Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳмуд Ражабни диний экстремизм контрабандасида айблашмоқда

Маҳмуд Ражабни диний экстремизм контрабандасида айблашмоқда
15 Mayıs 2019 - 13:22 'да юкланди ва 319 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси “Элтуз”да чоп этилган “Тинтув қилинган Махмуд Ражабнинг уйидан “Пайғамбарлар тарихи” китоби олиб кетилди” мақолага 14 май куни расмий муносабат билдирди.

Расмий билдиришга кўра, 2019 йилнинг 30 апрель куни “Тошкент-Аэро”ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан журналист Маҳмуд Ражабга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми (диний экстремизм, айирмачилик ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар контрабандаси) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу моддаларда 5-10 йил қамоқ жазоси кўзланган.

Жиноят ишига, 2019 йилнинг 26 март куни “Тошкент” аэропортида кўздан кечирилган Маҳмуд Ражабнинг қора рангли сумкасидан чиққан 26 дона китоб, бир дона “Mi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва ундаги ёзувлар сабаб бўлган, дея билдирилади ИИВ сайтида.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2019 йил 8 майдаги кўрсатмасига асосан жиноят иши бўйича дастлабки терговни ўтказиш Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилган.

2019 йил 10 майда Маҳмуд Ражабнинг уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати ҳақида ёзаркан, ИИВ тергов департамети томонидан унинг “туман ИИБ ходимлари, холислар, шунингдек, “Шанғи” маҳалла фуқаролари йиғини фаоллари иштирокида” ўтказилганини ёзади.

Тинтувдан кейин, 13 май куни Маҳмуд Ражаб касалхонага ётқизилган эди.

Расмий маълумотда билдирилишича, тинтув давомида “М.Раджаповнинг хонадонидан уяли телефон, ноутбук, дисклар, 3 дона Туркия давлатида чоп қилинган (шу жумладан, «Пайғамбарлар тарихи») диний мазмундаги китоблар ва бошқа ҳужжатлар ўрганиш учун олинган. Тинтув якунида гумон қилинувчи М.Раджапов баённомага имзо чекишдан бош тортган, бу ҳақда тинтув баённомасида кўрсатиб ўтилган”.

Расмий билдиришда, тинтувда олинган ашёлар юзасидан тегишли (диншунослик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, компьютер-техник) экспертизалар тайинланган.

Маҳмуд Ражабни яқиндан танийдиган “Ўзбекистон Германия Форуми” (UGF) Инсон ҳуқуқлари ташкилоти директори Умида Ниязова, унинг ҳалол ва тўғри инсон эканига кафил бўлишини “Элтуз”га билдирди.

“Унинг экстремизмга ҳеч бир алоқаси бўлиши мумкин эмас. Ўзбек ҳукумати яқинда айрим мустақил веб-сайтлардан тўсиқларни бекор қилди, бироқ афтидан, улар хали ҳам ҳар қандай сиёсий ёки диний кўринишдаги танқидларга тоқатсизлигича қолишмоқда. Маҳмуд Ражабовга қарши жиноят иши тезликда тўхтатилиши лозим. Ўзбек ҳукуматига, ўз шахсий фикрларини билдириш – таҳдид эмаслиги, балки очиқ жамиятнинг нормал ва зарур жиҳати эканини эътироф этиш вақти келди. Журналист сифатида, Ражабов ҳар қандай, айниқса Интернетда очиқ бўлган ахборотлар билан танишиш ҳуқуқига эга”, деди Ниёзова.

Хоразмлик 56 яшар журналист ва шоир Маҳмуд Ражаб “Маърифат” газетасида мухбир бўлиб ишлаган. Бироқ ўтган йили у ўзининг фейсбук саҳифасида мухолифатдаги сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ расмини қўйгани учун ишдан бўшатилган эди.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort