Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қўрқув салтанати

Қўрқув салтанати
18 Mayıs 2019 - 14:56 'да юкланди ва 930 марта ўқилди.

Ислом Холбой

ҚЎРҚУВ САЛТАНАТИ

“Кимлар президентимиз виртуал қабулхонаси обрўсини тўкаётганини биласизми?”

“Мазлумнинг бир оҳи подшоҳни йиқитади”. “Президентимизга дастак бўлишимиз керак”.

Сизни, “демократ либерал инсон” деб биламан. “Имижингизга нисбатан бўлаётган тажовузларни олдини олиш ва Ахборот оламида мустаҳкам оёқда туришингиз учун бу йўлдан чекинмадим”. “Сиёсий имижингизга зарар келтирадиган бирор бир иш қилмадим”.

“Сиз олиб бораётган сиёсатнинг оғирлигига ва сиз олиб бораётган сиёсатнинг самимийлигига” менда шубҳа йўқ.

“Мен сизнинг иккиюзламачи эканлигингизга ишонмайман”. Ёки, “Сохта сиёсат олиб бораётганингизга..”. “Сиз бошлаган мана шу ислоҳотларга қарши гапда бошқа амалда бошқа махсус хизматлар ва махсус аввалдан уюшган гуруҳлар ўз  ишларини давом эттириб келмоқдалар, келдилар”.

“Осмонимиз, мусаффо!” “Ота, атрофидаги бир гуруҳ фалончиларнинг нима қилаётганидан хабарсиз”. “Юқорида отага қарши ишлар қилиняпди”. “Аммо, ота билиб қолса ёмон қилади”. “Биз бир оилани эплай олмаяпмиз. Ота ўттиз милён халқни бошқаряпди. Осонми?!” “Ота тинчликни сақлаяпди! Шунга шукур қилайлик!” “Ер юзида олов ёняпди”…

Юқоридаги каби юзлаган “шаблўн ва дежурний” иборалар мустабид И. Каримов Россиядан сўнг Ўзбекистон ихтиёрини тўлиқ қўлга олган кундан буён бизнинг кунгача жон асрашнинг ҳимоя воситаси сифатида қўлланиб келди. Аммо бу усул ҳалигача ҳеч кимнинг хавфсизлигини таъминлай олгани йўқ. Икки ўртада, Ўзбекистон дея аталмиш бир улуғ мамлакат бутун вужудида сурункали таназзул хасталигини кечириб келяпди. Буюк тамаддунлар бешиги бўлмиш баракатли тупроқлар ўттиз йилдан буён “Ҳур ва Мустақил!” тамғаси остида, мунофиқлик қурбони бўляпди.

Қарийиб юз олтмиш йиллик қирғинлар, оғир меҳнат ва қама-қамалардан боши чиқмаган халқ ҳақ-ҳуқуқи тугул, “ОЗОДЛИК” деб аталмиш олий неъматнинг нима эканлигини ҳам эсидан чиқариб қўйган. Айниқса, кейинги ўттиз йилда ҳамма қорин ғами билан овора. Ҳеч ким ўзидан ортмай қолди.

Сиёсий-ижтимоий ҳолатнинг шундай мантиқсиз ва мужмал тус олиши – Ўзбекистонда ҳукуматни эгаллаб олганларнинг айни муддаоси бўлди. Мамлакатни осон ва рақобатсиз бошқаришда мақбул йўл мансабдорлар айбини хаспўшлагани каби, уларнинг курсиларида мустаҳкам ва узоқ ўтиришларига ҳам шароит яратиб берди. Мухолифатни халқ кўзига олабўжи қилиб кўрсатишга йўл очди. Мухолифат сиёсий-ижтимоий ҳаётдан кесиб қўйилиши билан Ўзбекистонда автаритар режим ўртага чиқди. Ва кўп ўтмай диктатура ўрнатилди. Ёлғиз бир одам катта бир мамлакатни хоҳиш-истаклари доирасида чала-чулпа бошқара бошлади. Халқни ўзининг инжиқлиги ва тутриқсиз фикрларига кўниб яшашга мажбур қилди. Мустабиднинг атрофидагилар ижтимоий ҳаётда сиёсий-иқтисодий бўшлиқ пайдо бўлиши билан мамлакат истиқболини мавҳумот сарҳатлар сари йўналтириш баробарида, халқнинг умид ва орзуларини чипакка чиқарди. Тушкунлик ва поракандалик авж олди. Имкон туғилганда, халқда ўтмишдаги ота-боболар ўртага келтирган буюк салтанатлар каби ер юзида яна бир салтанатни қайта тиклашга бўлган ишонч йўқолди. Қонунлар ишламади, ваколатли идораларнинг хоҳиш-истаклари қонунлардан ва мамлакатнинг ҳақиқий эгаси бўлмиш халқ хоҳиш-иродасидан юқори турди.

 Аммо, юқорида келтирилган иддаолардаги сингари президент Ш. Мирзиёевнинг ислоҳотларига ёки чиқараётган қарорларига бугун зимдан қаршилик кўрсатаётган гуруҳларнинг борлигига мен умуман ишонмайман. Марҳум ва руҳий хаста президент И. Каримовнинг ҳам ўзидан ўзга душмани йўқ эди. Ўзбекистонда бунақа собатажларни амалга ошириш умуман ақлга сиғдириб бўлмайдиган бир ҳодиса. Бу чўпчакка ишониш учун жуда ҳам анойи бўлиш керак. Ёки билиб билмасликка оладиган содда муғамбирлик тўнини кийиб олиш зарур. Лўндароқ қилиб айтганда, бу сингари йўқ душманни йўқ жойдан ўйлаб топиш ва халқ фикрини тўғри йўлдан чалғитиш виждонсизликдир. Мамлакатни оёққа турғазиш учун бутун умрини, онгли ҳаётини гаровга тиккан соғлом кучларга қарши агресиядир. Соғлом кучларга умид кўзи билан боқиб турган миллатнинг уйғоқ қатламига хиёнатдир.

Бу муаммо борлигини иддао қилаётганларнинг ниятлари қатида, “ўғри қочди, ўғрини ушла!” зайлида иш тутилиб, ўмарилган молга енг ичида тенг шерикчилик манфаати кўзда тутилади. На ўғри томонда, на жабирдийда томонда бўлиш жуда хатарли эса-да, ўйинчи гўё ҳаёти учун ҳеч нима таҳлика туғдирмайди, деб ўйлайди. Очиқроғи, у ичининг энг чуқур жойида ҳаммадан пинҳон тутиб келган истаги бир кун ижобат бўлиши учун ўзини шундай деб ўйлашга мажбур қилади. Ҳиссиётларига бўйинсунмай, нафси йўлига юриб, ўз-ўзини алдайди.

Қалтис тебранишлар пайдо бўлиб қолган вазиятларда эса, иддаочи қиёфасидаги ифодаларни “ғолиб” томонга билдирмаслик учун ўйлаб ўтирмасдан улар томонга ўтади. Аммо, иккинчи томондан ҳам ҳеч замон тўлиғича қўл узмайди. Бу ўйинда унга ҳеч нима тегмаса ҳам, ҳар икки тарафнинг ишончи қозонилади. Бу билан руҳан расмий томон ҳар доим дастакланиб, мухолифат ва соғлом кучларга ҳар доим зарба берилади. Бунақа “фидойилик” ўз номи билан; оғирнинг остида, енгилнинг устида жон сақлаш усули демакдир. Энг даҳшатлиси; ўйинчи, ҳақиқат қайси томонда эканлигини ҳамма вақт жуда яхши билиб туради. Ҳақиқат бир кун ғалаба қозонгудек бўлса, у жабрдийдалар томонида туради, ва “миллий қаҳрамон”ликка даъвогарлик кўрсатади. Ва, ўша ўзини “даҳо” деб тан олинадиган кунни ҳар кун қўмсаб, яшайди. Аммо, у ичида “мен ҳаммасини Аллоҳ розилиги учун қиляпман” деган даъво билан, феълидаги бу иккиюзламачиликни виждони роҳат бўлиши учун ҳар нафас ўзидан узоқлаштиришга тиришади.

Ҳақиқатан, президент ташаббусларига ва давлатга қарши собатаж содир қилинаётган бўлса, унинг бирдан-бир сабаби қонунлар ишламаслиги – автаритар тузум. Зиёли қатламлар ва оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик орасида ҳеч қанақа обрўга эга эмаслиги, халқнинг ҳақ-ҳуқулари ва амалдаги қонунларга таяниб, ҳукуматга ҳеч бир усул билан таъсир ўтказа олмаслиги. “Юқоридагилар нима деркан” дея масалага мақбул бир ечим топа олмасдан давлат идораларининг иккиланиши. Ўз оти билан айтганда, “хол қўйиб”, юқорининг зуғумига дучор бўлишдан ҳадиксираш. Бу муаммога бошқа жавоб йўқ.

Биринчи кимсадан имо-ишора бўлмаса, Устюрт чўлларида ўтлаб юрган қулуннинг қулоғига қуш қўнмайди.

Давлат бошлиғига ва ички қонун-қоидаларга қаршилик эркин ва демократик давлатларда юзага келиши мумкин, холос. Қачонки, давлат бошлиғи мамлакатни бошқара олмаган тақдирда, ҳукуматдагилар турли тоифадаги кучли сиёсий ва жиноий гуруҳлар таъсирига тушиб қолганда. Ва, ҳаказо..,

Яъни, аниқроғи бирор мамлакат сиёсий ҳаётида бўшлик пайдо бўлганда, бизга ўхшаб руҳан ва жисмонан синдирилмаган халқлар томонидан бу каби бошбошдоқликлар амалга оширилиши мумкин.

Биз, сиёсий ҳаётимизда бўшлиқ пайдо бўлганини ҳис қиладиган бўлсак, оддий халқ сифатида биринчи бўлиб бозор ва дўконларни талаймиз. Ҳақ-ҳуқуғимизни талаб қилиб кўчага чиқишимизга ҳам мен ишонмайман. Давлат мулозими сифатида эса, турли йўллар билан кўпроқ маблағ ўмаришнинг ишқига тушамиз. Тартибсизликларга тез барҳам берилмаса, алғов-далғовлардан фойдаланиб талон-тарож қилган масканларимизда ўзимиздан из қолдирмаслигимиз учун суъний йўллар билан ёнғин чиқаришга зўр берамиз. Яъни, ўтган йиллар мобайнида олдин талаб, кейин жиноятни хаспўшлаш учун бир неча бозорларни ёқиб юборганимиз каби. Кейин, давлатнинг арғамчиси узун. Эртага биров сотиб қўйса, жиноятимиз фош бўлиб, қамаламиз деб қўрқамиз. Вазият янаям мушкуллашаверса ҳукуматдагилар ва мансабдорлар, президент ислоҳотларига зимдан тўсқинлик қилаётган деб гумон қилинганларнинг аксари хорижда яшаётган бола-чақаси ёнига қараб қочади. Сўнгра оддий халқ елкасида руслар инъом этган калашников автамати, қўлида буюк ўйинчи давлатлар тутқазган граната билан номаъмалум муддатгача бекинмачоқ ўйнаб юраверади…

Аслида, бу фаразни ҳам ўта хаёлпарастлик аломати десак, хато бўлмайди. Биздагиларнинг ҳукуматга қарши бош кўтариши, ақлга сиғдириб бўлмайдиган бир тахмин бўлгани каби, талон-тарожларга киришишимизга ҳам ишонч йўқ. Чунки, чақиб беради дея ота ўғилдан, қиз онадан ҳадиксирайди. Ёки тескариси; ўғил отасини, қиз онасини сотиб қўймаслигига ҳам кафолат йўқ. “Ўзбекистонда, оиладаги ҳар икки кишидан биттаси хуфия” деб бекор айтишмаган. Берилган кемтик таълим-тарбия ва хавфсизлик тизимларидаги қоғозларда ёзилмаган қонун-қоидалар шуни тақозо қилади. Жамият ҳаётида хиёнатнинг “садоқат”, панд беришнинг “матонат” деб қабул қилиниши нормал ҳолатга айланиб қолган. Ҳар бир соҳада бошқарув юқоридан пастга йўналтирилгани сингари пастдан юқорига мужмаллик ва ишонсизлик асосида идора этилади. Бутун тизим пора бериб пора олиш ва таниш-билишчилик асосида жонлантирилади. Порага қарши кураш ҳам пора билан рағбатлантирилади, ва пора устида қўлга олинганларнинг тақдирини ҳам пора ҳал қилади, агар улар қора рўйхатга тиркалмаган бўлмасалар. Пора олган киши пора бермаса, унга беш йил қамоқ жазосини тайинлаётган маҳкама раиси, уни ўн йилга қамаб юборади. Оддий халқ бир сиқим ўзига тўқ тўда атрофида шамол дамига учраган хазондек кундалик воқеа-ҳодисаларга маҳлиё, ўрама ҳосил қилиб ҳавойи орзулари қанотида учиб юраверади. Мамлакатдаги мансабдор ва “элита”га яқин деб кўрилган қатлам манфаати уларга бир зумга тиниб, мавжуд вазиятни англаб олишга йўл бермайди. Халқнинг ўзини англашга интилиши ва қонунларда битилган қомусий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиши, улар учун агресия аломати ҳисобланади.

Садоқат ва матонатнинг умуман бошқа бир соҳир тушунча эканлигини, олий мақсадларга вафо ва сабр билан эришиш мумкинлигини – “элита”га ҳеч қачон либерализм тажрибасини ишга солиб англатиб бўлмайди. “Элита” таниш-билишчилик, пора, хиёнат ва ялтоқлик билан юлғичлик этишга ўрганиб қолган. У ундан бошқасига ярамайди.

Садоқат ва матонат, вафо ва сабр фазилатларини миллат шуурига сингдириб юборишнинг икки йўли бор. Биринчиси; иқтидори етса юқоридаги биринчи шахс миллий сафарбарлик ташаббуси билан бу ишни “тараққиёт ва юксалиш” маррасига кўтариб, қойилмақом қилиб умумхалқ иштирокида мақсадларини ҳеч қандай қийинчиликларсиз амалга ошира олади. Аммо, бу жабҳада қуруқ хоҳиш билан ҳеч нимани қозониб бўлмайди. Зотан, бу аслида унинг елкасидаги бурчи, инсонийлик вазифаси бўлсаям. Ёки иккинчи йўл халқнинг сабр косаси тўлиб, бир кун масалани тўс-тўполон ҳал қилади. Чунки, руҳиятимизда хиёнат ва лаганбардорлик ҳукмронлик қилаётганига жуда кўп йиллар кечди. У жуда ҳам чуқур илдиз отган. Бу иш шунчаки муросаа ва мадора билан ечим топадиганга ўхшамайди. Мамлакатдаги бошқарув тизими ва ҳукуматни эгаллаб келаётганларнинг руҳий ҳолатлари ҳам, мана шу “чуқур илдиз”дан қувват олиб туради. Бошқа қувват манбааларидан улар куч ололмайдилар. Улардаги шакллантирилган зеҳният умумманфаат ишига мослаштирилмаган. Ўта шахсиятпарастлик давлатчилик тузилмаларини ҳаракатга келтира олмагани каби, миллатнинг келажагини барбод қилиши мумкинлигини улар ҳеч қачон англаб етишга қодир эмаслар.

Хуллас, президент олиб бораётган “хайрли ишлар”га парда орқасида туриб, тўсиқ бўладиганларнинг етишиб чиқишлари учун бир неча қовун пишиғи бор.  Бунинг учун олдин халқ ҳокимиятини вужудга келтириш зарур. Халқ зеҳнияти ва иқтидори ҳақиқий таълим-тарбия билан тўйинтирилиши шарт. Халқ мантиқ ва мантиқсизликнинг фарқига борадиган даражада кўзи очиқ бўлиши лозим. Мантиқ ва мантиқсизлик орасидаги фарқни илғамаган идрок, ҳеч қачон оқ билан қоранинг фарқига боролмайди. Ва, асносида халқнинг ялтоқлик ва қуллик руҳиятидан тамоман озод бўлиши талаб қилинади. Шундай бир мамлакатда давлат бошлиғи қабул қилинган қонун-қоидаларга қатъиян риоя қилмаса – сайланаётганда берган сўзининг устидан чиқмаса, унинг атрофида норозилик қарашлари пайдо бўла бошлайди. Ўнг ҳам сўл ҳам ҳосил бўлган бўшлиқдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Муаммога вақтида барҳам берилмаса, озодлиги ва ҳурлигини бой беришни хоҳламаган ҳақ-ҳуқуқларини яхши англайдиган халқ қўзғолон кўтаради ва масалага ечим топиш учун кўчаларга отилади. Бундай вазиятда “собатажчи”лар денгиздаги кўпиклар сингари яроқсиз  аҳволга келиб қоладилар. Яъни, халқнинг денгиз, уларнинг шунчаки сув юзидаги кўпикдан фарқланмаслиги аён бўлади.

Биздаги ислоҳотларга қарши дея кўрилаётганларнинг кўпикдан фарқи йўқ. Аммо ҳали халқ ҳам денгизга айлана олмаган. Буни президент ўз исмини билгани сингари жуда ҳам яхши билади. Сўз ва амалнинг бир-бирига зидлигини эса, мана шу унсурлар келтириб чиқаради. Халқнинг денгиз, “собатажчи”ларнинг кўпик ҳам эмасликлари юқорини зиммасига масъулият олмасликка мажбурлайди. Аммо бутун айблар ҳар гал аҳвол чигаллашганда, йўқ “собатажчи”лар ва халқнинг елкасига юкланади. Ва биринчи раҳбар ҳар сафар мусичаю беозорга айлантирилади. Бу иш омма кўзида “ҳуқуқ фаоли” ёки “мухолифатчилар томонда турипди”, дея кўрилган кимсалар қўли билан парда орқасида ҳозирланади. “Ҳуқуқ фаоли”, ёки мухолифат ва ҳукумат ўртасида “воситачилик” қилишга ҳаракат қилаётган шахс икки оёғи билан қопқонга тушмагунча, “ҳукуматга таъсир ўтказяпман” дея, ўз-ўзини авраб юраверади. У ўзи истаганидек минглаган томошобинлар кўзи ўнгида саҳнада турган бўлсаям, парда орқасидагиларнинг қилмишларидан мантиқий хулосалар ясашга ожиз. У ўзининг ҳукумат томонидан қурбон қилиниши учун “боқилаётганини” англаб етмайди. Ҳукумат ташлаган хўрак сирғалиб тўшакка кираётган фоҳиша каби уни сеҳрлаб, кўзларини боғлайди, ичидаги таъма уни ҳар замон тўғри йўлдан чалғитиб туради.

Ҳар ҳолда ўттиз йилга яқин иш шу зайлда давом этиб келади…

Шундай бўлгач ўзини халқ кўзига жонкуяр, ислоҳотларга “ёрдамчи” кўрсатишга уринаётган “шахслар гўллиги”дан президент ҳар доим усталик билан фойдаланишга мажбур. У “қулоққа ёқадиган ғоялар”ни фавқулотда ўртага ташлаб, ўзининг ҳақиқий тутган йўлини халқ кўзидан шунақа усуллар билан яшириб туради. Уни эълон қилинган ислоҳотларнинг олға силжиши эмас, шон-шуҳратга бурканиб, “мазза қилиб яшаб қолиш” – вақтнинг чўзилиши кўпроқ қизиқтиради. У кекирдагигача қарзга ботган кимсага ўхшайди. Хавф-хатарнинг улканлашиб ва яқинлашиб келаётганини кўриб турган бўлса ҳам, ҳам зиммасидаги қарзни ҳеч қачон бермасликка ҳам эркин нафас олишга тиришади. Чунки, у қарзни қайтараман деб олмаган, тўғрироғи чуқур ва пухта ўйланган фирибгарлик усули билан ўмарган. У қарз кўтариш учун ўн йиллар ўзини ўтга ҳам, чўққа ҳам урган, атрофидагиларнинг моли, жони ҳисобига бой бўлган судхўрнинг ўлимини сабр ва матонат билан кутган – мустабид қаршисида аждарҳонинг халқумида турган луқмадек туриб, шу кунлар учун у ўзини ҳар кун ўлимга маҳкум этган. У шу кунларга етиб келганининг бир мўъжиза эканлигини яхши билади. Тирик қолганининг мукофоти ўлароқ мамлакатни ўз-ўзига инъом этишида, у учун чуқур мантиқ бор. У мамлакатни ёлғиз битта ўзи идора этиши учун ўзини тўла ҳақли деб ҳисоблайди. Чунки, унинг битта ўзи курашиб, ҳокимиятни қўлга киритган. “Шоҳаншоҳлик” туйғуларига чулғаниб, яшаш у ва атрофидагилар учун жуда ҳам мароқли. Давлат ва миллатнинг манфаатлари охирги ўринларда келади. Ўзидан кейин нималар содир бўлиши билан унинг иши йўқ. Истаганида ҳам у халқ иродасидан келиб чиқиб улуғвор ишлар қилишга ҳали тайёр эмас. У бошидан ўзини бу ишлар учун тайёрламаган, у бор куч-ғайратини, бутун ҳийла-найранггини ҳокимиятни қўлга олиш учун ишлатган. Бу манзара, ўзини пок ва ҳалол ишлар билан шуғулланаётгандай кўрсатиб, енг ичида “откат”, яъни ҳаром пулларни ювиш билан шуғулланаётган кимса ҳолига ўхшайди.

Сўзда қўллаб, амалда ҳаётга тадбиқ этишни истамаётган ислоҳотларнинг амалга ошмаслигининг айбдорлари деб, эса, халқ кўзига президент атрофидаги “собатажчи”лар кўрсатилади. Аммо, ҳеч қачон уларнинг бирортасининг исми-шарифи айтилмайди, улар ҳар кун халқ кўзига кўриниш бераётган бўлсалар ҳам, уларнинг қиёфаларига ўттиз йилдан буён ҳеч кимнинг кўзи тушмаган. Улар жинми, арвоҳми ёхуд кўланками, буни ҳам ҳеч ким ҳеч қачон билмайди. Бироқ, уларнинг президентнинг кўзи ва қулоғи, ўнг қўли ва чап қўли – эгасининг бутун истакларини оғзидан чиқмасдан оғишмай ижобат этадиган тизимлари эканликларини, ҳамма ўз юрагини ҳис қилгандек ҳис қилиб туради.

Энг даҳшатлиси, бу кўринмас кимсалар ҳақидаги гап-сўзлар ҳукуматга алоқадор манбаалар ва расмий матбуот томонидан очиқланмайди. Ҳаммаси, “ҳуқуқбон”лар, “мухолиф” ва “мухолифат”га яқин деб кўрилганлар, “Ўзбекистонда қонунлар ишламайди”, “президентнинг сўзи бошқа, иши бошқа” деб даъво қилаётганлар томонидан ёйинланади.

Бизда ҳар доим давлат бошида турган кимса ҳақ бўлиб чиқади. Айбдорни кўрсатиш керак бўлганда, бўшлиқни тўлдириш учун бирор кимни топиб жиноий иш очилади. Шу билан эски ишлар гўё унутилиб, янги жиноятлар учун ҳозирлик бошланади.

Икки томонни ҳам кузатаётган халқ, ҳар доим шундай бўлиб чиқишини яхши билгани учун икки томонга ҳам ишонмайди. Халқ ўз билганича тирикчилиги билан овора. Мамлакат ҳаёти ва тараққиётда ҳеч қанақа роли бўлмагани учун, унинг тақдири ва келажагига ҳам бепарво боқади.

Ҳар кимда, бунақа вазиятлар билан тўқнаш келганда халқ руҳиятида жасорат – ҳурлик ва озодлик туйғулари мужассам бўлса-да, маънавият ва маданият, ҳуқуқий билимлар етарли бўлмаса, нима бўлади деган табиий савол туғилиши мумкин. Нима бўлади, ваҳшийликлар содир бўлади. Кучлилар кучсизларни эзади, ирқчилик ва маҳаллийчиликка ўхшаш маразликлар авж олади!

Бу кабилар рўй бермаслиги учун ҳар бир миллатнинг зиёли қатлами ҳар замонда уйғоқ ва сергак бўлиши керак. Зиёлилар юқоридагилар ва пастдагиларни мувозанатга келтириб турадиган тарози палалари кабидирлар. Зиёлиларнинг таъсири билинмайдиган ҳар қандай юртда хайр-барака бўлмайди. Халқ боши оққан томонга қараб йўрғалайди. Давлат бошлиғи оғзига келганини гапиришдан тоймагани каби ўзини султон, кўланкасини майдон деб ҳис қила бошлайди. Бурчини англамайди, масъулият ҳис қилмайди, ҳеч бир ишни қойиллатиб охиригача бажармайди. Истиҳола туйғусидан маҳрум ўлароқ, ўзини тийиқсиз тута бошлайди. Охирида, оёғи ердан узилиб-узилиб, пақ этиб ёрилади-да, ИАКни олиб бориб лаҳатга тиқиб келганларидек, уни ҳам олиб бориб қора ерга тиқиб келадилар. Қарабсизки, сўнгида ҳеч нима ўзгармаган. Барча яхши деб кўрилган нарсалар тескарисидан кўрина бошлайди. Бутун бошли халқнинг бошида турган кимса, халқни тугул, ўз оиласини ҳам идора қилолмаган бўлиб чиқади.

Сўнгра нима бўлади?!

Руслар далада қўш ҳайдаётган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош отани топиб келадилар. Йўлдош ота ўзини халққа яқин кўрсатиш учун устидаги уввадаси чиққан пахтали тўни устидан яна бир увадаси чиққан пахтали тўнни кийиб, белбоғини белидан тортиб боғлайди. Бошида ғижим қўқони дўппи оёғида чориқ эрлари жангга кетган бевалардан, етим-есирлардан туршак, олма қоқи ва баргак йиғиб вагонларга ортади-да, учинчи жаҳон урушида душманга қақшатқич зарба бераётган қизил аскарлар томон йўлга чиқади.

Айни ўша чоғларда, А. Навоий номидаги опера ва балет театрида Бернара опанинг кансерти ўтаётган бўлади.

…Бернара опа саҳнада оёқ учида кийикдек, сакраб, бўкиб ичиб ғирт маст бўлган бир “маняк” мужикдан қочиб юрипди. Мужик капалакни қувлаётган мушукдек Бернара опанинг ҳар ерига чанг солади, ҳар сафар Бернара опа унинг қучоғидан илондек сирғалиб қочиб чиқади. Мужик овини оғилхонанинг қоронғи бурчагига сиқиб, уни энди ушладим, деганда, мўъжиза рўй беради. Кийикдек осмонга сакраган Бернара опа икки оёғини икки ёнга кериб, ҳавода шипагат очади. Юраги бўғзига тиқилган мужик ҳам имконни бой бермай, устоз айтганидек, “опанинг икки чотининг қоқ ўртасидан чангаллаб”, боши узра бир қўлида даст уни осмонга кўтаради-да, бутун саҳнани айланиб чиқади. Телевизирдан томоша қилаётган ўзбек эркаклари, мужикка “бези бор экан, қандингни, ур, ўғил бола!” деса, аёллар Бернара опага, “Юзингга ўт босилмай, ўл, мегажин. Эркакларнинг юзини очдинг!” дея, орқаворотдан луқма отади. (Аёлларимиз эркакларимиздек маданиятли ва зукко эмаслар-да. Дунё санъати гултожи бўлмиш опера-балет театирини тушунмайдилар).

Театрнинг махсус бурчагидан янга билан кансертни томоша қилиб ўтирган Усмон ота, завқланиб кетиб, ўрнидан сакраб, туриб кетади. Ва “Браво!”, “Право!” дея ҳавода шипагат очиб, қирқ даражали совуқда музлаган мушукдек ҳавода муаллақ турган Бернара опанинг чотидан чангаллаб боши узра даст кўтариб юриган мужикнинг ҳунарига тассаннолар ўқийди. Нималар бўлаётганини ҳалигача тушунмай залда шамдай қотиб ўтирган томошабинлар, Усмон отани гулдурос қарсаклар билан олқишлашга тушадилар. Қўриқ ерлар очиб, бепаён ватанимизга арзон ва сифатли пахта етказиб беришнинг иштиёқида ёнадилар…

Кансерт тугаб ҳамма кўчага чиққанда, Гугуша Ўзбекистоннинг бутун бойликларини ими-жимида ўмариб, хориж банкларига жойлаштиргани маълум бўлади. Ўзбекистоннинг ўрнида эса дов-дарахтлари қуриган бир боғ пайдо бўлиб қолган. Бир замонлар булбуллари ва сархил мевалари билан оламга донг таратган бу сўлим боғ боғбонсиз. Ўртада урниққан курси устида Николай замонидан қолган ғариб бир патефон, патефон пластинкаси айланиб ётган бўлса ҳам сас-садоси чиқмайди…

Бутун томошабинлар ҳайратдан тил тишлаб турганида, ичкаридан мужик билан Бернара опа қўл ушлашиб чиқади, ва: Рус оғаларимизни ёрдамга чақирайлик, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош отани топиб, келсинлар, дейди. Шунда, оломон ичидан аллаким, “Йўлдош ота, ўлиб кетмаганми?” дея сўрайди. “Йўқ!” дейди, Бернара опа. “Бу юртда битта Йўлдош ота ўлса, ердан юзта бўлиб кўкариб чиқади” дейди.

Бу сўзлар патефонга ёқади, шекилли: “Саветлар даврида қувноқ – бой эдик, Дарёлар бўйида сувга зор эдик…” деган эски қўшиқ бошланиб кетади…

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube