кунларидан ўзбек аудиториясини имкон қадар тўлиқ қамраб олиш, ўзбек ўқувчилари «Озодлик»ни эмас, Kun.uz’ни ўқишига эришиш учун ҳаракат қилиб келади. Бу маълум маънода сайт шиорига ҳам айланган.

Шу кунларда Венада ўтаётган Европа матбуот конгрессида турли мавзулардаги тақдимотлар ўтказилмоқда. ОАВ соҳасидаги ютуқ ва муаммолар, замонавий журналистикада муваффақият омиллари, соҳа илғорларидан янгилик ва тавсиялар…

Бугун бутун дунёда хусусий нашрларни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир медиамаконда ўнлаб нашрлар кураши воситасида ранг-баранг муҳит ҳосил қилинишига асосий мақсадга айланган. Жаҳондаги инновациялардан ҳайратланамиз, мунозаларлардан илҳомланамиз, келажак учун режалар тузамиз, лекин тезда яна мавжуд вазият ёдга тушиб, хомуш тортамиз…

Сўз эркинлиги чиндан кафолатланмас экан, матбуот яхши бўлиб қола олмайди, ахборот урушида рақобатни енгиб чиқа олмайди.

Kun.uz кундалиги

https://t.me/kundalikuz/489

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort