Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Саид-Абдулазиз Юсупов ҳибсига оид муҳим хабар

Саид-Абдулазиз Юсупов ҳибсига оид муҳим хабар
16 Mayıs 2019 - 9:35 'да юкланди ва 987 марта ўқилди.

Акам Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ тафсилотлар барчангизга маълум бўлганлиги сабабли бунга яна тўхталиб ўтирмайман. Маълум қилмоқчи бўлганларим қуйидагилар.

14 май куни акамнинг ишлари билан шуғиланиши учун янги адвокат А. А. билан шартнома тузилди. Адвокат ишни қабул қилган вақтдан бошлаб акам Саид-Абдулазиз Юсупов билан кўришиш учун уч маротаба ордер топширган. Икки маротаба Гвардийскийга, бир маротаба прокуратурага. Аммо адвокатнинг акам билан кўришишига рухсат берилмаган. Қизиғи шундаки аввалги давлат томонидан берилган адвокат А. Ч. ҳеч қандай муаммосиз акам билан кўриша олаётган эди.

Биз оиламиз билан бу тушунарсиз ҳолатдан ҳавотирдамиз. Чунки, мана уч кундир акамнинг соғлиги билан боғлиқ ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Тутқунда қолаётган акамга қандай муомала қилинаётганидан ҳам бехабармиз.

Маълум қилганимиздек акамнинг соғлиги билан боғлиқ ўта жиддий муаммолари бор. Доимий шифокор назоратида бўлиши керек. Соғлигини назорат қилиш ва керакли ҳулосаларни чиқариш учун махсус ускуналар бўлиши шарт. Бундай ускуналар акам тутқунда қолаётган Гвардийский қамоқҳонасида йўқлиги аниқ.

Биз инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинганлиги даъво қилинаётган демократик давлатда яшаяпмиз. Аммо гувоҳи бўлаяпмизки акамнинг оддий фуқаролик ҳуқуқлари топталаяпти. Биз бутун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларини, ОАВ ларини бу ҳолатга жиддий қарашларини сўраймиз.

Мухаммад Баҳоуддин Юсупов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano