Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳмуд Ғазнавий

Маҳмуд Ғазнавий
17 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 883 марта ўқилди.

Маҳмуд Ғазнавий – саркарда, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси (Асл исми Абулқосим Маҳмуд ибн Сабуқтегин)

Таваллуди санаси 11-феврал 967-йил
Таваллуд жойи Ғазна
Вафот санаси 4-июн 1030-йил
(59 ёшда)
Вафот этган жойи – Ғазна

Абулқосим Маҳмуд ибн Собиқтегин (967— Ғазна, 1030) — давлат арбоби ва ҳарбий саркарда, Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (998—1030). Сабуктегиннинг ўғли. Ёшлигида отасидан ҳарбий санъатни пухта эгаллаган. Сомонийларга қарши исён кўтарган турк амирлари Абу Али Симжурий ва Фойиққа қарши жангларда отасининг қўшинида қатнашиб, катта жасорат кўрсатгани учун “Сайф-уд-давла” (“давлат қиличи”) унвони билан тақдирланди (994). Ғазнавийлар давлатининг Нишопурдаги ноиби (994—997). Отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллаган (998 йилдан). Марв яқинидаги жангда сомонийлар қўшинини мағлубиятга учратган (999. 16.5). Сомонийлар давлати ағдарилгач, Маҳмуд Бағдод халифаси ал-Қодир (ҳукмронлиги, 991 —1031)дан “ямин уддавла ва амин улмилла” (“давлатнинг ўнг қўли ва миллатнинг ишончи”) деган фахрий унвон ва Хуросон ҳокимлиги ҳақида ёрлиқ олган (999). Қорахонийлар хони Наср Маҳмуд Ғазнавий]]га элчи юборган; 1001 йилда қорахонийлар билан тузилган сулҳ шартномасига мувофиқ, ҳар 2 давлат ўртасидаги чегара чизиғи қилиб Амударё белгиланди. Шундай қилиб, Сомонийлар давлати ўрнида 2 та янги давлат ташкил топган. М. Ф. қўлида Шимолий Ҳиндистон чегарасидан тортиб Хазар (Каспий) денгизигача чўзилган катта ҳудуд бирлаштирилган. Кейинчалик бу давлат таркибига Шимолий Ҳиндистон, Хоразм ва Ғарбий Эрон ҳам киритилган. Қорахонийлар билан айрим урушлар (1006—08)дан сўнг, Чағониён, кейинчалик Хутталон, Қабодиён вилоятлари ва Термиз, Амул (Чоржўй)ни ҳам ўз давлати таркибига қўшиб олган. Маҳмуд Ғазнавий йирик ҳарбий юришлар олиб бориш билан биргаликда қўшни давлатлар ҳукмдорлари билан дипломатик алоқалар ва қариндошлик муносабатлари ўрнатган. Байҳақийнинг ёзишича, Хоразмдаги халқ ғалаёнлари оқибатида 1016 йилда Абул Аббос Маъмун қатл этилиб, тахтга унинг жияни ёш ва тажрибасиз Муҳаммад ибн Маъмун ўтирди. Маҳмуд Ғазнавий бу хабарни эшитгач, қасос олиш баҳонасида катта қўшин (100 минг аскар, 500 фил) билан келиб, Хоразм давлати пойтахти Қиётни эгаллаган (1017) ва ҳожиб Олтинтошни Хоразмда ўз ноиби қилиб қолдирган ва Беруний бошчилигидаги олимлар, шоирлар ва санъаткорларни, шунингдек, ёш хоразмшоҳни бутун сулоласи билан Ғазнага олиб қайтган.

Форс тарихчиси Гардизийнинг “Зайн ал-ахбор” (“Хабарлар кўрки”) асарида (1050—52) ёзилишича, 1025 йилда Самарқанднинг жанубида ўша даврнинг 2 буюк ҳукмдори: Маҳмуд Ғазнавий ва Қорахонийлар тамғачхони Қодирхон ўртасида тарихий учрашув бўлган. Икки ўртада шартнома тузилиб, унга кўра қорахонийларнинг Самарқанддаги ноиби Алптегин]] Мовароуннаҳр]]га қайтариб олиниб, Қодирхоннинг ўғли Йигантегинга берилган. Тазйиққа учраган 4 минг ўтовли ўғуз хонадонлари (Салжуқнинг авлодлари) Маҳмуд Ғазнавийнинг рухсати билан ўша йили Нурота атрофидаги Хуросонга кўчирилган. Маҳмуд Ғазнавий Қорахонийлар билан ўз мавқеини мустаҳкамлаб, асосий эътиборни Шимолий Ҳиндистонни охиригача забт этишга қаратган. У Панжоб ва Кашмир вилоятларига 17 марта ҳарбий юришлар уюштирган (1002—28). Маҳаллий аҳолини ислом динига киритган. Унинг ҳарбий сафарларида Беруний ҳамкорлик қилган. Берунийнинг машҳур “Ҳиндистон” (1030—31) асари ушбу сафарлар натижасида вужудга келган. Маҳмуд Ғазнавий араб ва паҳлавий (форс) тилларини пухта билган, туркий тилда шеърлар битган. Ўз давлатининг пойтахти Ғазнада нодир китоблардан катта кутубхона тўплаган. Бу даврда ислом маданияти ривожланиши ва ислом дини тарқалишига катта ҳисса қўшган. Хусусан, ўз саройида 400 дан ортиқ олимлар, шоирлар ва санъаткорлар (Беруний, Унсурий ва бошқалар)ни тўплаб, уларга ҳомийлик қилган. Қудратли ва жанговар ҳарбий қўшин ҳамда денгиз флотига эга бўлган. Ғазнада вафот этган, қабрида мақбара ўрнатилган. Шарқ алломаларининг асарларида Маҳмуд Ғазнавий адолатли ва фуқаропарвар подшо, душманга нисбатан шафқатсиз саркарда сифатида тасвирланади.

Қаҳрамон Ражабов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube