Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Комил Алламжонов маҳаллий матбуотга Саидабдуллазиз Юсупов ишини ёритишни таъқиқлади

Комил Алламжонов маҳаллий матбуотга Саидабдуллазиз Юсупов ишини ёритишни таъқиқлади
15 Mayıs 2019 - 14:38 'да юкланди ва 1187 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти маъмурияти қошидаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни маҳаллий ОАВ бош муҳаррирлари учун махсус йиғилиш ўтказиб, унда яқинда ДХХ томонидан ноқонуний ҳисбга олинган журналист Саидабдуллазиз Юсупов ишини ёритишни таъқиқлади.

“Мажлисда Комил Алламжонов бизга: “Бундан кейин қайсидир нашр Саидабдуллазиз Юсупов ишини ёритадиган бўлса, ўша нашрнинг бош муҳаррири бу қилмиши учун ўз курсиси ва калласи билан жавоб беради. ДХХ бировни қамаса, бежизга қамамайди. Қамаганми, демак шунга яраша айби бор. Суд унга нисбатан жиноий жазо эълон қилмагунча, жим юринглар!” – деди. Афтидан, Алламжонов журналист Саидабдуллазизга нисбатан суд айнан жиноий жазо тайинлашини ҳозирданоқ, олдиндан билади”, – деди мажлис иштирокчиларидан бири.

Президент девони қошидаги агентлик директори Комил Алламжонов Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевга (собиқ МХХнинг собиқ раиси, ҳозирда сенатор Рустам Иноятовнинг қудасига) яқин мулозим ва тадбиркор ҳисобланиб, пойтахтлик ишбилармонлар орасида “Парпиевнинг ҳамёни” – деб ном қозонган. У “Soliq-Info”, “Налоговые и таможенные вести” нашрлари, ўзининг монополистлиги билан танилган “Avtotest” ўқув марказининг эгаси ва таъсисчиси ҳисобланади.

Комил Алламжонов Ўзбекистон президентининг матбуот котиби лавозимидан кетказилгач, президент маъмурияти қошидаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига раҳбар этиб тайинлан эди. Янги лавозимда у ўзининг танқидий материаллари билан танилган қатор маҳаллий нашрларга ва журналистларга қарши босим ўтказа бошлаган.

Хусусан, Kun.Uz ва бошқа нашрларда ўзининг таҳлилий ва танқидий чиқишлари билан ном қозонган журналист, Мустақил оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик жамғармаси раҳбари Саидабдуллазиз Юсуповнинг либерал ташаббусларига қарши ҳам яширин ва очиқ кураш олиб борган.

Комил Алламжоновнинг бугун, 15 май куни, махсус йиғилиш уюштириб, унда матбуот аҳлига Саидабдуллазиз Юсупов ишини  ёритишни таъқиқлаши президент маъмурияти қошидаги агенлик раҳбари, ноҳақ ҳибсга олинган журналистнинг жазо олишини қаттиқ истаётганидан дарак бермоқда. Шунингдек, бу ҳолат президент Мирзиёев журналистнинг ноҳақ қамалганидан хабардор эканлигига ҳам ишорадир.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort