Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шаффофлик керак

Шаффофлик керак
16 Mayıs 2019 - 9:39 'да юкланди ва 813 марта ўқилди.

Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида ижтимоий тармоқлардаги хабарлар кундан кунга кўпайиб, қўлга олиш, айблаш, қамоқда ушлаб туриш каби ҳолатлар, кўпчиликда, давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда.

Модомики, айбланувчи шахс ўз ватанидаги ислоҳотларга ишониб чет элдан янги қайтиб келган ва ўзи ҳақида қўйилиши мумкин бўлган айбловлар ҳақида тахминлари бўлиб тасвирий чиқишни суратга олган экан, унга ҳибсда ушлаб туриш ўрнига, ўз турар-жойидан қатнаб, оиласи, қариндошлари ва омманинг ҳузурини бузмай, тергов ишлари олиб борилса, жамиятдаги ислоҳотлар ҳақидаги умидлар шубҳа остида қолмайди.

Нафақат зиёлиларга, балки бутун аҳоли қатламларига дунёвий ёки диний билимларни эгаллаган бўлишларидан қатъий назар, сўз эркинлигига йўлни кенгроқ очиб бериш, давлатнинг моддий ва маънавий тараққиётини таъминлайдиган асослардан биридир.

Ҳуқуқий тамойиллар бўлишига қарамай, ўз фикрини очиқлаши олдида ҳуқуқий асоси бўлмаган сунъий ғовлар сабабли қаршилик кўраётган шахслар, жамият тараққиёти учун сарфлай олишадиган кучларининг кўп қисмини ғовларга қарши курашга ишлатишга мажбур бўлиб, истеъдодлар нобуд бўлади ва зарарни фақатгина жамият кўради.

Ўйлаб кўринг, катта истеъдод эгалари, ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан то эллигинчи йилларига қадар сохта айбловлар билан қатағон қилинди. Бу давр мобайнида давлатнинг барча тизимлари уларга қарши “кураш” олиб борди. Бу “кураш” мобайнида жамият моддий ва маънавий жиҳатдан анчагина таназзулга учради.

Жамият салкам ўттиз йил давомида ўзини жимжимадор жумлалар билан қанчалар мақтаб, ардоқлаган бўлсада, аслида, жаҳондаги моддий ва маънавий тараққиётдан ортда қолиб кетди.

Чунки, ичи бўш, фойдасиз нарсалар билан шуғулланаётган эди.

Яна ачинарлиси шуки, ўз қўли билан қатл қилган инсонларни, ўша давлатнинг ўзи оқлади! Бу, ўша давр давлат мулозимларининг узоқни кўра олмасликлари, кўнгилларининг моғор босгани, бошқаларнинг кўз ёшлари устига ўзларининг “дабдабали” саройларини қуришга интилишганига очиқ далилдир.

Саид Абдулазиз Юсупов Ўзбекистонда яшаётган халқлар тарафидан танилган фуқароси бўлиб, унга нисбатан даъво очилган экан, олиб борилаётган тергов ишларида бошидан охиригача шаффофлик бўлиши, жорий этилаётган ислоҳотларга нисбатан жамият қатламларида умидни яна ҳам кучайтиради. Бунинг учун унга оила аъзолари ва оиласи тарафидан тайинланган адвокат билан кўришиш имкониятини таъминлаш керак.

Hikmat Nuri

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    Qamoqxonada ushlash unga ishlov berish, ta’ziq o’tkasiz va majburlab qo’l qo’ydirish uchun kerak. Uyidan qatnasa DXX qanday qilib unga qarshi hujjat tayyorlaydi? Bizda hujjatlarni odamni qamagandan keyin tayyorlanadiku?

    17/05/2019 04:46
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano