Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ДХХ ва Бош прокуратура Саидабдуллазиз Юсуповнинг адвокатини терговга киритмаяпти

ДХХ ва Бош прокуратура Саидабдуллазиз Юсуповнинг адвокатини терговга киритмаяпти
16 Mayıs 2019 - 9:28 'да юкланди ва 520 марта ўқилди.

Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) ва Бош прокуратураси ноқонуний ҳибсга олинган журналист Саидабдуллазиз Юсуповнинг адвокатини терговда киритмаяпти. Бу ҳақида ҳибсдаги журналистнинг укаси Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов Facebook тармоғидаги ўз саҳифасида бугун, 16 май куни, хабар берди.

Унинг айтишича, адвокат ўз ҳимоясидаги Саидабдуллазиз Юсуповнинг олдига кириш ва терговда иштирок қилиш учун уч маротаба (икки марта ДХХ Тергов бошқармасига, бир марта Бош прокуратурага) талабнома киритган, лекин икки идорадан ҳам рухсат олмаган. “Биз оиламиз билан бу ҳолатдан хавотирдамиз. Чунки акамнинг соғлиги била боғлиқ жиддий муаммолари бор. У доимий шифокор назоратида бўлиши керак. Биз инсон ҳуқулари ҳимоя қилинганлиги даъво қилинган демократик давлатда яшаяпмиз. Аммо гувоҳи бўляпмизки, акамнинг оддий фуқаролик ҳуқуқлари топталаяпти”, – деб ёзади ҳибсдаги журналистнинг укаси Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов.

ДХХ Тергов бошқармаси тажрибасидан хабардор ҳуқуқшунос ва собиқ маҳбусларнинг айтишича, Саидабдуллазиз Юсуповни ҳимоя қилаётган адвокатнинг тергов ишларига киритмаслиги терговчилар ҳисбдаги журналистга нисбатан босим ва қийноқлар қўлланилаётганидан дарак беради. “Демак, ДХХ журналистнинг айбини бўйнига қўя олмаяпти. Шунинг учун унга нисбатан қийноқ қўллаяпти. Бундай вазиятда адвокатнинг терговда қатнашиши ДХХ олдига юқоридан қўйилган топшириқларни бажаришга (соҳта айбловларни қандай қилиб бўлса ҳам бўйнига қўйишга) йўққа чиқаради. Шунинг учун то маҳбус иқрорномаси олинмагунча, унинг адовкати терговга киритилмайди”, – дейишди тошкентлик ҳуқуқшунослар.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort